10. Дастлабки грек қуёш соатлари эрамиздан аввалги 550 йилларда ким томонидан ясалган?
А. Анаксиманту Милетский томонидан
В. Галилей томонидан
С. Христиан Гюйгенс томонидан
Д. Гальфрид Монмутский томонидан
11. Биринчи Скафис ким томонидан қурилган?
А. Христиан Гюйгенс томонидан
В. Берос томонидан
С. Анаксиманту Милетский томонидан
Д. Гальфрид Монмутский томонидан
12. Халқаро Вақт бюроси қайси шаҳарда жойлашган?
А. Парижда
В. Лондонда
С. Москвада
Д. Тошкентда
3-мавзу: Календарлар ва уларнинг турлари
Режа:
Тропик йил ва календар йили.
Қуёш календари.
Ой календари.
Ой - қуёш календари.
Тропик йил ва календар йили. Биз танишиб ўтган вақт бирлиги сутка катта даврларни ўлчаш учун кичиклик қилади. Катта даврларни ўлчаш учун суткани ишлатадиган бўлсак, жуда катта сонларни ифодалашга тўғри келади. Вақт бирлиги суткани 10 баравар катталаштириб ишлатиш мумкин. Лекин қадим замонлардан бери инсоният катта вақт оралиғини ўлчашда суткадан ташқари ҳафта, ой ва йилдан фойдаланиб келади. Вақтнинг катта оралиқлари ўлчаш бирлиги табиий бирлик - йил деб Ернинг Қуёш атрофида бир марта тўла айланиб чиқиш даври қабул қилинган. Аммо йил суткалар билан бутун сон орқали ифодаланмайди, яъни сутка ва йил каррали эмас.
Қуёш ўзининг кўринма ҳаракати бўйича баҳорги тенг кунлик нуқтаси Y дан икки марта кетма-кет ўтиши учун кетган вақт тропик йил деб аталади. Унинг давомийлиги 365 сутка 5 соат 48 минут 46 секундга ёки 365,242195 ўртача суткага тенг.
Осмон сферасининг асосий нуқталари ва чизиқлари
Тропик йилнинг 365 суткадан ортиқ каср қисми йил ҳисоби олиб боришда кўп ноқулайликларга сабаб бўлади. Кундалик ҳаётимизда ишлатиладиган йил ҳисоби календар йили деб аталади. Йил ҳисобида каср сонлар билан иш юритиш мумкин эмас. Тропик йил билан календар йилининг бир-бирига мос келиши жуда зарурдир. Фараз қилайлик, 2005 йил 1 январга ўтар кечаси 0 соатдан бошлаб йил ҳисобини тропик йили билан бошлайлик. У ҳолда 365 суткада деярли 6 соат вақт борлиги сабабли, янги 2006 йил, 1 январ 0 соатдан эмас, балки 1 январ соат 6 да, кейинги 2007 йил январ кундуз соат 12 да бошланар эди. Шу тарзда янги йил 2,3 январь ва бошқа кунларда бошланиб, борган сари кечроқ бошланадиган бўлиб, жуда кўп ноқулайликларга сабаб бўлар эди. Ана шунинг учун йил ҳисобини тропик йил билан олиб бориш мумкин эмас.
Календар атамаси лотинча calendarium - «қарз дафтари» деган маънони беради. Қадимда Римда қарздорлар ойнинг биринчи куни қарзларининг фоизларини тўлаганлар ва бу «календа»га қайд қилиб борилган.
Табиатдаги аниқ бўлган вақт ҳисоби бирликлари сутка, ой ва йил қадимдан маълум бўлиб қадимги календарларнинг асосини ташкил этган. Биз календар деб шундай вақт ҳисоби системасини айтамиз-ки, унинг асосида осмон ёритқичлари ҳаракатига боғлиқ табиатнинг даврий ҳодисалари ётади. Бундай системани яратиш биринчи бўлиб илк неолит даврида содир бўлди. Бу ишлаб чиқариш хўжалик шаклларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ эди. Деҳқончилик ва чорвачилик фаслий табиат ҳодисалари билан боғлиқ эди. Инсоният томонидан қўлланиб келинган календарларни икки асосий гуруҳга бўлишимиз мумкин. Булар Қуёш ва Ой ҳисобларидаги календарлардир. Шундан келиб чиқиб календарларни уч гуруҳга бўлишимиз мумкин.
Қуёш календари
Ой календари
Ой-қуёш календари.
Do'stlaringiz bilan baham: |