Режа: Инсоният тарихида ахборот эҳтиёжи


Фуқаролик жамияти бошқарув механизмлари такомиллашувида замонавий ахборот технологияларининг роли



Download 41,78 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi41,78 Kb.
#70584
1   2   3   4
Bog'liq
11-MAVZU f j(1)

3. Фуқаролик жамияти бошқарув механизмлари такомиллашувида замонавий ахборот технологияларининг роли

Шиддат билан кечаётган ҳодиса–воқеалар оқимида катта ҳажмдаги ахборотнинг мазмунини англаш, уни тўғри талқин этиб хулосалар чиқариш ниҳоятда муҳимдир. Бу эса ахборотни танлаш, саралаш, уни тўғри идрок этиш маданиятини шакллантиришкаби инсоннинг бевосита дунёқараши, салоҳияти, тажрибаси билан боғлиқ хусусиятларни камол топтириш масалаларининг долзарблигини оширади.


Шу муносабат билан глобал тармоқдан фойдаланувчилар аудиториясининг кўпчилиги ёшлар эканлигини, уларнинг онгини ва дунёқарашини ёт мазмундаги ғоялар билан заҳарлашга қаратилган маълумотлар Интернет контентнинг катта қисмини ташкил этишини қайд этиш зарур. Турли ижтимоий тармоқлар, форумлар, танишув сайтларининг фаолият юритиши ёшларни ўзига тезда жалб қилмоқда. Ҳозирги кунда турли тилларда сўзлашаётган ёшлар учун Интернет тармоғи кенг имкониятлар яратмоқда. Айниқса, мобил Интернетдан фойдаланувчилар аудиториясининг ортиб бориши турли мазмундаги ахборотларни очиқ олиш имкониятини янада оширмоқда.
Бунинг натижасида, ҳозирда дунёдаги ахборот инқилоби шароитида вужудга келаётган глобал тармоқ жамиятлари мутасадди ва мутахассисларни жиддий ташвишга солаяпти. Бу турдаги жамиятлар ўзларини «киберинтернационал NET», «Интернет болалари», «Интернет фуқаролари (netizens)» деб номлашмоқда. Чет элларда улар Интернет орқали ёшларни бирлаштириб, давлатнинг расмий хабарларига қарши чиқувчи халқаро киберуюшма сифатида сиёсий майдонга чиқмоқда. Албатта, бундай жамиятларнинг фаоллиги ошиб борар экан, жаҳонда кечаётган жараёнларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши аниқ.
Жаҳон телекоммуникация тармоқлари ва оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилаётган хилма хил таҳдидлар турли мамлакатларда ташвиш уйғотмоқда. Улар ўз маданияти, анъаналари ва маънавий қадриятларини ёт ахборот таъсиридан ҳимоя қилиш учун махсус чоралар кўришга мажбур бўлмоқдалар. Бу борада жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида аҳолини ва аввало, ёшларни Интернетнинг салбий таъсиридан ҳимоялаш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинаётганини қайд этиш зарур. Мисол тариқасида халқаро амалиётда “Кибер жиноятлар тўғрисида” Конвенция22, “Вояга етмаганлар учун хавфсиз Интернет ва онлайн ресурсларни жорий қилиш тўғрисида” Европа Иттифоқи Парламенти Ассамблеясининг тавсиялари23, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” БМТ Конвенцияси24 мавжуд.
Мамлакатимизда ҳам бу соҳада тизимли равишда ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига25 мувофиқ таълим ва ёшлар бўйича яратилаётган ахборот ресурслари ягона “ZiyoNET” миллий таълим тармоғига бирлаштирилди. Бу тармоқнинг ташкил этилиши ахборот хуружларига қарши туришда муҳим омил бўлмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари ва уларнинг ҳудудлардаги филиаллари,барча зиё масканлари «ZiyoNET» миллий таълим тармоғи ҳамда юқори тезлик би­лан ишлайдиган интернетга уланганлиги бу борада амалга оширилган ишларнинг кўламидан далолат беради.26Портал Узнет сегментида илғор позициялардан бирини эгаллайди ва ундан фойдаланувчиларнинг сони тобора ортиб бораётгани фикримизнинг далилидир27.
Айни чоғда Интернетнинг миллий сегментида фаолиятини юритаётган Kun.uz (сайтга кунлик ташриф кўрсаткичлари 100 мингдан ортган)28 ваDaryo.uz (ҳар куни 90. 000 киши ташриф буюради)29 каби интернет нашрларда Hi-Tech, маданият, илм-фан, ҳордиқ, спорт, бизнес, давлат бошқаруви органлари каби йўналишларда веб-сайтлар жойлаштирилгани, янги хизмат турлари жорий этилаётгани ҳам ундан фойдаланувчилар, айнан ёшлар сафи кенгайишига сабаб бўлмокда.
Шу билан бирга миллий қонунчилигимизда ёшларни носоғлом ахборотлардан ҳимоялаш механизмлари мавжуд. Мисол учун, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги,30 “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги,31 “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги32 қонунларда ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан, порнография, шафқатсизлик ва зўравонликни намойиш этувчи, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар ман этилиши белгилаб қўйилган.
Шу асосда,ёшларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини янада кенгроқ руёбга чиқариш, уларни ахборот хуружларидан ҳимоялашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш борасида зарур чоралар кўрилмоқда. Жумладан, бугунги кунда “Болаларни уларнинг соғлиғи ва маънавий-ахлоқий ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. У болаларнинг руҳиятига зарар етказадиган, жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган ахборотлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, оммавий ахборот манбаларида зўравонлик, ахлоқсизлик ҳамда шафқатсизликни тарғиб қилишга йўл қўймасликка қаратилган амалий-ташкилий ва ҳуқуқий механизмларни назарда тутади.33
Хуллас, юқорида зикр этилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши оммавий ахборот воситаларининг фуқароликжамияти институтлари тизимидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлашга, фуқароларнинг сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган конституциявий ҳуқуқларини янада тўлиқ рўёбга чиқаришга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда ОАВ ларнинг барпо этилаётган фуқаролик жамияти тамойилларини қарор топтиришнинг муҳим омилларидан бирига айлантиради.



Download 41,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish