Режа I. Кириш ҳамду сано II. Ассий қисм а қуръони Карим нозил бўлишининг бошланиши. Б саҳобаларнинг тафсир қилиш усуллари. В саҳобалардан чиққан муфассирлар. Г оятларнинг тушиш сабаблари. III. Хулоса IV. Фойдаланган манбаълар 1 кириш



Download 191,11 Kb.
bet14/49
Sana23.02.2022
Hajmi191,11 Kb.
#155974
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49
Bog'liq
Мавзу

Саҳобалардан чиққан муфассирлар

Саҳобаларнинг орасида Қуръонни тафсир килиш билан шуҳрат топганлар озчиликни ташкил қилади. Имом ас-Суютий «Ал-Итқон» номли китобида муфассир саҳобаларнинг номларини санаб ўтган. Аввалги ўнталикка тўрт халифа (Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий), Ибн Масъуд, Ибн Аббос, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит, Абу Мусо Ал-Ашьарий ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумлар киритилган. Улардан кейин Анас ибн Молик, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, Ойша розияллоҳу анҳумлар қайд этилган. Аммо «кейингилар»дан тафсир соҳасида жуда кам ривоят бор. Уларнинг бу соҳадаги шуҳрати аввалги ўнталикка баробар келмайди. Аввалги ўнталикка кирган саҳобаларнинг баъзиларидан кўпроқ, бошқаларидан озроқ тафсир нақл қилинган бўлсада, улар халқ орасида Қуръонни яхши билиш ва яхши тафсир қилишлари билан шуҳрат топганлар. Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумлар халифалик ишлари билан кўпроқ банд бўлганлари, вафотлари ҳам нисбатан тез бўлганлиги у даврда олим ва муфассир саҳобалар кўп бўлиб, мусулмонларнинг илмга бўлган эҳтиёжи улар билан қондириб турилганлиги сабабидан, халифалардан жуда кам тафсир нақл қилинган. Аммо Алий ибн Абу Толибдан жуда кўп тафсир нақл қилинган. Бунинг сабаби эса, У зотнинг халифалик ишидан кўп вақт фориғ бўлганлари, бошқа халифалардан умрлари узоқ бўлганлиги, турли миллат кишилари ҳaм исломни қабул қилган бўлиб, бу даврда Қуръон тафсирига эҳтиёж катта бўлганлигидадир. Шунингдек, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Убай ибн Каъблардан ҳам жуда куп тафсир ривоят килинган. Ўнталикдан қолганлари (Зайд ибн Собит, Абу Мусо ва Абдуллоҳ ибн Зубайр)нинг моҳир муфассир эканликлари мусулмонларга маълум бўлсалар улардан кўп ривоят қолмаган.


Тафсир соҳасида баракали мерос қолдирган муфассир саҳобалардан баъзиларининг таржимаи ҳоллари билан қуйида танишиб чиқамиз:


а) Абдуллҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоли

Тафсир соҳасида сўзлари энг кўп нақл қилинган, баракали муфассир Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудирлар. У кишининг тўла номлари Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим ибн Абди Манноф ал-Қураший ал-Ҳошимий бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга амакивачча бўладилар. Ибн Аббоснинг оналари Лубоба ал-Кубро Ҳорис ибн Ҳузн ал-Ҳилолийнинг қизидир. Ибн Аббос туғилган вақтларида, чақалоқни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келишди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам чақалоқнинг танглайига ўзларининг муборак туприкларидан суртиб қўйдилар. Бу воқеъа ҳижратдан уч йил олдин бўлган эди. Ибн Аббос жуда ёш бўлишларига қарамай, Пайғамбаримизга қариндошликлари ҳам бўлгани учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ажралмас эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида Ибн Аббос ўн уч ёшда эдилар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин барча саҳобаи киромларнинг улуғларини этагидан ушлаб, улардан тафсир ва ҳадис илмини чуқур ўргандилар. Ибн Аббос 68- ҳижрий йилда, 70 ёшларида Тоифда вафот этдилар ва шу ерга дафн қилиндилар. Ибн Аббоснинг жанозасида ва дафнида иштирок қилган Муҳаммад ибн Ҳанафия: «Бугун бу умматнинг донишманди вафот этди» - деди. Ибн Аббос илмда денгиз мисол эдилар. Аллоҳнинг каломини билишда буюк мужтаҳидлик мақомида эдилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Ибн Аббоснинг кўзларига ёш бўлишларига қарамай эътимод қилардилар. У ҳақда: «Ибн Аббос Қуръони каримнинг қандай ажойиб таржимони!» - деб мақтов сўзини айтган эдилар. Имом Ал-Бухорий ривоят қилган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай эслайдилар: «Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу: мени ёш бўлишимга қарамай Бадр жанги иштирокчилари билан бўладиган кенгашга киритдилар. Ёши улуғлар таажжубланиб: «Ўғлимиз, набирамиз билан тенг бўлган ёш болани бизнинг орамизга киритди», - деб Умар розияллоҳу анҳудан ранжишди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: «Бу бола ёш бўлса ҳам барчангиздан олимроқдир» - дедилар. Бу гапларини исботлаш учун яна бир куни ҳамма ёши улуғларни жам қилиб, мени ҳам таклиф этдилар. Кейин ўтирганлардан:


إِذَا جَاء نَصْرُ اللَّهِ وَالْفَتْحُ





Download 191,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish