Режа: 1. ИЭС да электр энергияни ҳосил қилиш жараѐни.
2. Буғ қозонлари ва уларнинг турлари.
3. Турбиналарнинг ИЭС даги ўрни.
4. ИЭСда конденсаторларнинг вазифалари.
5. Ўзбекистонда мавжуд ИЭС лар.
6. Назорат саволлари.
8-МАЪРУЗА. ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ (ИЭС)
1. ИЭС да электр энергияни ҳосил қилиш жараѐни
Конденсацион иссиқлик электр станцияси. Иссиқлик конденсацион электр станциялар органик ѐқилғи энергиясини аввал механик, сўнгра электр энергиясига айлантириб беради (1-расм).
Иссиқлик электр стансияси 19-аср 80-йилларида курила бошлаган. Илк иссиқлик электр стансияси Неw Ёркда қурилган (1882). Россияда дастлабки иссиқлик электр стансиясини муҳандис М. К. Поливанов Москвада қурган (1906)..
.
Замонавий ИЭСларининг ФИК 40% дан ортмайди. Яқин келажакда иссиқлик электр станциялари асосий электр станциялар бири бўлиб қолади, шунинг учун уларни концтрукцияларини мукаммаллаштириш ва термодинамик циклини яхшилаш энергетика учун жуда муҳим вазифалардан бири.
Замонавий энергетикада электр энергиясини ҳосил қилиш катта йўқотиш ва органик ѐқилғини кўп миқдорда ишлатишга асосланган.
Энергиядан бевосита электр энергиясини олиш энергетика ривож-ланишининг асосий истиқболларидан биридир.
.
Иссиклик электр стансиялари (ИЕС) — қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатдаги органик ёқилгʻиларнинг иссиқлик энергиясини электр энергиясига айлантирадиган қурилмалар мажмуи. Асосий энергетик агрегатлар қаторига сув юрадиган қувурлар (трубалар) батареясидан иборат қозон тизими, бугʻ турбина (бугʻ двигател) лари ва турбогенераторлар киради. Қозон тизимига юборилган сув юқори босимли бугʻга айлантирилиб турбина парракларига берилади. Натижада турбина билан механик богʻланган генератор тегишли тезликда айлантирилиб, механик энергия электромагнит индуксия қонунига биноан генераторда электр энергиясига айланади. ИЕСда ишлатиладиган ёқилгʻи иссиқлик энергиясининг фақат 30% гина фойдали электр энергиясига айлантирилади, яъни ИЕС нинг фойдали иш коеффитсиенти 30% га тенгдир. Фойдали иш коеффитсиенти қийматини ошириш мақсадида қозондаги бугʻ босими иложи борича юқори қилинади ва турбина парракларидан оʻтиб, иш бажариб боʻлган бугʻнинг ҳаммаси совиткичлар воситасида совитилиб, қайта сувга айлантирилади (конденсатланади) ва қозон тизимига юборилади. Бундай ИЕСни конденсатсией электр стансиялари (КЕС) дейилади ва уларда фойдали иш коеффитсиенти қиймати ҳ=30—35% гача коʻтарилади ҳамда сув берк тизимда айланиши сабабли кувурлар батареяларидан иборат қозонни таъмирлаш ишлари кескин қисқаради. ИЕСлар, одатда, қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолатдаги арзон ёқилгʻи кони яқинида қурилади. Стансия генераторларидан олинган электр энергиясининг асосий қисми бир неча 100 км масофадаги истеъмолчиларга кучайтирувчи трансформатор ва юқори волтли электр узатиш линиялари воситасида етказилади, қолган қисми эса стансиянинг оʻз генератор кучланишида ёки пасайтирувчи трансформатор орқали берилади