Режа: I. Кириш II. Асосий кисм


Қалбаки дори воситалари ҳақида тушунча ва уларни таснифланиши



Download 60,49 Kb.
bet4/8
Sana09.03.2022
Hajmi60,49 Kb.
#486915
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
qalbakilashtirish chora tadbirlari word

Қалбаки дори воситалари ҳақида тушунча ва уларни таснифланиши


Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, қалбакилаштирилган дори воситалар дунёнинг 28 мамлакатида аниқланган. 1992 йил Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти билан халкаро фармацевтик ишлаб чиқарувчи фирмалар ассоциацияси ҳамкорликда ўтказган дори воситаларини қалбакилаштириш муаммоларига бағишланган 1-Халқаро анжуманда “қалбаки дори воситаси” тушунчасига таъриф берилди:
- “Қалбаки дори воситаси - бу олдиндан кўзда тутилган ҳолда ва алдов йўли билан чинлиги / ёки олиниш манбалари бўйича ёлғон ёрлиқлар билан таъминланган фармацевтик маҳсулотдир”;
- “қалбакилаштирилган дори воситалари – таркиби ва (ёки) ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон маълумот илова қилинган дори воситаси (Ўзбекистон Республикаси “Дори воситалари ва фармацевтик фаолият тўғрисида”ги қонуни);

  • Сифатсиз дори воситаси яроқсиз ҳолга келган дори воситаси ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси;

  • Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларнинг ғайриқонуний нусхалари интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун хужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситалари”(Ўзбекистон Республикаси “Дори воситалари ва фармацевтик фаолият тўғрисида”ги қонуни)

Қалбакилаштириш нафақат оригинал препаратлар, балки генерик дори воситаларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Қалбаки дори воситаларига керакли ингредиентли ёки бошқа ингредиентли, фаол ингредиенти йўқ бўлган ёки керагидан кам миқдорда фаол ингредиент сақлаган ҳамда қалбаки қадоқга жойлаштирилган дори воситалари киради.
Фармацевтик бозори тизимига қалбаки маҳсулотларнинг кириб келиши натижасида қуйидаги ножўя ҳолатлар кузатилиши мумкин:

  1. Дори восита таркибида асосий таъсир қилувчи модданинг кам миқдорда бўлиши ёки умуман мавжуд эмаслиги билан боғлиқ ҳолда бемор организмида тегишли фармакотерапевтик таъсир вужудга келмайди.

  2. Агар препарат ёрлиқда кўрсатилмаган таъсир қилувчи моддани сақласа, бемор организмига салбий таъсир қилувчи заҳарли ёки кераксиз биологик фаол модданинг тушиб қолишига олиб келади.

  3. Расмий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг маҳсулотига нисбатан ишончнинг сусайиши кузатилади.

  4. Ишлаб чиқарувчи фирмалар ва давлат муассасаларига иқтисодий зарар етади.

Ўзбекистон Республикасида кириб келган ва сотилган қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарилиши шароитларига кўра 6-та гуруҳга бўлинади:
Биринчи гуруҳ - таъсир қилувчи моддаси умуман бўлмаган дори воситалари. Бундай дори воситаларини “плацебо” ( бўш препаратлар) деб аталади. Бу дори воситаларини ишлаб чиқаришда одатда оддий нейтрал компонентлар (тальк, оҳак, бўр ва х.к.), ҳамда табиий бўёқлар (лавлаги, сабзи ва бошқалар) қўлланилади. Бундай қалбакилаштириш тури кам учрайди ва қалбаки препарат оригиналдан осон фарқланади. Бу дори воситалари нисбатан хавфсиз бўлсада, лекин даволаниш жараёнида самара бермайди. Бу усул билан асосан таблетка, ҳамда суртма дори ва геллар қалбакилаштирилади.
Иккинчи гуруҳ - бу гуруҳ препаратлари таркибига асосий таъсир қилувчи модда ўрнига бошқа унга ўхшаш ингредиентлар киради, яъни асосий таъсир қилувчи модда ўрнига арзонроқ, аммо самарасизроқ модда киради. Кўпинча арзонроқ дори воситасининг қадоғи қимматбаҳо препаратнинг қадоғига алмаштирилади. Масалан: оддий физиологик эритма флаконига самарали оғриқ қолдирувчи ёки онкологик препаратларнинг ёрлиқлари ёпиштирилади. Бундай гуруҳ дорилари ҳавфли бўлиб, кутилаётган терапевтик таъсирни кўрсатмайди.
Учинчи гуруҳ - бу гуруҳ препаратлари ёрлиғида кўрсатилган асосий таъсир қилувчи моддадан олиниши бўйича фарқланадиган модда сақлайди. Текшириш натижасида дори воситасининг таркиби мос келади. Аммо барибир препарат қалбаки бўлади. Масалан: Bayer (Германия) концернининг аспирин қутичасига маҳаллий ишлаб чиқарилган аспирин солинган бўлади. Бу гуруҳ дорилари беморга катта зиён келтирмайди, аммо қўлланилаётган препаратнинг терапевтик таъсири паст бўлади.
Тўртинчи гуруҳ - бу гуруҳ препаратлари ўз таркибида аниқ миқдорда таъсир қилувчи моддаларини сақлаб, аммо бирламчи упаковка бўйича оригиналдан айрим элементлари билан фарқ қилади. Масалан: “Авентис”фирмасининг “Клафоран”, “Хиноин” фирмасининг “Но-шпа” препаратлари оригиналларига мос келадиган ҳолда қалбакилиги аниқланган. Бу гуруҳ препаратларидан бемор терапевтик самарани олиши мумкин, аммо дори воситаларини қонуний ишлаб чиқарувчилари катта зиён кўрадилар.
Бешинчи гуруҳ - “яримқалбаки” препаратлар деб юритилади, улар етарли сифат даражасига эга, қонуний ишлаб чиқариладиган корхона номидан ишлаб чиқарилади, номланиши, таркиби ва қадоғи таниқли фирмаларнинг брендлари бўлган оригинал препаратларга ўхшаш бўлиб, уларни сотишда оригинал препаратларни ишлаб чиқарувчиларнинг интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлари бузилади. Масалан: “Шеринг Плау” фирмасининг “Целестодерм” препаратига дизайни ва қадоғи бўйича ўхшатиб “Целектодерм” номли препаратини бошқа фирма ишлаб чиқарган.
Олтинчи гуруҳ – нусха - препаратлари бўлиб таркибида керакли таъсир қилувчи моддаларининг айнан ўзи ва керакли миқдорда бўлади, ҳамда улар замонавий технологияси бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналарда (баъзида ишлаб чиқарувчилар ўзи томонидан) ишлаб чиқарилади. Охирги учта вариантдаги қалбаки дорилар катта ёки кичик қонуний ишлаб чиқарувчи фармацевтик корхоналар учун хосдир. Бу ҳол кўпинча таниқли фирмаларнинг у ёки бу худуддаги филиалларида кузатилади. Бу нусхалар фарқланиши мураккаб бўлган қалбаки дори гуруҳидир. Бундай препаратнинг оригиналдан фарқланиши фақат махсус кимёвий лабараториядагина амалга ошириш мумкин.
Юқорида кўрсатилган қалбаки дори воситаларининг барча гурухлари соғлиқ учун зарар келтиради, чунки улар қонуний сифат назоратидан ўтмайди.



Download 60,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish