5-мавзу. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ШАРОИТИДА УСКУНАЛАРНИ ОПТИМАЛ ЮКЛАШ МОДЕЛЛАРИ
РЕЖА:
1. Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш асослари.
2. Ўзаро алмашадиган ва алмашмайдиган ускуналар гуруҳини юклашнинг матрицавий ва иқтисодий-математик модели.
3. Корхона ишлаб чиқариш воситаларидан оптимал фойдаланиш масаласининг қўйилиши
Диверсификация (лотинчада diversus - ҳар хил ва facere - қилмоқ, бажармоқ) – бу ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, маҳсулот ва хизматларни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида тармоқ ва корхоналар фаолият соҳаларини кенгайтириш, маҳсулот ва хизматлар ассортиментларини кўпайтириш демакдир.
Диверсификация стратегияси – корхона фаолиятини мавжуд маҳсулотлар ва бозорлар турини кенгайтириш орқали ривожланиш стратегиясидир. Диверсификация стратегияси корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини ривожлантиришнинг энг етакчи замонавий тенденциялардан бири ҳисобланиб, у орқали корхоналарни бозор шароитида вужудга келадиган турли қалтисликларга бўлган рақобатбардошлигини оширади. Диверсификация стратегияси – корхоналарда янги маҳсулотлар линияларини ишга тушириш, қўшма корхоналар тузиш, бошқа корхоналарни сотиб олиш ва бошқа турли услубларда амалга ошириши мумкин.
Корхоналарни техник қайта қуроллантириш - алоҳида ишлаб чиқариш турларини замонавий талабларга асосан янги техника ва технологияларни киритиш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш, эскирган қурилма ва ускунларни янгилаш ва алмаштириш, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ташкил этилишини яхшилаш йўли билан, корхонанинг техник даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси. У ишлаб чиқариш интенсивлигини кучайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилашга йўналтирилган бўлади.
Корхоналарда маҳсулот таннархини
пасайтиришнинг асосий йўналишлари
Импорт қилинадиган ресурслар нархларини қайта кўриб чиқиш ва пасайтириш.
Материаллар сарфи меъёрларини пасайтириш.
Маҳаллийлаштириш даражасини ошириш.
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш.
Фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларини консервация қилиш.
Маъмурий бошқарув ходимлари сонини қисқартириш.
Саноат корхоналарида маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун турли хилдаги ускуналар ва жиҳозлардан фойдаланилади. Ҳар бир маҳсулотни ишлаб чиқариш учун турли хилдаги ускуналар вақти сарфланади. Яъни, маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясига қараб баъзи бир маҳсулотларни ишлаб чиқаришга камроқ вақт, бошқаларига эса кўпроқ вақт сарфланади.
Шунинг учун ҳам корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштиришда мумкин қадар ўрнатилган жиҳозлар ва ускуналарни оптимал юклаш масаласи муҳим ҳисобланади.
Корхоналарда ўрнатилган
жиҳозлар
Жиҳозларда бир неча турдаги операциялар бажарилади
Жиҳозларда фақат бир турдаги операциялар бажарилади
Ўзаро
алмаштириладиган
Ўзаро
алмаштирил-майдиган
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !
Do'stlaringiz bilan baham: |