Айрим ҳолларда ноль даражали ставканинг қўлланилиши.
Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси тўланган солиқни қоплаш (қайтариш) йўли билан ноль даражали ставкаси бўйича тортилади, агар ушбу товарлар (хизматлар) қуйидагича олинса:
1) чет эл дипломатик ваколатхоналарининг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг) шахсий фойдаланиши учун;
2) Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида товарларни (хизматларни) сотиб олаётган солиқ тўловчилар томонидан, агар битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса.
Агар тегишли чет давлатнинг қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимларига (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига) нисбатан худди шундай тартиб белгиланган бўлса ёхуд бундай норма Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бўлса, ноль даражали ставкани қўллаш ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилишга доир айланмага, шу жумладан бундай хизматларни уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан аҳоли номидан, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмалари томонидан олишга, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади.
Ноль даражали ставка қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо металларни олиш бўйича ваколатли органга реализация қилинадиган бундай металларга нисбатан қўлланилади.
Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби.Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби.
Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
Солиқ Кодексининг247–257-моддаларига мувофиқ солиқ базасини аниқлашда солиқ суммаси солиқ базасининг солиқ ставкасига мувофиқ бўлган фоизли улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ суммаси товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир операцияларнинг солиқ базасидан, тегишли солиқ даврига тааллуқли бўлган айланмаларни амалга ошириш санасидан келиб чиққан ҳолда, тегишли солиқ даврида солиқ базасини кўпайтирадиган ёки камайтирадиган барча ўзгартишлар ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир солиқ даврининг якунларига кўра ҳисоблаб чиқарилади.
Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда солиқнинг умумий суммаси Солиқ Кодексининг254-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ базасининг солиқ ставкасига мос келадиган фоизли улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади.
Агар Солиқ Кодексининг254-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича алоҳида аниқланса, солиқ суммаси мазкур солиқ базаларининг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқарилади. Бунда солиқнинг умумий суммаси бундай солиқ базаларининг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаларини қўшиш орқали ҳисоблаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |