Режа: Фалсафанинг билимлар тизимида тутган урни. Фалсафанинг предмети


Фалсафа ва фаннинг умумий жиҳатлари



Download 0,64 Mb.
bet22/58
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#162683
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   58
Bog'liq
1-2 мавзу фалсафа 2020

Фалсафа ва фаннинг умумий жиҳатлари шундаки, улар:
-аввало ақлга таянади ва оқилона билимни яратишга ҳаракат қилади;
-ўрганилаётган объектлар ва ҳодисаларнинг қонунлари ва қонуниятларини аниқлашга қараб мўлжал олади;
-категориялар аппаратини (ўз тилини) яратади, ўзлари илгари сурган қоидаларни асослайди, уларга далил-исбот келтиради ва яхлит тизимларни яратишга ҳаракат қилади.
Фалсафа ва фан ўртасидаги фарқ шунда намоён бўладики:
фалсафа доим у ёки бу файласуф номи билан боғланади, бунда унинг ғоялари, асарлари бўлиши ва уларга бошқа файласуфлар қўшилиши ёки қўшилмаслигига боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Фан эса, моҳият эътибори билан, жамоа меҳнати маҳсулидир;
-фалсафада (муайян фанлардан фарқли ўлароқ) ягона тил ва ягона тизим мавжуд эмас. Бу ерда фикрлар ранг-баранглиги меъёр саналади. Фанда эса монизм ҳукм суради, чунки ҳеч бўлмаса фаннинг у ёки бу муайян соҳасидаги асосий тамойиллар, қонунлар ва категориялар тизими (тил)га нисбатан ёндашувлар бирлиги албатта мавжуд бўлади;
-фалсафа илмий билимлар ва далиллардан кенг фойдаланади, бироқ унинг узил-кесил хулосалари ишончли деб ҳисобланиши мумкин эмас, зеро улар асосан файласуфларнинг субъектив фикрлари ва мулоҳазаларига асосланади. Фан эса моҳият эътибори билан исботланган ва синашта билимлар олишга ҳаракат қилади, бунда олинган билимларни текшириш ёки рад этиш имкониятининг мавжудлиги бу билимлар ҳақиқийлиги ва илмий жиҳатдан асослилигининг муқаррар шарти ҳисобланади;
-фалсафий билимларни тажрибада синаш мумкин эмас (акс ҳолда улар илмий билимларга айланади);
-фалсафа аниқ прогноз бера олмайди, яъни у ишончли билимларни келажакка татбиқ этишга қодир эмас, зеро унда бундай билимлар йўқ. Айрим файласуф фалсафий қарашларнинг муайян тизими ёрдамида фақат башорат қилиши мумкин, лекин у олим каби прогноз қилиш ёки моделлаштиришга қодир эмас.
Фалсафага миллийлик хос, фан эса жамоа меҳнати маҳсули сифатида дунёвий аҳамиятга эга.
Ҳозирги дунёда фалсафанинг аҳамияти. Бугунги кунда, тезликлар ва юксак технологиялар асрида фалсафа керакми, у эскиргани йўқми? Узлуксиз ахборот оқими ва сурункали вақт танқислиги шароитида муайян билим фалсафани сиқиб чиқармайдими? Бундай саволлар мутлақо ўринлидир, лекин уларга жавобни ҳаётнинг ўзи беради, у ҳозирги замон одами олдига кўп сонли, шу жумладан илгари ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, бутунлай янги фалсафий муаммоларни қўяди.
Жаҳон ҳамжамияти III минг йилликнинг бошланишини, биосфера ҳолати ва Ерда ҳаётнинг давом этиши учун ўз жавобгарлигини тобора теранроқ англаган ҳолда қарши олди. Айни шу сабабли инсоннинг баркамол ривожланиши, одамлар, халқлар ўртасида, шунингдек жамият ва табиат ўртасида инсоний, яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш масалалари азалий фалсафий мавзулар билан бир қаторда фалсафий тадқиқотларда биринчи ўринга чиқмоқда. Шу муносабат билан файласуфлар аввало Ер юзида таълимнинг ҳолати ва ривожланиш даражасидан қаттиқ ташвишда эканликларини билдирмоқдалар. Кўпгина файласуфлар фикрига кўра, ҳозирги муаммоларнинг аксарияти замирида айнан қониқарсиз таълим ва лозим даражадаги тарбиянинг йўқлиги ётади. Бу муаммоларни ечишда фалсафа ҳам ўз ролини ўйнаши лозим.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish