3.3. Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари
Бозор муносабатларига ўтишга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар шароитида давлат хўжалик субъектлари фаолиятининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларга зиён келтирилишига йўл қўймаслиги керак.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун давлат қуйидагиларни кўзда тутиши лозим:
ижтимоий институтлар стратегиясини бир-бирига яқинлаштириш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга имкон берадиган институционал ўзгаришларни амалга ошириш;
хўжалик жараёнларининг барча иштирокчилари учун лоббизмни қонуний чеклаш, қонунчиликни максимал унификациялаш (яъни имтиёзлари ва турли преференцларни қисқартириш ва йўқотиш) учун иқтисодий ва ижтимоий хатти-ҳаракатларнинг умумий тамойилларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш;
иқтисодиёт субъектлари ва давлат бошқарув органлари томонидан қонунларга, фаолият тартиб-қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш;
иқтисодий муносабатлар соҳасида вужудга келадиган мунозара ва зиддиятларни ҳал қилиш механизмини яратиш;
кадрларни корхоналар хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва инвестиция лойиҳаларини баҳолашнинг замонавий усулларига ўқитишни ташкил қилиш;
жамиятда иқтисодий барқарорликни ошириш ва ижтимоий кескинликнинг ўсишига йўл қўймаслик;
мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар билан иқтисодий, сиёсий муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш.
Шунга мувофиқ равишда собиқ тоталитар тизимдан бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар яқин истиқболда қуйидаги вазифаларни амалга оширишлари лозим бўлади:
1) самарали ва рақобатбардош ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва истиқболи йўқ, эскирган ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиш;
2) таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш учун зарур бўлган иқтисодиёт инфратузилмаларини ривожлантириш;
3) иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
4) мавжуд илмий техника салоҳиятининг энг қимматли элементларини сақлаш;
5) иқтисодиёт таркибининг деформациялашувига барҳам беришда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш таркибини тўловга қодир талаб билан уйғунлаштириш;
6) корхоналарнинг бозор шароитларига мослашувини тезлаштириш;
7) экспорт салоҳиятини диверсификациялаш;
8) экологик хавфсизликни оширишни таъминлаш.
Макроиқтисодиёт даражасида таркибий сиёсатни амалга ошириш жараёнларида қуйидаги вазифалар ҳал қилиниши зарур: