Режа: Жоҳилия даври моҳияти Жоҳилия давридаги кўп худолик ва араблар маънавияти Ҳанифлар ҳаракати Жоҳилия даври моҳияти



Download 25,71 Kb.
bet3/4
Sana23.04.2022
Hajmi25,71 Kb.
#577188
1   2   3   4
Bog'liq
Жоҳилия даври ва араблар

Ҳанифлар ҳаракати. Ҳаниф арабча сўз бўлиб, чинакам эътиқод қилувчи тақводор маъносини билдиради. Ҳанифлар ўша даврда араб қабилалари ўртасида кенг тарқалган мушрикийликка қарши якка худоликни, охиратни яқинлашиб қолганини тарғибот қилиб чиққанлар.
V-VI асрларда араб қабилалари уруғ-қабилачилик тузуми емирила бошлаган, ибтидоий диний тасаввурлар таназзулга юз тутган эди. Қабилалар ўртасида марказлашишга бўлган интилишнинг ғоявий инъикоси сифатида якка худоликка хос диний ақидаларнинг куртаклари шакллана бошлаган. Якка худолик тўғрисидаги бундай диний таълимот исломдагина эмас, балки у пайдо бўлмасдан бирмунча вақт илгари Арабистоннинг айрим жойларида тарғиб қилина бошлаган эди. Аммо ҳанифлар ҳаракати, яъни уларнинг арабларни ягона дин атрофида бирлаштириш ғоясини мувоффақиятли якунламаган.
Исломдан илгари араб қабилалари орасида якка худолилик тўғрисида тарғибот юритган, ўзини пайғамбар деб эълон қилган шахслар тарихий манбаларда «ҳанифлар», яъни ҳақ-ҳақиқат изловчилар номи билан маълум. Исломнинг пайдо бўлиши араб қабилалари ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муайян босқичи билан боғлиқ бўлган.
Ислом монотеистик дин сифатида, яъни якка худога эътиқод қилувчи таълимотни яратиб, унга қадар бўлган араб қабилаларидаги кўп худоликнинг барча кўринишларини ширк деб атаб, уларни тақиқлаган.
Исломда, шундай қилиб, ягона Аллоҳга, эътиқод қилиш бу диний таълимотнинг асосини ташкил этган. Аллоҳ-арабча сўз бўлиб, ўзбекчага таржима қилсак, Тангри деган маъносини билдиради. Форсийда Худо дейилади. Аллоҳ, Тангри, Худо сўзларига одатда сифат қўшилиб, Аллоҳ таоло, Худои Таоло шаклида ҳам ишлатилади. Таоло-улуғ, олий деган маънони англатади. Аллоҳ таолонинг Қуръонда ва ҳадисларда қайд этилган исмлари 99 тадир. Булардан тилимизда энг кўп қўлланиладигани: Раҳим-жуда раҳимли; Раҳмон-ўта меҳрибон; Мўмин-омон ва омонлик берувчи; Карим карамли, саховатли, кечиримли, Саттор, Акбар буюк каби сифатлари қўшиб айтилади.
«Ханиф» атамаси Иброҳим билан боғланган ҳолда тилга олинган ўринларда ҳам, ўзи алоҳида келган жойларда ҳам «Ҳақиқий мусулмон», «астойдил эътиқод қилувчи» маъносида тушунилганлиги равшан. Шунинг учун бўлса керак, кейинги давр ислом анъанасида бу атамани «мусулмон» атамаси билан бир маънода тушуниш одат бўлиб қолган. Аслида исломда мусулмон шахсни англатади. Ўтган аср ўрталарида Қозонда босилган Қуръоннинг 3-сураси 89-оятга берилган изоҳда «ханиф ҳозирги мусулмоннинг ўзидир»,-дейилган.
«Ханиф» атамаси фақат Қуръонга хос бўлмасдан, у ислом дин сифатида вужудга келмасдан анча илгари ҳам якка худога эътиқод этишни тарғиб қилувчи шахсларнинг номи сифатида маълум бўлган. Якка худолилик қабилалари ўртасида маълум бўлган. Бу қабилаларнинг номи ҳам «бану ханиф» (ханифа авлодлари) бўлган. Демак, «ханиф» атамаси билан «бану ханиф» ўртасида ҳам қандайдир мазмунан боғланиш бўлиши мумкин.
Аллоҳнинг чексиз қудрати ҳақида Қуръони каримнинг 55-Ар-раҳмон сурасида ўз ифодасини топган яъни, «Ар-Раҳмон» - Аллоҳнинг гўзал номларидан бири. Сурада Аллоҳ таоло инсоният ва жинларга бу дунё ва охиратда ато этган ва этажак неъматларидан баъзиларини эслатиб, ўттиз бор: «Бас, Раббингизнинг қайси бир неъматларини инкор этасизлар?!-деб уларга хитоб қилган»2.
Араб қабилаларини ягона дин атрофида бирлаштириш ва якка худоликка эътиқод қилишдан иборат бўлган ҳанифлар орзуси фақат Муҳаммад пайғамбар даврида ислом динини вужудга келиши ва қарор топиши билан амалга ошди. Шунинг учун Муҳаммад ибн Абдуллоҳ-дин даъватчиси ва давлат арбобидир.


Таянч сўзлар:

  1. Жоҳилия 6. Ясраб (Тоиф) 11. Байтуллоҳ

  2. Ҳаниф 7. Сутхўрлик 12. «ал-Хажар ал-асвод»

  3. Бадавийлар 8. Макка 13. «Зам-Зам» булоғи

  4. Патриархал 9. Мадина 14. Астрология

  5. Хижоз 10. Каъбатуллоҳ 15. «Илми нужум»




Download 25,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish