Режа Фарғона водийси шаҳарлари урбанизацияси



Download 19,28 Kb.
Sana04.04.2022
Hajmi19,28 Kb.
#527450
Bog'liq
9-maruza

9-Маъруза


9-Мавзу: Фарғона, Еттисув ва Жанубий Қозоғистон ўрта аср шаҳарлари урбанизацияси
Режа
1. Фарғона водийси шаҳарлари урбанизацияси.
2. Қува Фарғона водисидаги энг қадимги шаҳа
Моварауннаҳрнинг муҳим вилоятларидан бири бўлган Фарғона ибн Ҳавқалнинг маълумот беришича, катта ҳудудни ўз ичига олган ва кўплаб шаҳар ҳамда қишлоқларга эга бўлган. Унинг пойтахти Аҳсикент бўлиб, шаҳарда кўплаб бозорлар фаолият кўрсатарди. Шаҳарнинг 5 дарвозаси бўлиб, улар Мердакуш, Косон, Жомеъ масжиди дарвозаси ва бошқалардир. Саъмоний (XII аср) маълумотларига кўра пойтахт Ахсикент Фарғонанинг энг гўзал ва озода шаҳарлардан ҳисобланган. Бу шаҳар харобалари Косонсойнинг Сирдарёнинг ўнг қирғоғига қуюлиш жойида, Намангандан 20 км жанубий ғарбда жойлашган. Археологик маълумотларга кўра шаҳар эр.авв. III асрда қад кўтарган.
Фарғона шаҳарлари ва савдо йўллари ҳақида Истаҳрий ҳам муҳим маълумот бериб ўтади. У Фарғонани энг гуллаб-яшнаган катта вилоят, Туркистон дарвозаси деб атайди. У ердаги тоғларда кумуш, тилло конлари наштар ва симоб мавжудлигини айтади.
Истаҳрий Фарғона Хўжанд билан чегараланганлигини таъкидлайди ва Хўжанддан Ахсикентга ўтиш йўлини кўрсатади. Ахсикентдан 5 фарсах узоқликда Косон шаҳри жойлашган.
Саъмоний маълумотларига кўра Косонда мустаҳкам қалъа бўлган. Ба шаҳар ҳозирги Наманган вилояти Косонсой тумани марказидаги Муғ қўрғони қалъасига мос тушади. Фарғонанинг шимолий қисмида эса Нежем ва Керва туманини Истаҳрий эсга олиб ўтади. Косондан Нежемгача 1 фарсах, Косондан Кервангача 4 фарсах бўлган. Нежем ҳозирги Нанай қишлоғи, Кервон эса ҳозирги Чустнинг шимолий қисмида бўлган.
Фарғона шаҳарларидан яна бири Қубо (Қува) эса Истаҳрийнинг маълумотларига кўра, катталиги жиҳатидан Ахсикентдан сўнг иккинчи ўринда туради ва қалъа Работ, Жомеъ масжиди ва йирик бозорлари мавжуд бўлган. Бу шаҳар харобаси Фарғона вилояти Қува тумани марказида жойлашган.
Фарғона водийси ҳам моварауннаҳрнинг ички ва ташқи савдо – иқтисодий алоқаларида фаол иштирок этган. Фарғона орқали Ўшга йўл ўтган. Кенд шаҳри кейинчалик “Кеди бадам”, “Бодом шаҳри” номи билан тилга олиниб, самонийлар даврида у Фарғона ҳудудига қарамаган.
Қува Фарғона водисидаги энг қадимги шаҳар. Шаҳарнинг вужудга келиши ва номи ҳақида турли ривоятлар мавжуд. “Фарғона Тарихи”нинг муаллифи Ибратнинг ёзишича Қубод ёки Қубо деб аталиб кейинчалик “Қува” шаклини олган. Қува ўрта асрларда Кўхандуз, Шахристон ва рабод қисмларидан иборат бўлган. Шаҳарнинг атрофи икки қатор қалин ва баланд мудофаа девори билан ўралган. IX-XII асрларда Қува Фарғонанинг йирик, кўркам ва обод шаҳрига айланган. Ибн Ҳавқалнинг ёзишича, Қува Сайхунгача етиб борадиган Наҳр соҳилида қад кўтарган. Унинг марказида Регистон майдони, Куҳандизда Жомеъ масжиди, Рабодида эса сарой ҳунармандчилик марказига айланган. Шаҳар мўғиллар томонидан вайрон этилган. XIII аср охирларида мўғил хонлари бўлмиш Тува ва Хайду томонидан қайта тиклаган. Ахсикент XIV аср 70 йилларида Амир Темур давлати таркибига кирган. XV асрнинг 2-ярмидан Амир Темур давлатига қарашли Фарғона вилоятининг пойтахти бўлган.
Ахсикат қадимги шаҳар харобаси Наманган вилояти Турақўрғон тумани Шаҳанд қишлоғи ҳудудида Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган. Ахсикат шаҳри милоддан аввалги III-II асрларда вужулга келган. IX-X асрларда Фарғона водийсининг пойтахти бўлган шаҳар мўғуллар томонидан вайрон қилинган. Ахсикатнинг эски ўрнидан 5-7 км ғарбда бунёд этилган янги шаҳар Ахси XIV-XVII асрларга оиддир. Археологик тадқиқотлар натижасида Ахсикат арк, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлганлиги шаҳарнинг уч қисми ҳам алоҳида деворлар билан ўралганлиги, аркда ҳоким саройи, зиндон, шаҳристондаги ички бозор жомеъ масжиди пишиқ ғиштдан ишланган ҳовуз ва ариқлар, рабодда ҳунармандлар маҳаллалари ва ташқи бозор бўлганлиги аниқланган.
Илк ўрта асрлар Ўрта Осиёсининг деҳқонзодалари майда мулк эгалари-кашоварзлар, озодкорлар ва гувакорлар биргаликда жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг асосини ташкил этганлар. Улар жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучлари, жамоалари ҳисобланган. Унгача Ўрта Осиё шароитида катта мулк эгалиги бўлмагани учун Ўрта Осиёда қулдорлик жамияти бўлмаган, деган хулосага келинмоқда. Ўрта Осиёнинг қадимги суғорма деҳқончилик минтақаларида бронза даврида пайдо бўла бошлаган кашоварзлар ер эгалиги ва деҳқонзодалар жамият иқтисодий ҳаётининг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказади. Натижада, чорвачилик ва ҳунармандчиликнинг барча жабҳаларида, савдо-сотиқда йирик мулк эгалари деҳқонзодалар ва ўрта ва майда мулк эгалари-кашоварзлар билан биргаликда жамият иқтисодий ҳаётининг асоси бўлиб қолди. Жамиятда ҳарбий ҳокимият ўрнатган туркий сиёсий кучлар эса Ўрта Осиё шимоли – шарқидан тўхтовсиз туркий этник гуруҳларни кириб келишини тезлатади. Жойларда бошқарув тизимини турк аслзодалари таъсирига ўтиши ҳам минтақада этногенетик жараёнларни ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади. Оқибат натижада, Турон заминда туркий этник қатламнинг қалинлашув ҳосиласи сифатида бу юрт ёзма манбаларда Туркистон деб атала бошлайди. Бу тарихий ва этногенетик жараёнлар нафақат ёзма манбаларда, балки илк ўрта асрлар даври археологик материалларида ҳам яққол кўзга ташланади.
Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб олиб борилган кенг кўламли археологик изланишларга кўра, ўзбек халқи этногенезининг фундаментал асосини ташкил этган Қовунчи маданиятининг таъсир доираси сўнги антик даврдан бошлаб, Сирдарёнинг ўрта ҳавзалари доирасидан чиқади. Энди, у минтақавий тарихий жараён эмас, балки бутун Ўзбекистон ҳудуларида юз берган тарихий воқеликка айланади. Илк ўрта асрларга келганда эса, у ўзбек этногенезининг асосий муаммоларига айланади, яъни туркий этник мансублик устувор шароитда шаклланган Қовунчи маданияти милодий эранинг II-III асрларидан бошлаб, Тошкент воҳаси доирасидан чиқиб, унинг таъсир доираси янада кенгаяди.
Археологик материалларнинг таҳлилига кўра, Қовунчи маданиятининг таъсири шарқда то Чатқол[1], Пскем ва Толос водийларигача[1] кириб боради. Ундан Фарғона водийсининг шарқий ҳудудлари орқали то жанубий Қирғизистонгача[1] ёйилади.
Дастлаб, Қовунчи маданияти таъсиридан баҳраманд бўлган ёдгорликлар Шимолий Фарғона ҳудудларида пайдо бўлади[1]. 1960 йилда Е.Д. Салтовская Ашт районининг Қизилтепа ёдгорлигининг антик давр қатламларидан сиртига қизил ангоб берилган, дастаси ҳайвон шаклидаги кружкаларни учратади[1]. Ҳудди шундай зооморф дастали кружкалар Ашт яқинидаги муғ қўрғонлари ва қурумларида учрайди[1].
1966 йилда Е.Д.Салтовская қадимги Фарғонанинг шимоли-ғарбий қисмида, Ашт райони ҳудудларида археологик изланишларини давом этдиради. У Қалаи Афросиёб тепалигида стратиграфик қазишмалар олиб бориш чоғида, ёдгорликнинг илк ўрта асрларга тегишли қатламидан бир хил керамика комплексини учратади. Бу керамика комплекси хом ғиштлардан тикланган хонанинг икки горизонли поли устида қалашиб ётган. Керамика таркибида нафис ва жарангдор, тиниқ фон устига қарамтир жигарранг гул солинган турли-туман хушбичим сопол идишлар орасида қизил ангоб устига тарам-тарам жигарранг рангли нақш солинган хум ва хумчалар, юқори қисми юпқа, тиниқ ангобли қадаҳ (кружка) ва банкасимон човгунлар учратилади. Бундай идишлар Қовунчи маданиятига хос керамика комплекси бўлиб, улар Тўдаи Калон ёдгорлигининг V-VI аср қатламларида ҳам кўплаб учратилади[1].
1950 йилларнинг бошларида М.Э. Воронец Фарғона водийсига уюштирган археологик қидирув ишлари вақтида Ашт даштларида қадимги мозор-қўрғонлар қалашиб ётганлигини таъкидлайди[1]. Кейинроқ, 1950 йилларнинг иккинчи ярмида Хўжанд вилоятининг шимоли-шарқий ҳудудларида археологик изланишлар олиб борган Б.А.Литвинский ҳам Ашт мозор-қўрғонлари билан танишиб, уларнинг аксарият кўпчилиги ҳар хил тузилишдаги ер усти тош уюмларидан иборат қурумлар эканлигига эътибор қаратади[1]. 1971 йилда Е.Д. Салтовская Хўжанд-Ашт йўли бўйлаб тоғ олди даштларда ястланиб ётган 250 га яқин ер усти мозор-қўрғонларини (қурумларни) ўрганишни давом эттириб, Ашт қабристонидан 41 та қурумларни очиб ўрганишга муяссар бўлади[1]. Курумлар тузилишига кўра, қум-тошли ер юзаси бироз чуқурлатилиб, унга ётқизилган мурда устига тупроқ тортилмай, тош уюмлари терилиб, устига шағал ёпилган. Курумлар ташқи кўринишда айлана шаклда, бироз ўйилган тўрт бурчакли скелет камерасининг атрофига тош терилиб, қутисимон қабр (тош қутича, ящик) ясалган. Қабрлар асосан бир кишилик, баъзан жамоавий қабрлар ҳам учрайди. Скелетлар бош чаноғи қамеранинг шимолий, шимоли-ғарбий ва ғарбий томонида. Аёллар қабрида сопол идишлар, урчуқтошлар, бронзадан ишланган билакузуклар, узуклар, симдан ясалган сирғалар, турли хил паста ва ранги тошлардан ясалган мўнчоқлар, косметик тош қаламчалар учрайди. Эркаклар мозорларида эса сопол идишлардан ташқари темир пичоқлар, темирдан ясалган уч парракли ўқ учлари, митти тош қайроқчалар, бел камарининг темир тўқалари ва суякдан ишланган буюмлар учрайди.
Ашт қабристонининг биринчи гуруҳ қабрлари тош яшиклардан иборат бўлса, иккинчи гуруҳ қабрларнинг скелет камералари овал шаклида бўлиб, камера атрофига тошлар терилиб, тош қутича, ящик ясалмаган. Камерада скелетлар боши билан шимол ёки ғарбга қаратиб кўмилган. Қурумлар ташқи кўринишда айлана ёки бироз овал шаклда. Қабр топилмалари биринчи гуруҳ мозорларидан фарқ қилмайди.
Учинчи гуруҳ қабрларнинг тош уюми айлана шаклда, айлана диаметри юқоридагилардан анча кенг (8-12 м.), баландлиги ҳам улардан анча баланд, тош уюми марказида 70-90 cм.гача боради. Скелетлар жойлашишига кўра, ғарбга ва жануби-ғарбга қаратилган. Қабр ашёвий далиллари юқоридагилардан фарқ қилмайди.
Шундай қилиб, уч гуруҳ қурумлардан топилган ашёвий далиллар таркиби ва қурумлар ички тузилишига кўра ҳам, Ашт қурумлари кўчманчи туркий қабилалар моддий маданиятини эслатади. Улар хронологик жиҳатдан бир неча босқичларга бўлинади. Ашт атрофидаги қурумларининг бир қисми милодий эранинг I-II асрларига тегишли бўлса, бошқалари милодий VI-VII асрларга тегишлидир[1]. Уларнинг ҳар иккиси ҳам кўп жиҳатдан Қовунчи маданияти комплексларига ўхшаб кетади. Тиниқ қизғич ангобли коса ва ним косалар, оқизма рангли хумча ва хурмачалар, кружкалар Қовунчи маданиятини эслатса, уларнинг сиртига солинган нақшлар-синиқ чизиқлар, штрихланган бир қатор учбурчакли геометрик композициялар келиб чиқиш тарихий илдизларига кўра, сўнгги бронза даврининг туркий этник қатламларининг анъанавий нақшларига бориб тақалади.
3. Қовунчи маданиятига хос типик ёдгорликлар Шимолий Фарғонада, Қорамозор тоғ тизмаларининг жануби-ғарбида кенг тарқалган. Улар Тиркаштепа, Чугэхона, Лангари Хожиён, Танги Сурх, Хўжаи Сўф қабристонлари бўлиб, уларда академик Н.Н.Негматов бошчилигида Тожикистон археологлари кенг кўламли археологик қазишмалар олиб борганлар.
Шишоб сойининг ҳар иккала соҳили бўйлаб жойлашган Чугэхона қабристонини ўтган асрнинг 30 йилларида М.Е Массон кўздан кечириб, уларни турли хронологик диапозондаги ярим кўчманчи-ярим ўтроқ қабилаларга тегишли эканлигини таъкидлаган[1]. 1981 йилда Е.Д. Салтовская ва У.П.Пўлатовлар улардан 13 тасини очиб ўрганишди[1]. Уларнинг барчаси ҳар хил катта-кичикликдаги мозор-қўрғонлар бўлиб, айлана шаклидаги тош уюмлари остида бироз чуқурлатилган овал шаклидаги “тош ящик”лар ва улар ичида эса қадимда ўғирланган скелет парчалари ётар эди. Қабрларни ички тузилиши ва унинг кўмиш технологияси Ашт қабрларидан фарқ қилмайди.
Қабр ашёвий далилларига келганда, улар сопол идишлар, сопол урчуқтошлар, мис ойна ва темир пичоқлар, уч парракли камон ўқ учлари, паста ва тош мўнчоқлар ва бошқалардан иборат. Сополлар орасида чархсиз қўлда ясалган қадаҳлар (кружкалар), тиниқ қизғич ангобли устига тарам-тарам ранг оқизилган кўза ва хурмачалар бўлиб, улар Қовунчи маданияти керамика комплексини эслатади. Ўрганилган қурумлар орасида қурум №3 тадқиқотчиларнинг айтишича ўғирланмаган. Топилмалар таркибида қўлда ясалган ясси тубли саёз косалар (мискалар), кулолчилик чархида ясалган сферасимон қоринли, бир дастали бўғзи тор тиниқ ангобли кўзалар, бир тиғли темир пичоқ ва билакузуклар учрайди. Тош қутиларга (яшикларга) дафн этилган марҳум ва марҳумаларнинг барчаси боши билан шимолга қаратиб кўмилган. Қурумлар кўриниши водийнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига хос ёдгорликлар тузилишини эслатади. Уларнинг санаси Тошкент воҳасининг Қовунчи маданияти даврий саналаридан фарқ қилмайди[1].
Бундай мозор-қўрғонлар қадимги Фарғонанинг барча ҳудудий доирасида кенг тарқалган[1]. Уларда ҳам Қовунчи маданиятига хос бир дастали бўғзи тор кўзалар, қадаҳ (кружка) ва хумчалар, уч парракли темир камон ўқлари, дисксимон керамика урчуқтошлар, бир тиғли темир пичоқ ва билакузуклар қабр ашёвий далилларини ташкил этади. Уларнинг кўпчилиги қадимги Фарғона қурумларида милодий эра бошларидан то V-VI асрларгача кенг учрайди. Қовунчи маданиятига хос керамика комплекслари нафақат қадимги Фарғонанинг мозор-қўрғонларида, балки водийнинг кўп қатламли Тиркаштепа ёдгорлигининг III-IV асрларга тегишли горизонтларида ҳам учратилади. Тиркаштепа яқинидан бир неча мозор-қўрғонлар очилиб, улардан иккитаси (қўрғон №5 ва қўғон №6) Ашт қурумларидан фарқли ўлароқ, катакомба типида бўлган. Улардан топилган қабр ашёлари ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Уларнинг камерага кириш айвони (дромос) овал шаклида, шимолдан жанубга чузилган. Дромос катта тошлар ва шағал билан тўлдирилган. Дромоснинг ғарбий девори остида лаҳатга кириш тешиги жойлашган. Дромос поли лаҳат томон қияли пиллапоялар орқали пастлаб боради. Катакомба тешигига плита тошлар билан беркитилган. Катакомба лаҳати бўш, унинг шағал полига орқаси билан, боши шимоли-шарққа қаратиб одам дафн этилган. Қабрда қўлда ясалган бир нечадан сопол идишлар: оғзи кенг коса ва хурмачалар, аёл қабрида мис ойна, терракота урчуқтошлар, ақиқ тош, шиша ва пастадан ясалган мўнчоқлар, эркак қабрида эса сопол идишлардан ташқари темир буюмлар: темир пичоқ, қилич, уч парракли камон ўқ учлари, камар тўқалари ва ёғоч сопли темир ханжар учратилган. Бу икки катакомбали қабрлардан топилган ашёвий далиллар ҳамда қабрларнинг катакомба типида қурилиши Қовунчи маданиятига хос белгилар бўлиб, уларнинг даврий санаси милодий эранинг II-IV асрлар билан белгиланади
Download 19,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish