II-босқич
III-босқич
IV –босқич
V –босқич
VI –босқич
2. ЮРИДИК МАЖБУРИЯТЛАР БЎЙИЧА ҒАЗНАЧИЛИК ОПЕРАСИЯЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
• Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими жорий этилиши билан дастлабки ва жорий молиявий назоратни амалга ошириш тизими яратилди.
• Дастлабки ва жорий молиявий назорат бюджет маблағлари олувчилари мажбуриятларини ҳисобга олиниши жараёнининг амалга оширилишида юзага келади.
• Давлат бюджетини ғазначилик ижроси тизимига ўтиш муносабати билан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тассаруф этувчи бюджет ташкилотлари фаолиятини маблағ билан таъминлаш мақсадида маблағлар Ғазначиликнинг ғазна ҳисобварағида жамланади. Бюджет ташкилотлари маблағларини товар етказиб берувчи, хизмат кўрсатувчи иш бажарувчиларга ўтказиб бериш, бюджет ташкилотида ишлаётган ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш ва иш ҳақидан ажратмалар ва мажбурий солиқ тўловларини ўтказиб бериш Ғазначилик орқали амалга оширилиши юридик ва молиявий мажбуриятларни келтириб чиқаради.
Мажбуриятларни ҳисобга олиш тизимида қуйидаги омиллар мавжуд бўлиши керак:
а) Мажбуриятларни қабул қилиш асосларини етарлилиги;
б) Мажбурият қабул қилиш ҳуқуқига эга масъул шахслар мавжудлиги;
• Мажбуриятларни қабул қилиш – бу ғазначи томонидан смета харажатларида кўзда тутилган маблағлар доирасида келажакда молиявий ҳаражатларни амалга ошириш бўйича ҳаракатдир. Қабул қилинадиган мажбуриятлар суммаси тасдиқланган бюджет маблағлари меъёридан ошиб кетмаслиги лозим.
• Давлат бюджетини ғазначилик ижроси тизимида шартнома тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилганидан кейин юридик мажбурият вужудга келади.
• Юридик мажбуриятларни ҳисобга олишни асосий мақсади бюджет назоратининг самарадорлигини янада орттириш, яъни ҳаражатларнинг тасдиқланган режадан ошиб кетишига йўл қўймаслик.
• Бюджет ташкилотлари билан товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи)лар ўртасида тузилган шартномаларни бошқаришнинг ҳуқуқий асоси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2009 йил 4 августдаги 69-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йилда 16 центябрдаги 2007 рақами билан рўйхатга олинган “Давлат бюджетининг ғазна ижроси” Қоидалари ҳисобланади.
• Юридик мажбурият, қолаверса молиявий мажбуриятлар бўйича ҳужжатлар тақдим этса, албатта тегишли ходимлар томонидан имзоланган ҳамда мухрланган бўлиши лозим. Бунинг учун бюджет ташкилотлари томонидан тегишли ғазначилик бўлинмаларига имзо намуналари карточкалари тақдим этилиши шарт.
• Имзо намуналари карточкасига бюджетдан маблағ олувчининг раҳбари, бош ҳисобчиси ва юристи ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахсларнинг имзо намунаси киритилади ва бюджетдан маблағ олувчининг муҳри билан тасдиқланади. Агар бюджетдан маблағ олувчида юрист штати мавжуд бўлмаса, унинг имзоси бўлиши талаб қилинмайди.
• Карточкадаги имзо намуналари тегишли ходимларнинг ўз қўллари билан қўйилган бўлиши лозим (факсимил орқали қўйилишига йўл қўйилмайди).
• Биринчи имзо ҳуқуқи бош ҳисобчига ёки иккинчи имзо ҳуқуқига эга бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.
• Шартномани ҳисобга олиш молия органи томонидан бюджетдан маблағ олувчи ва етказиб берувчининг номи ҳамда реквизитлари, шунингдек шартнома суммаси, унинг рақамлари ва тузиш санаси, ғазначилик бўлинмалари ходими томонидан Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидаларининг 4-иловасига кўра бюджетдан маблағ олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш китобида рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.
• Шартномани рўйхатдан ўтказиш учун бюджетдан маблағ олувчи тегишли ғазначилик бўлинмасига шартноманинг иккита асл нусхаси ва битта кўчирма нусхасини тақдим этади. Фақат шартномалар ғазначиликка тақдим этиш даврида имзоланган санасидан ҳисоблаганда 20 иш кунидан ошиб кетмаган бўлиши шарт. Шартномаларни тўғри тузилишига жавобгарлик биринчи навбатта бюджет ташкилотининг раҳбарига юклатилади.
• Шартномаларга Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидаларининг 3-сон иловасидаги белгиланган қуйидаги шаклда тўловлар жадвали илова қилинади.
• Бундан ташқари Бюджетдан маблағ олувчиларнинг маҳсулот етказиб берувчилар билан тузган шартномалари мажбурий тартибда уларнинг юридик хизматлари (шартнома асосида жалб қилинган адвокатлар) томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлигига текширилиши шарт.
• Агар шартноманинг суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдоридан ошмаса, шартномаларга томонларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар имзоси қўйилади. Агар шартнома суммаси, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан ортиқ бўлса, томонлар юридик хизмат ёки жалб этилган адвокатларнинг хулосасини илова қилиши лозим.
• Ғазначилик бўлинмаси ходими бюджетдан маблағ олувчи томонидан шартнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасида назарда тутилган тегишли режали бюджет маблағлари мавжудлиги масаласида шартномада кўрсатилган суммани текширади.
• Агар тузилган шартномага кўра тўланадиган пул маблағлари суммаси бюджетдан маблағ олувчининг харажатлари сметасида назарда тутилган маблағлар суммасидан ошиб кетса, мазкур шартнома бюджетдан маблағ олувчига рўйхатдан ўтказмасдан қайтарилади.
• Шартномани рўйхатдан ўтказиш бюджетдан маблағ олувчи томонидан шартнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида шартнома асл нусхаси ва кўчирма нусхасининг биринчи варағига “Рўйхатдан ўтказилди” ёзувини қўйиш ва рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда амалга оширилади, уларни тегишли ғазначилик бўлинмасининг мансабдор шахси ўз имзоси ва штам изи билан тасдиқлайди. Рўйхатдан ўтказилгандан кейин рўйхатдан ўтказилган шартноманинг кўчирма нусхаси ҳисобга олиш ва сақлаш учун ғазначилик бўлимида қолади.
Ғазначиликнинг масъул ходими шартномани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида сўровнома қабул қилгандан кейин қуйидагиларни текшириши керак:
• Бюджет таснифи тўғри қўлланилганлигини, яъни товар-моддий қийматликлари ва хизматларнинг (шартномалар бўйича) бюджет ҳаражатлари таснифи моддаларига тўғри келишини;
• Шартномаларга асосан қабул қилинган мажбуриятлар бўйича харажатлар сметасида маблағларнинг мавжудлигини;
• Шартномалар бўйича етказиб берувчи томоннинг қонунчиликда белгиланган тартибдаги танлов савдолари асосида танлаб олинганлигини;
• Бюджет ташкилоти муҳри ва масъул шахслар имзоларининг мавжудлигини.
• Шу билан бирга, етказиб берувчининг мазкур турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариши ёки сотиши (ишлар бажариши, хизматлар кўрсатиши) учун тегишли рухсатномалари мавжудилиги ва сифати талаб даражасида эканлигини текширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади . Бунда тегишли рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, фаолият тури билан шуғулланиш учун литсензиялар ёки патентлар, шунингдек, товарнинг мувофиқлик сертификати, сифат сертификати ва бошқа шу каби талаб қилинувчи ҳужжатлар мавжудлиги текширилади ва уларнинг нусхалари илова қилинади. Товарлар хориждан келтирилганда, божхона юк баённомалари нусхаларининг мавжудлиги ҳам ўрганилади.
• Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш уч босқичли назоратни тўлиқ жорий қилишни тақозо этади. Яъни, бюджет ташкилоти контрагентдан товарлар сотиб олиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида офертани (таклифни) қабул қилиб олганидан сўнг, шартномани аксептлайди (имзолайди) ва Ғазначиликка рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Юридик мажбурият вужудга келиши учун бу шартноманинг рўйхатдан ўтказилиши талаб қилинади. Ғазначиликда юридик мажбурият вужудга келишидан аввал дастлабки назоратни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, бу нархлар мониторинги орқали таъминланади.
• Бунда бюджет ташкилоти сотиб олмоқчи бўлган товарлар (ишлар, хизматлар нархи) муқобил етказиб берувчилар нархлари билан таққосланади. Муқобил етказиб берувчилар тўғрисида маълумот тўплашнинг турли усуллари мавжуд. Масалан, товар хом-ашё биржалари, бозорлардан маълумотномалар, рақобатчи ташкилотлардан тижорат таклифлари олиш, оммавий ахборот воситалари ва ихтисослаштирилган реклама нашрларидаги маълумотларни умумлаштириш мумкин. Муайян мисол билан исботлайдиган бўлсак, бюджет ташкилоти шифер сотиб олмоқчи бўлса, Тошкент Товар хом-ашё биржасидаги шифернинг улгуржа нархи тўғрисидаги маълумотномани ёки шифер ишлаб чиқарувчи ташкилот (“Қувасойсемент”, “Оҳангаронсемент” каби)нинг тижорат таклифини ёки шартномасини тақдим этиши талаб этилади.
• Ҳар бир шартномага бир нечта (энг камида 3 та) етказиб берувчининг тижорат таклифи илова қилиниши, бунда ҳар бир етказиб берувчининг реквизитлари (номи, манзили, телефон рақамлари, раҳбари тўғрисидаги маълумотлари) аниқ кўрсатилиши, етказиб берувчилар шу соҳада узоқ йиллик иш тажрибасига эга бўлган, юқори мавқели корхоналар бўлиши тавсия этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи товарлар воситачиларсиз, айнан ишлаб чиқарувчининг ўзидан сотиб олиниши, четдан келтирилувчи товарлар эса бевосита импортёрдан сотиб олиниши нархларнинг орттириб юборилишини олдини олади.
• Ҳозирги кунда молия органларида нархлар мониторингини ташкил этишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли Қарори билан тасдиқланган “Хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни сотиб олиш юзасидан тендер савдоларини ўтказиш тўғрисидаги Низом” нархлар мониторингини амалга оширишда асосий қонун ҳужжати бўлиб ҳисобланади.
• Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475 сонли “Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, давлат харидлари жараёнига янги, такомиллаштирилган ва очиқ-ойдинлик принсипларини назарда тутувчи электрон савдолар тизими жорий қилинди.
• Бунга кўра, рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланадиган ва битта шартнома қиймати 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг миқдордаги алоҳида турдаги маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиб олиш Республика Товар-хом ашё биржасининг электрон савдолари орқали амалга оширилади.
• Мазкур жараённи ташкил этишнинг ҳуқуқий асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган ва бугунги кунда электрон аукцион савдолар ушбу Низомга асосан амалга оширилмоқда.
Ғазначилик бўлими ходими юридик мажбурият бўйича операцияларни назорат қилиш учун қуйидаги иш ҳужжатидан фойдаланиши мумкин.
Бюджет ташкилоти номи ____________
Шартнома рақами __________________
• Харажатлар моддаси тўғрими
• Харажатлар моддасида маблағлар етарлими
• Жадвалда кўрсатилган шарнома рақами ва шарноманинг асл нушаси рақами тўғрими
• Жадвалда кўрсатилган сана ва шарнома санаси тўғрими
• Жадвалда кўрсатилган олдиндан тўлов миқдори ва шарнома кўрсатилаган олдиндан тўлов миқдори тўғрими
• Жадвалда кўрсатилган олдиндан тўлов санаси ва шарнома кўрсатилаган олдиндан тўлов санаси тўғрими
• Шарномада кўрсатилган якуний тўлов миқдори ва жадвалда кўрсатилган якуний тўлов миқдори тўғрими
• Шарномада кўрсатилган якуний тўлов санаси ва жадвалда кўрсатилган якуний тўлов санаси тўғрими
• Жадвалнинг тўлдирилган санаси кўрсатилганми
• Шарнома бўйича мол етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи) ВМнинг 380-қарорига мувофиқми
• Шарномада товар ва хизматлар спетсификацияси мавжудми (товар ва хизмат номи, сони, нархи ва суммаси)
• Шарномадаги товарлар ва хизматларни нархи мақсадга мувофиқми
• Шарномада мол етказиб берувчининг реквизитлари тўғрими:
• Мол етказиб берувчининг номи
• Банк номи, Хисоб рақами, ИНН, МФО, Имзо, Мухр
• Шартномага имзо қўювчи (Ф.И.О)
• Шарномада бюджетдан маблағ олувчининг реквизитлари тўғрими:
• Бюджетдан маблағ олувчининг номи
• Хисоб рақами (Шахсий ҳисоб рақами), ИНН, МФО, Имзо, Мухр
• Шартномага имзо қўювчи (Ф.И.О)
• Шарномага берилган хуқуқшунос хулосаси (визаси)
• Шарнома тузиш учун тендер ёки танлов ўтказилганми
• Ўтказилган тендер ёки танлов нахларини тасдиқловчи хужжатлар мавжудми (тижорат таклифи, счет-договор, бошқа хужжатлар)
3. МОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТ ОПЕРАСИЯЛАРИ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ.
• Юридик мажбурият бюджет ташкилоти билан контрагент ўртасида маълум бир муддатдан сўнг маълум бир товарни етказиб бериш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида шартнома имзоланганидан ва бу шартнома тегишли тартибда Ғазначиликда рўйхатдан ўтказилганидан кейин вужудга келади.
• Молиявий мажбурият эса ана шу шартномага мувофиқ товарлар етказиб берилган (ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилганидан) кейин вужудга келади. Молиявий мажбуриятнинг юзага келиши тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланишини талаб этилади. Масалан, ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматларни қабул қилиб олиш-топшириш далолатномалари, иш ҳақи ведомостлари ва бошқа шу каби ҳужжатлар. Мазкур ҳужжатлар тегишли ваколатга эга бўлган масъул шахслар томонидан имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши шарт. Бюджет ташкилотлари амалдаги қонунчилик талабига кўра қоида тариқасида 15 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилишини таъминланишига алоҳида эътибор қаратишлари талаб қилинади. Албатта қонун ҳужжатларда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. 15 фоиздан ортиқ миқдордаги аванс тўловларини ўтказиш мумкин бўлган ҳолатлар Вазирлир Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 241-сонли қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари
РЎЙХАТИ
Т/р
|
Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номи
|
Аванс тўловлари миқдори
|
Изоҳ
|
1.
|
Электр энергияси
|
камида 30%
|
шартноманинг ойлик суммасидан
|
2.
|
Мазут ёқилғиси
|
30%
|
шартноманинг ойлик суммасидан
|
3.
|
Кўмир
|
30%
|
шартноманинг умумий суммасидан
|
4.
|
Пахта линти
|
30%
|
шартноманинг умумий суммасидан
|
5.
|
Геология-қидирув ишлари
|
30%
|
шартноманинг умумий суммасидан
|
6.
|
Автомобил бензини
|
100%
|
шартноманинг ойлик суммасидан
|
7.
|
Дизел ёнилғиси
|
100%
|
шартноманинг ойлик суммасидан
|
8.
|
Авиация керосини
|
100%
|
шартноманинг ойлик суммасидан
|
9.
|
Минерал ўғитлар
|
100%
|
шартноманинг умумий суммасидан
|
10.
|
Қора металлар прокати
|
100%
|
шартноманинг умумий суммасидан
|
11.
|
Авиа ва темирйўл чипталари
|
100%
|
чипталар нархидан, жумладан чипталарни банд қилиш ва хизмат кўрсатиш харажатларидан
|
12.
|
Барча турдаги шаҳар йўловчи транспорти йўл карточкалари
|
100%
|
шартноманинг ойлик суммасидан
|
13.
|
Даврий босма нашрларга обуна бўлиш
|
100%
|
шартноманинг умумий суммасидан
|
14.
|
Қўриқлаш хизмати хизматлари
|
100%
|
шартноманинг ойлик суммасидан
|
15.
|
Мобил алоқа ва телекоммуникация хизматлари
|
100%
|
шартноманинг ойлик суммасидан
|
16.
|
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари
|
100%
|
шартноманинг умумий суммасидан
|
17.
|
Суғурта (ихтиёрий ва мажбурий)
|
100%
|
шартнома бўйича суғурта мукофоти суммасидан
|
18.
|
Давлат захираларидан харид қилинадиган товарлар
|
100%
|
шартноманинг умумий суммасидан
|
19.
|
Санаторийлар, дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар
|
100%
|
шартноманинг умумий суммасидан
|
20.
|
Импорт қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат "Ўзмахсусимпекс" давлат корхонаси ваколатига кирадиган ҳарбий мақсадлардаги маҳсулотлар турлари
|
100%
|
шартноманинг умумий суммасидан
|
• Молиявий мажбуриятларни ҳисобга олишни асосий мақсади қабул қилинган юридик мажбуриятлар, тасдиқланган смета меъёрида ҳаражатларни амалга оширишни таъминлаш, ҳамда бюджет ташкилотлари кредиторлик қарзларини назорат қилишдир.
• Бюджет ташкилоти тасарруфида бўлувчи пул маблағлари миқдори молия органи томонидан тасдиқланган смета билан чекланган. Юридик мажбуриятлари ҳам сметада кўрсатилган харажат моддалари доирасидан четга чиқмаслиги назорат қилинади. Бюджет ташкилотлари молиявий мажбуриятлари лимити уларнинг тасарруфида бўлган пул маблағлари билан белгиланади . Бюджет ташкилоти йил давомида кўплаб контрагентлар билан шартномалар тузади. Уларни бажарилишини таъминлаш учун пул тўловларини амалга оширади.
• Молиявий мажбуриятларини лимитини баҳолашда 1 ва 2-гуруҳ харажатлари ўз вақтида молиялаштирилишига алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида, кечиктирмасдан берилиши, иш ҳақи фондидан ажратмалар тўланиши шарт. Бошқа харажатларни амалга оширилишида ҳам бюджет ташкилоти тежамлилик, оқилоналик тамойилларига амал қилиши талаб этилади. Харажатлар тегишли рухсат асосида амалга оширилиши ҳамда уларнинг ҳажми йиллик ажратмалар ва харажатларни амалга ошириш рухсати миқдоридан ортиб кетмаслиги шарт.
• Ғазначиликда пул маблағларини самарали бошқариш, молиявий мажбуриятларнинг лимитини баҳолаш учун харажатларни амалга ошириш рухсатномаси (ХАОР) жорий этилади. Бунда ҳар ойда Ғазначиликнинг молиявий ресурсларни бошқариш бўлинмаси касса режасини янгилайди ва ХАОР ҳажмини белгилайди. Кейин бюджет таснифига мувофиқ бюджет ташкилотларига харажатларни амалга ошириш учун рухсат берилади. ХАОРлар муайян муддатга ёзилади ва шу муддат ўтгандан сўнг улар ўз кучини йўқотади.
• Йил давомида муайян бюджет (масалан, туман бюджети)нинг бюджет ташкилотлари учун сметалар асосида харажатларни амалга ошириш рухсатномалари (ХАОР)лари ёзиб берилади. Бироқ, бюджет прогнозлаштирилганга нисбатан озроқ даромад олса, харажатларни амалга ошириш рухсатномалари тўлиқ ҳажмда берилмайди. Шунинг учун, йиллик моиялаштириш маблағлар ва сметалар аниқлаштирилмагунча, харажатларни амалга ошириш рухсатларини олиш учун режадан ташқари бюджетлараро ссудалар тақдим этилиши мумкин. Ғазначилик ХАОРлар чиқарилиши ва тўланиши, юридик мажбуриятларнинг рўйхатга олиниши, счет-фактураларнинг ва тўловга аризаларнинг ёзилиши, аризаларнинг тасдиқланиши ва тўлов амалга оширилиши учун масъул бўлиб ҳисобланади.
• Молия органлари бюджетдан маблағ олувчи тақдим этган, Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидаларида кўрсатилган ҳужжатларни уларнинг бандлари талабларига мувофиқлиги масаласида текширадилар.
• Бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатларини Ғазначилик бўлимлари томонидан тўлаш бўйича электрон тўлов хужжатлари бюджет маблағларини олувчиларнинг икки нусхада тақдим этилувчи тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги аризаси ва тўлов топшириқномаси асосида шакллантирилади.
• Тегишли тартибда тўлдирилган тўлов топшириқномаси бюджет маблағларини олувчилари томонидан Ғазначилик бўлимларига тақдим этилади. Бунда тўлов топшириқномасининг суммаси тегишли харажат гуруҳлари ва харажатларни амалга оширишга рухсатномалар доирасида бўлиши таъминланади. Тўлов топшириқномасининг “Тўловчи” графасида Ғазначилик бўлими, “Тўловчи счети” графасида ғазначилик счети, “Тўлов тафсилотлари” графасида бюджет маблағини олувчининг Ғазначиликдаги шахсий счети ҳамда тўлов мақсади, тўловни амалга ошириш учун асос бўлиб ҳисобланувчи юридик ҳужжат, бюджет таснифи бўйича мос кодлар кўрсатилади.
• Аризада ва тўлов топшириқномасида кўрсатилган маълумотлар Ғазначилик бўлимларининг молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлими масъул ходимлари томонидан электрон тўлов топшириқномасини шакллантириш ва тизимли назоратни амалга ошириш учун “Ғазначилик” Дастурига киритилади.
“Ғазначилик” Дастури маълумотларни киритиш жараёнида қуйидаги талабларга мос эканлигини тизимли равишда текширилади:
• “Ғазначилик” Дастурида харажатлар сметаси, калкуляциялар, шунингдек, харажатларни амалга оширишга рухсатномалар бўйича бюджет ассигнованиялар мавжудлиги;
• Ягона ғазна ҳисобварағининг тегишли бюджетлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларида муайян бюджет маблағини олувчи учун тегишли харажатлар гуруҳи бўйича етарли бюджет маблағлари қолдиғи мавжудлиги;
• Тўлов топшириқномаси суммасининг Ғазначиликда рўйхатга олинган шартнома ва тўловлар жадвали суммасидан кўп эмаслиги;
• Ҳисобварақ-фактуралар ва бюджет маблағини олувчиларга маҳсулот етказиб берилганлиги (ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги) ҳамда бюджет маблағари олувчиларининг маҳсулот етказиб берувчилардан қарзи борлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек бюджет маблағларини олувчиларни маҳсулот етказиб берувчиларга аванс тўлови тўлаш мажбурияти мавжудлигини исботловчи ҳужжатлар мавжудлиги;
• Тўлов топшириқномасида кўрсатилган маҳсулот етказиб берувчининг номи ва реквизитлари рўйхатдан ўтказилган шартномада кўрсатилган ном ва реквизитлар билан мослигини.
• Мазкур талаблар барчаси қондирилган ҳолда, молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлимининг масъул ходими тўлов топшириқномасини “Ғазначилик” Дастурига киритади.
• Молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлимининг ваколатли масъул ходими аризадаги маълумотларнинг тўлов топшириқномасидаги маълумотларга мос эканлигини текширади, аризага “текширилди” деб ёзиб, текшириш санасини кўрсатган ҳолда имзо қўяди.
• Шундан сўнг, молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлимининг масъул ходими тўлов топшириқномаси ва аризани молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлими бошлиғига тақдим этади, у эса бу ҳужжатлари текшириб, “Ғазначилик” Дастурида шакллантирилган электрон тўлов топшириқномасини ўзининг электрон имзоси билан тасдиқлайди ва Ғазначилик бўлими бошлиғига тақдим этади.
• Ғазначилик бўлими бошлиғи ҳам ўз навбатида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, тўлов топшириқномаси ва аризанинг электрон тўлов топшириқномаси билан мослигини текширади, хато ва камчиликлар аниқланмаган ҳолда, электрон тўлов топшириқномасини ўзининг электрон имзоси билан тасдиқлайди ва ижро учун хизмат кўрсатувчи банкка жўнатади.
• Ваколатли банк бўлимидан тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни қабул қилиб олганидан сўнг, “Ғазначилик” Дастури автоматик равишда электрон тўлов топшириқномасини “тўланди” деб белгилайди. Бундан сўнг, молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловлар бўлимининг масъул ходими тўлов топшириқномаси ва аризани тегишли ёзувларни киритиб, санани кўрсатган ҳолда ўз имзоси билан тасдиқлаб бюджет маблағларини олувчисига топширади.
• Таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу билан Давлат бюджетининг ғазна ижросини амалга ошириш жараёнида фойдаланилаётган “Давлат бюджетининг ғазна ижроси” дастур мажмуасида тўловларни амалга оширишда жорий назоратнинг уч босқичи яратилди. Яъни, биринчи босқичда молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўлов бўлимининг масъул ходими тўловга тақдим этилган ҳужжатларни юқорида таъкидлаб ўтилган талабларга мувофиқлигини кўриб чиққан ҳолда дастурда тўлов топшириқномани яратса, иккинчи босқичда бу ҳужжатларни тўлов гуруҳи бошлиғи кўриб чиқиб, тўлов топшириқномага иккинчи имзони қўяди ва дастурда уни маъқуллайди, сўнгги учинчи босқичда Ғазначилик бўлинмаси раҳбарияти тақдим этилган тўлов ҳужжатларини яна бир бор кўриб чиққан ҳолда унга биринчи имзони ва муҳрни қўяди ва дастурда тўлов топшириқномани тасдиқлайди ва тўлов “Банк-Ғазначилик” дастури орқали электрон равишда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |