Режа: Иқтисодиёт ва унинг бош масаласи Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши


Ишлаб чиқариш – кишилик жамиятининг мавжуд бўлиши ва ривожланиши учун зарур бўлган хаётий неъматларни яратиш жараёни



Download 279,04 Kb.
bet2/11
Sana31.05.2022
Hajmi279,04 Kb.
#621656
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-мавзу

Ишлаб чиқариш – кишилик жамиятининг мавжуд бўлиши ва ривожланиши учун зарур бўлган хаётий неъматларни яратиш жараёни. Барча товар ва хизматлар ишлаб чиқариш жараёнида яратилиши сабабли, у такрор ишлаб чиқаришнинг энг асосий ва бошланғич фазаси ҳисобланади. Агар ишлаб чиқарилмаса, тақсимланадиган, айирбошланадиган ва ниҳоят, истеъмол қилинадиган нарсалар бўлмайди.
Тақсимот – ишлаб чиқариш омиллари ва унинг натижаларини иқтисодиётнинг турли қисм ва субъектлари ўртасида тақсимлаш жараёни. Бу босқичда, энг аввало, ишлаб чиқариш воситалари, капитал, ишчи кучи ва бошқа ресурслар турли тармоқлар, соҳалар, ҳудудлар ва ниҳоят, корхоналар ўртасида тақсимланади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш натижаси бўлган товар ва хизматлар, уларнинг пул ҳолидаги кўриниши бўлган даромадлар ҳам тақсимланади.
Айирбошлаш – жамият аъзоларининг иқтисодий фаолият турлари ёки ишлаб чиқариш натижалари бўйича маълум бир ўлчам (масалан, қиймат миқдори) асосида ўзаро алмашиш жараёни. Меҳнат тақсимоти натижасида айрим гуруҳ кишилар товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашадилар. Ҳар бир товар турини ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, ўзига керакли бўлган бошқа товар ёки хизматларни сотиб олади. Жумладан, бизнинг мисолимиздаги нонвой ҳам ўз маҳсулоти – нонни сотиб, тушган пулига қассобдан – гўшт, деҳқондан – сабзавотлар, дўкондордан – кийим-кечак ва бошқа зарур товарларни сотиб олади.
Натижада турли хил йўналишдаги ишлаб чиқарувчилар ёки хизмат кўрсатувчилар ўртасида иқтисодий алоқа – айирбошлаш, пул орқали олди-сотди жараёни содир бўлади.
Истеъмол – эҳтиёжларни қондириш мақсадида маҳсулот ва хизматларнинг ишлатилиши, фойдаланилиши жараёни. Истеъмол такрор ишлаб чиқаришнинг охирги фазаси бўлиб, бу жараён орқали жамият аъзоларининг турли-туман эҳтиёжлари қондирилади. Истеъмол икки турда бўлади: ишлаб чиқариш (унумли) истеъмоли ва шахсий истеъмол. Ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучидан фойдаланиш унумли истеъмол дейилади. Нонвой ишлатган ун, кўмир ёки табиий газ, ўсимлик мойи – буларнинг барчаси унумли истеъмол ҳисобланади. Чунки, буларнинг барчаси маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлади. Истеъмол буюмларининг эҳтиёжларни қондириш мақсадида ўз аҳамияти бўйича пировард равишда ишлатилиши шахсий истеъмол дейилади. Нонвой тайёрлаган ноннинг одамлар томонидан сотиб олиниб, истеъмол қилиниши шахсий истеъмолни англатади. Маҳсулот ва хизматлар шахсий истеъмолидан сўнг, улар ўрнига яна янгисини ишлаб чиқариш зарурати пайдо бўлади.

Download 279,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish