- 1. Иқтисодий билимларнинг шаклланиши ва иқтисодий назариянинг вужудга келиши
- 2. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети
- 3. Иқтисодиёт назарияси фанининг таҳлил услуби
- “Иқтисодиёт назарияси ” фан сифатида шаклланиши жараёнида вужудга келган асосий ғоявий оқимлар:
- Меркантилизм - жамиятнинг бойлиги пулдан, олтиндан иборат бўлиб, у савдода, асосан ташқи савдода пайдо бўлади ва купаяди, деб тушунтиради. Меркантилизм - италянча “mercante” сўзидан олинган бўлиб, “савдогар ” деган маъносини англатади. Бу оқимнинг намоёндалари: В. Стаффод, Т. Ман, А. Монкретьен , Жон Лоу, Г. Скаруффи ва бошқалар.
- Физиократлар - жамиятнинг бойлиги қишлоқ хўжалигида вужудга келади деган ғояни илгари сурадилар. Бу таълимотнинг асосчиси Ф. Кенэ (1694-1774 й.) ҳисобланади.
- Классик сиёсий иқтисод - бойлик фақат қишлоқ хўжалигида вужудга эмас балки саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳам яратилишини исботлаб берди.
- У.Петти (1623-1686 й.) бойликнинг манбаи ер ва меҳнат эканлигини эътироф этган. Меҳнат бойликнинг отаси, ер унинг онаси деган ибора унга тегишлидир.
- А.Смит “Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот” (1776 й) асарида талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин нархлар асосида бозор ўз-ўзини тартибга солиши (“кўринмас қўл”) ғоясини илгари суради. Инсонни фаоллаштирадиган асосий рағбат шахсий манфаатдир деб кўрсатади.
- Д.Рикардо қийматнинг турли синфлар даромадлари ва фойданинг ягона манбаи меҳнат эканлигини кўрсатади.
- Иқтисодиёт назариясидаги янги оқимлар
- (XIX аср оҳири ва XX аср бошлари )
- Маржинализм вакиллари (marginal-кейинги, қўшилган) - кейинги товар нафлилиги, қўшилган меҳнат ёки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориши назарияларини ишлаб чиққан. Кейинги товар нафлилигининг камайиб бориши қонуни бу оқимнинг асосий принципи ҳисобланади. Шунга кўра, нарх харажатга боғлиқ бўлмай кейинги нафлилик асосида белгиланади. Маржинализм асосчилари К. Менгер, Ф. Визер, Э. Бем-Баверк, У. Жевонс ҳисобланади.
-
-
- Неоклассик мактаб (асосчиси Альфред Маршалл) бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг аралашувини чеклаш ғоясини илгари суради. Бозор меxaнизмининг бузилиши монополиялар вужудга келганда ҳам юз беришини кўрсатади. Функционал боғланиш ғоясини асослайди, бозор нарҳини белгиловчи омиллар талаб ва таклифдан иборат деб ҳисоблайди.
- Бу мактаб вакилларидан Л.Вальрас умумий иқтисодий мувозанатлар моделини ишлаб чиқаришга, И.Шумпетер эса иқтисодий тизимлар ўзгаришининг кучларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган.
- Кейнсчилик – ривожланган бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиб туриш зарурлигини асослашга қаратилади. Ж.М.Кейнс “Бандлик фоиз ва пулнинг умумий назарияси” (1936 й.) номли китобида бундай тартибга солиш ялпи талабга ҳамда шу орқали инфляция ва бандликка таъсир кўрсатишини асослайди.
- Иқтисодий таҳлил услуби - бу илмий билишга ёндашиш йўллари, тамойиллари, қонун-қоидалари ва аниқ ҳодисалар тизими.
- Иқтисодиётга бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва ўзаро алоқада бўлган турли бўғинлардан иборат яхлит бир тизим сифатида қараб, унда рўй берадиган жараёнлар доимий ўзгаришда (оддийдан мураккабликка, қуйидан юқорига) ва ривожланишда деб ҳисоблайди.
- Мантиқий таҳлил пайтида ҳодиса ва жараёнларнинг иккинчи даражали белгилари фикридан четлаштириб ҳамда энг асосий белгиларни ажратиб олиш орқали уларнинг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилиш.
- Таҳлил – бу ўрганилаётган воқеа-ҳодисаларни алоҳида қисмларга ажратиб, синтез эса уларни яхлит бир бутун қилиб бирлаштириш орқали моҳиятини очиб бериш.
- Тарихийлик ва мантиқийлик усули
- Тарихийлик - иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни тарихий ривожланиш даврлари нуқтаи-назардан мантиқийлик эса уларнинг ички қонуний боғланишлари орқали таҳлил қилиш.
- Амалга оширилиши лозим бўлган иқтисодий чора-тадбирларни синов тариқасида иқтисодиётнинг алоҳида бўғинларида қўллаш. Бу усул ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодиёт инқироз ва турғунликларга учраган даврларда алоҳида муҳим аҳамиятга эга.
- Иктисодий ҳодисалар миқдорий ўлчамга эга бўлганлиги сабабли уларни таҳлил қилишда математик амаллардан кенг фойдаланилади. Статистик усул- статистик кузатиш, танлаш, алоҳида белгилари бўйича гуруҳларга ажратиш ва ўртача миқдорлар чиқариш кабиларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |