Қарз қимматли қоғозлар
2020 йил 1 февраль ҳолатига “Ипотека-банк” АТИБ Устав капитали 2'817'444'130'434 сўм миқдорида шакллантирилган бўлиб, у номинал қиймати 1 сўмлик 2'809'392'130'434 дона оддий ва 8’052’000’000 дона имтиёзли, ҳужжатсиз шаклдаги акцияларга бўлинган.
Банкнинг ресурс базасини кўпайтириш мақсадида, банк томонидан қуйидаги қарз қимматли қоғозлари муомалага чиқарилади ва жойлаштирилади:
Юридик шахслар учун:
Жисмоний шахслар учун:
3.
Акциядорлар тузилмаси
1378
АТИБ «Ипотека-банк» акционерлари структураси 01.09.2020 ҳолатига.
№
|
Акционерлар рўйхати
|
Устав капиталидаги
улуши, %
|
1
|
Ўзбекистон Республикаси Таррақиёт ва тикланиш жамғармаси
|
81,46%
|
2
|
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
|
10,54%
|
3
|
"O'zbekneftgaz" AЖ
|
2,70%
|
4
|
бошқа юридик шахслар (акционерлар сони - 4 773)
|
4,85%
|
5
|
жисмоний шахслар (акционерлар сони - 11 269)
|
0,45%
|
|
Устав капитали (жами акционерлар сони - 16 045)
|
100%
|
1
|
Устав капитали
|
100%
|
1.1
|
жисмоний шахслар
|
0,45%
|
1.2
|
юридик шахслар
|
99,55%
| Ипотека банк янгиликлари.
4. “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ ва “Ипотека-банк” АТИБ ўртасида ипотека кредит ажратишни назарда тутувчи Бош келишув имзоланди.
Ипотека-банк билан биринчи бўлиб Ўзбекистон ипотека қайта молиялаштириш компанияси АЖ (ЎзИКМК) билан қайта молиялаштириш бўйича Бош келишув(МРА) имзолади.
Бу мажбуриятсиз ипотека кредит линияси бўлиб, Ипотека-банкка бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозорида ипотека кредитларини молиялаштиришга имкон беради.
ЎзИКМК ресурслари ҳисобидан молиялаштириш бир қатор афзалликларига эга:
• мазкур ипотека кредитлари ўрта ва кам даромадли аҳоли вакилларини уй сотиб олишлари учун мўлжалланган;
• узоқ муддатли кредит бўлиб, 20 йилгача бўлган муддатга ипотека кредити ажратилади;
• бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратиш имконияти мавжуд;
• уй-жой таъмирлаш учун кредит ажратиш имконияти мавжуд.
Шунингдек, компания маблағлари эвазига молиялаштириладиган ипотека кредитлари Ўзбекистон резидентларига берилади.
“Ипотека–банк”АТИБ мамлакатдаги энг йирик ипотека кредитлаш банки бўлиб, 2020 йил 1 октябр ҳолатига активлар миқдори 28,7 триллион сўмга етган. Бугунги кунда банкнинг Ўзбекистон бўйлаб 39 та филиали ва 121 та банк xизматлари марказлари орқали 2,5 миллион жисмоний ҳамда 51 мингдан ортиқ корпоратив мижозларга xизмат кўрсатиб келмоқда.
Президентимизнинг “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5715-сонли фармонига асосан, ЎзИКМК 2019 йил 4 ноябрда Молия Вазирлиги томонидан арзон ипотека кредитлари ажратишни рағбатлантириш ва тижорат шартлари асосида ички ипотека бозорини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган нобанк молиявий ташкилотдир.
Компания акциядорлари таркибига 12 та тижорат банк, улардан 8 таси давлат улушига эга ва 4 таси хусусий банклар киради. ЎзИКМК ресурслари банкларни молиявий қўллаб-қувватлашга ва биринчи маротаба ипотека кредити олувчилар учун арзон уй-жойларни узоқ муддатли молиялаштириш имкониятини яратишга қаратилган.
Ipoteka banki qimmatli qog‘ozlar bozorida tijorat banklari orasidagi eng tajribali va nufuzli ishtirokchi sifatida baholashimiz mumkin.Uning SWOT tahlilini ko‘rib chiqamiz.
S-(strength) ustav kapitalining yirikligi, xaridorlarning ishonchini qozongan tajribali ekanligi va yuqori likvidlilik hamda yuqori rentabellik ko‘rsatkichlari .
W-(wyeakness) bank xalqaro fond, qimmatli qog‘ozlar bozordagi faolligi past, emissiya qilingan qimmatli qog‘ozlar asosan yopiq doirada sotilishi.
O-(opportunity)- qimmatli qog‘ozlar bozoridagi bankning kuchli tomonlari orqali kelajakda qimmatli qogozlar bahosini oshirish va kengroq aksiyadorlarga ega bo‘lish imkoni, songi davrlarda yuqori rentabellik ko‘rsatkichlariga erishganligi orqali o‘z aksiyalarini xalqaro bozorga ko‘proq chiqarish.
T-(Threat)- mamlakatimizda qimmatli qog‘ozlar bozorini rivojlantirish va asionerlik jamiyatlari o‘rtasidagi raqobatni rivojlantirish sohasiga katta e’tibor berilmoqda va ko‘plab raqobatchilar yuzaga kelmoqda .
Do'stlaringiz bilan baham: |