2012 йилдан ҳозирги кунга қадар кафедрага т.ф.д. Б.А.Худаяров раҳбарлик қилмоқда.
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КАФЕДРАСИ Ўзбекистон республикаси президентининг 2017-йил 24-майдаги 3003-сонли қарорига асосан тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти қайта тикланиши муносабати билан “қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факултети таркибида «электротехнологиялар ва электр жихозларидан фойдаланиш» кафедраси ташкил этилди. Кафедрада 5430500- “қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти” 5430200-«қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш”, 5111000-касб таълими (5430200-“қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш”), 5311000–«технологик жараёнлар ва ишлаб чикаришни автоматлаштириш ва бошкариш» ва 5310200-“электроенергетика” (сув хўжалигида) бакалавриат таълим йўналишлари ва 5а430500- “қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти”, 5а430200-“агросаноат мажмуи электр ускуналари ва электр таъминоти” магистратура мутахассисликлари таълим олишади. Талабаларга самарали таълим –тарбия беришда кафедра катта илмий-педагогик салоҳиятга эга. бугунги кунда кафедрада бир қанча етук педагог олимлар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. ҳозирги пайтда кафедра аъзоларидан т.ф.д., профессор А.Раджабов, т.ф.д., профессор А.Мухаммадиев, дотсентлар М.Ибрагимов, Т.М.Байзаков, Р.Ф.Юнусов, Ў.А.Холиқназаров, ассистентлар О.Қ.Матчанов, А.А.Турдибоев, Н.М.Эшпўлатов, Н.М.Маркаев, Ш.Юсуповлар, лаборатория мудири Р.Абдуллаева, лаборант г. газиевалар фаолият олиб бормоқда.
ТИЛЛАР КАФЕДРАСИ
“Ўзбек тили ва чет тиллар” кафедраси институтда фаолият кўрсатиб келган “Ўзбек тили”, “Рус тили” ва “Чет тили” кафедраларининг қўшилиши натижасида 2004 йилнинг 16 центябрида ташкил этилди ва профессор М.А.Батырова кафедра мудири этиб тайинланди.
2014 йилнинг 2 январидан кафедра таркибидаги инглиз тили фани алоҳида ажратилиб, “Инглиз тили” кафедраси ташкил топди.
“Ўзбек тили ва чет тиллар” кафедраси мудири лавозимига катта ўқитувчи И.В.Алленова тайинланди. Кафедрага 2015 йил апрел ойидан бошлаб педагогика фанлари номзоди, дотсент Ф.Б.Киличева мудир этиб тайинланди ва ҳозирги кунгача бошқариб келмоқда.
Кафедра 2016 йил 1 апрелдан “Тиллар” кафедраси деб юритила бошлади. Ҳозирги “Тиллар” кафедрасининг асосини ташкил қилувчи “Рус тили” кафедрасининг асосий ташкилотчиларидан бири ва раҳбари бўлган филология фанлари номзоди, профессор М.А.Батырова ҳисобланади. У 1969-2014 йиллар давомида кафедранинг ривожланишга кўп йиллик меҳнатини сарфлаб, кафедра профессор-ўқитувчилари ва ёрдамчи ходимлар таркибини шакллантирган ва уларнинг самарали фаолият олиб боришларини йўлга қўйган. Унинг раҳбарлигида ва самарали меҳнати туфайли кўплаб илмий, ўқув ва амалий ишлар амалга оширилган. Чунончи, бир нечта монография, ўқув қўлланмалар, ўқув дастурлари ва ўқув услубий ишлар тайёрланиб чоп этилган. Мустақиллик шарофати билан ўзбек тили – давлат тилига эътибор кучайтирилганлиги сабабли техника олий ўқув юртларида ҳам “Ўзбек тили” кафедралари ташкил этила бошлади. Шу жумладан, 1989 йил институтда “Ўзбек тили” кафедраси ташкил этилди. 1989 йилдан 1996 йилгача кафедрани ташкил этишда ва бошқаришда филология фанлари доктори, профессор Х.Қудратиллаев самарали меҳнат қилган.
1996 йилдан 2004 йилгача “Ўзбек тили” кафедрасига филология фанлари номзоди, дотсент К.Н.Рахимова раҳбарлик қилган.
Ҳозирги кунда кафедранинг профессор-ўқитувчиларидан М.А.Батырова, дотсент Ф.Б.Киличева, катта ўқитувчилар И.В.Алленова, У.Т.Ташева, Э.Қ.Юсуповлар талабаларнинг рус тилида мулоқот қила олиш кўникмаларини ривожлантиришда, тилни чуқур ва пухта эгаллашларида жонбозлик қилмоқдалар.
Француз тили фанидан катта ўқитувчилар М.Т.Саипова, Т.М.Турмановлар ахборот ва педагогик технологиялар асосида талабаларга тилни чуқур ва пухта ўргатишга ҳаракат қилишмоқда. Шу билан бир қаторда магистратура мутахассислигида катта ўқитувчи А.Э.Турдиева “Амалий немис тили”, катта ўқитувчи Т.М.Турманов “Амалий француз тили” фанларидан амалий машғулотларни замонавий талаб даражасидаги ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланиб ўқув машғулотларини олиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |