Режа: Фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#39321
  1   2   3
Bog'liq
Fuqarolik jamiyati fanining predmeti, obyekti, maqsad va vazifalari



Aim.uz 
Aim.uz 
Фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари 
 
Режа: 
 
1. Фуқаролик жамияти фанининг предмети, объекти, мақсад ва вазифалари. 
2. Фуқаролик жамияти фанининг қонуниятлари, тушунчалари ва бошқа 
ижтимоий фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.
3. Фуқаролик жамияти - тараққиётнинг юқори босқичи. 
Таянч сўзлар: фуқаро, фуқаролик жамияти, давлат, давлат ҳокимияти, ҳуқуқий 
давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинлиги, инсон ҳуқуқлари. 
Мустақилликка 
эришганимиздан 
кейин 
бозор 
иқтисодиётига 
асосланган 
мустақилдемократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, 
қонун устуворлиги ҳамда мамлакатимиз барча фуқаролари учун қонун олдида тенглик 
таъминланадиган фуқаролик жамиятини шакллантириш стратегик мақсад сифатида 
белгиланган. 
Президентимиз И.А.Каримов «Бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас 
бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик 
жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат»
1
деб таъкидлаган эди.
Фуқаролик жамияти тушунчаси – кишилик жамиятининг асрлар мобайнида 
шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳолати билан 
белгиланади. Фуқаролик жамиятининг пойдеворини яратиш ва уни амалда шакллантириш 
учун аввало у ҳақдаги ғоялар генезисини,асосларини билиш лозим. Фуқаролик жамияти 
маълум асослар (иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий) яратилгандагина 
шаклланиши мумкин. Булар қуйдагилардан иборат:
иқтисодий асос - шахс ва жамият манфаатларининг умумийлигига асосланган мулк 
шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодий плюрализм, кўп укладлилик, эркин бозор 
муносабатлари. Қайсикижамиятда унинг ҳар бир аъзоси, қандайдир мулкка эга бўлиши, ўз 
хоҳиши билан тасарруф этиш, сарфлаш ҳуқуқига эга бўлиши, хусусий мулк дахлсизлиги, 
давлат томонидан кафолатланган тадбиркорлик, мехнат ва истеъмол фаолияти 
эркинлигининг таъминланганлиги. 
ижтимоий-сиёсий асос – мустақил давлатларнинг ташкил топиши, иқтисодий ва 
сиёсий ҳокимиятнинг ажратилиши. Инсонларнинг ўз мақсадларини ҳимоя қилиш 
мақсадида маълум ташкилотларга бирлашиши,Ҳокимиятлар турли-туман марказлар, 
ташкилотлар, сиёсий институтлар қўлида жамланган бўлса, улар бир-бирини чеклайди ва 
мувозанатга солиб туради. Сиёсий плюрализм, давлат ҳокимияти функцияларининг секин-
аста фуқаролик жамияти институтларига бериб борилиши. “Кучли давлатдан – кучли 
жамият сари” тамойилининг намоён бўлиши. Президентимиз И. Каримов 
таъкидлаганидек, “Фуқаролик жамияти қуриш бир қанча ваколатли вазифаларни 
давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишни кўзда тутади”
2
.
ҳуқуқий асоси – инсон учун аҳамиятли бўлган озодлик, тенглик, адолат 
қадриятларининг қарор топиши юридик тенгликнинг таъминланиши ва уларга ҳуқуқ ва 
эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олиниши. “Қонун ҳукумрон бўлган 
жойда эркинлик ҳам бўлади” (А.Темур). “Адолат - қонун устуворлигида” тамойилининг 
амал қилиниши. ...“Фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий 
1
Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эрикн ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т.: Ўзбекистон. 2000. 8-
жилд. -Б-331. 
2
Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз.Тошкент.”Ўзбекистон”,1999.7-жилд 388-бет. 


Aim.uz 
Aim.uz 
боғлиқдирлар. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб,ҳеч ким уларни 
суднинг қарорисиз маҳрум этиши ёки чеклаши мумкин эмас.Айни вақтда фуқароларнинг 
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бшқа фуқароларнинг,давлат ва 
жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим”
3


Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish