Режа: Фалсафанинг билимлар тизимида тутган урни. Фалсафанинг предмети


Валиев Абдулхай (1929-2002) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор



Download 0,64 Mb.
bet53/58
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#162683
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
1-2 мавзу фалсафа 2020

Валиев Абдулхай (1929-2002) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. Асосий илмий ижоди жамият тараққиётида миллий зиёлиларнинг роли масалаларига бағишланган. У бу жараённинг ўзига хос хусусиятларини, Ўзбекистонда миллий зиёлилар фаолиятини ривожининг зарурлигини асослаган. Совет тузуми ҳукмронлиги авж олган 1966 йилда А.Валиев ”Ўрта Осиёда миллий зиёлиларининг шаклланиши” асарида ишчи деҳқонлар орасидан иқтидорлиларини танлаб, миллий раҳбар кадрларни тайёрлаш лозимлиги ҳақидаги ғояни илгари сурган. У турли тоифадаги зиёлилар дунёқараши, онги, психологияси, кайфиятидаги зиддиятларни очиб беришга ҳаракат қилган. А.Валиев 30 йилларда қатағон қилинган машҳур давлат арбоблари, миллий зиёлилар Ф.Хўжаев ва Т.Рисқуловнинг машъум тақдири ҳақида очиқ фикр юритган. 1969 йилда эса Ўрта Осиёдаги миллий зиёлиларнинг давлат бошқарувидаги роли масаласига бағишланган асарида 1917-1960 йиллардаги зиёлиларнинг ижтимоий эволюцияси, ишлаб чиқариш соҳасидаги зиёлиларнинг халқ хўжалигини тиклашдаги роли, илмий техникавий тараққиётда илмий зиёлилар фаолиятининг ўрни, миллий зиёлиларнинг жамият маънавий ҳаётига таъсири ҳақида фикр юритади. Илмий фаолият билан бир қаторда А.Валиев жамоат ишларида ҳам фаол иштирок қилган. 1961-65 йиллларда у “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журнали бош муҳаррири ўринбосари, ва “Ўзбек энциклопедияси”нинг бош муҳаррири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўзбек энциклопедиясининг биринчи 8 жилдлигини нашрга тайёрлашда фаол иштирок қилган.
Мустақиллик йилларида А.Валиев мустақиллик буюк неъмат эканлиги, ва уни асраш, авайлашда ўзбек зиёлиларининг роли муҳим эканлигини англаган ҳолда, умрининг охиригача янги авлод миллий кадрларини тарбиялашга муносиб ҳисса қўшди.
Юсупов Эркин (1928-2003) академик, фалсафа фанлари доктори, профессор. Асосий илмий ижоди ижтимоий фалсафа ва маданият назарияси соҳаси билан боғлиқ. У мустақилликнинг дастлабки кунларидаёқ миллатлараро муносабатлар соҳасида мамлакатда узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган ҳал этилмай келган қатор муаммолар, уларнинг пайдо бўлиш, ривожланиш ва кескинлашиш сабаблари, объектив омиллари ва субъектив заминларини таҳлил этган. Шунингдек Э.Юсупов миллий манфаатлар ва миллий муносабатларнинг диалектик алоқадорлиги, миллатлар ривожланишининг ижтимоий иқтисодий муаммоларига эътибор берган. Э.Юсупов ўзининг “Инсон камолотининг маънавий асослари”(1998) асарида инсон маънавий камолоти ва жамият тараққиётининг ўзаро боғлиқлиги маънавиятнинг хусусан ахлоқ одоб, имон, виждон, эътиқод маданият, маърифат каби омилларнинг жамият тараққиётига таъсири, уларнинг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий йўлларидан бири эканлигини таҳлил этган. Хусусан, у “Ахлоқнинг мезонлари жамият тараққиётининг умумий имкониятлари ва эҳтиёжлари алоҳида этник гуруҳлар яшаётган, меҳнат қилаётган шароитлар уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади. Барча инсониятга хос бўлган руҳий бойлик-ахлоқ турли конкрет тарихий шароитларда, турли мамлакатлар ва халқларда ўзига хос шаклларда намоён бўлади”62деб таъкидлайди. ”Оила маънавият булоғи” асарида Э.Юсупов мустақиллик йилларида Ўзбекистонда оилани мустаҳкамлаш, кўп болали оилаларни ижтимоий ҳимоялаш, маънавий етук, жисмоний соғлом авлодни тарбиялаш борасида кўрилаётган тадбирлар ҳақида фикр юритади, шунингдек оилада ота-она ибрати, фарзандлик бурчи, фарзанд тарбиясига хос бўлаган ахлоқий қадриятлар, оилавий муносабатларнинг диний ва миллий жиҳатларига эътибор қаратади. Унинг фикрича “Аҳил оилада ҳал қилувчи сўзни ота айтади, бу сўздан олдин у албатта оила аъзоларининг фикр ва манфаатини эътиборга олади, шу сабабли ҳам миллий анъаналаримизда отадан олдин сўзлаш ёки ота ўрнига сўзлаш, унинг сўзини бўлиш ҳам беодобликнинг белгиси ҳисобланади”63. Э.Юсуповнинг сўнгги “Фалсафа – баҳс ва мунозаралар майдони”64 мақоласида “Фалсафа шундай фанки унинг муаммолари таҳлилида даврнинг илдамлаб бораётган зиддиятли руҳи тўла ва тўғри акс этиши керак. Фалсафа ҳар қандай кашфиётни, фан соҳасидаги янгиликни мутлақ ҳақиқат деб тан олмайди, ҳар бир муаммо таҳлилидан олдин бу нима учун шундай?, бошқача бўлиши мумкин эмасми? деб савол қўяди... Фалсафа тарихида жамият ва фан тараққиёти олдига бундай саволлар қўйилмаган давр бўлмаган ва бўлмайди ҳам, шу сабабли фалсафий муаммолар таҳлили доим кескин баҳс ва мунозаралар майдони бўлган”65 деб таъкидлайди. Э.Юсупов миллий кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам жиддий ёндошган. Олим умрининг охиригача ЎзМУ фалсафа факультетида талабаларга фалсафа илмидан дарс берган.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish