Режа: Электр энергетика йўналиши ҳақида умумий маълумотлар



Download 0,89 Mb.
bet1/5
Sana04.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#526997
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-MA`RUZA

  • Режа: 1. Электр энергетика йўналиши ҳақида умумий маълумотлар.
  • 2. Электр энергияни ташкил этувчи асосий параметрлар.
  • 3. Ўзбекистон электр энергетикасининг замонавий аҳволи.

энергетика соҳасининг ривожланиш
  • 4. Ўзбекистон электр истиқбол-лари.
  • 5. Назорат саволлари.

2-МАЪРУЗА. ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

1. Электр энергетика йўналиши ҳақида умумий маълумотлар

  • Ўзбекистонда энергетика фанларининг шаклланиши йигирманчи асрнинг биринчи ярмиларига тўғри келади ва бу тўғридан-тўғри Ўзбекистон саноати ва қишлоқ хўжалигининг интенсив электрлаштириш даражасининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Энергетик қурилмалар қувватларининг ўсиб бориши ва юзлаб километрларга чўзилган электр узатиш линиялари орқали катта қувватларни электр энергия истеъмолчилари бўлган – саноат корхоналарига пешма-пеш узатилиши ва бу қувватлардан унумли фойдаланиш муаммоларини ҳал қилиш керак эди. Органик ѐқилғилардан унумли фойдаланиш, электр станцияларни қаерларга қуриш, энергетика тизимларини бошқариш масалалари ва бошқа турли туман илмий асосда ечилиши керак бўлган муаммолар бисѐр бўлиши билан бир қаторда уларнинг кўлами энергетика қурилмаларининг қуввати ошиши билан геометрик пропорция тарзида ошиб борди ва бормоқда.
  • «Электр таъминоти» кафедраси тарихи. «Электр таъминоти» кафедраси 1971 йилда профессор Қодиров Т.М. томонидан ташкил этилган. Шу йилдан бошлаб проф. Қодиров Т.М. раҳбарлигида «Шаҳар ва саноат корхоналариниг электр таъминоти» кафедраси ишга тушган. Кафедрани ташкил этишда энергетика факультетининг етакчи олимлари иштирок этган, булардан, профессорлар: Х.Ф.Фозилов, Т.М.Қодиров, доцентлар: Х.М.Асимов, И.Н.Оранский, М.Л.Аранов ва бошқалар. Шулар билан бир қаторда, кафедрани ривожлвнишида профессорлар Х.Г.Каримов ва М.Қ.Бобожонов, доцентлар: М.Х.Жалилов, А.Г.Саидходжаев, И.А.Хазанович, Ҳ.А.Алимов, А.Н.Расулов, Э.Г.Усмонов, Т.Ҳ.Ҳакимов, А.А.Азизов, Н.М.Пардабоева, И.Х.Сиддиқов, А.Д.Таслимов, Ю.А.Тупогуз, Д.А.Рисмухамедов, катта ўқитувчилар: Н.А.Барсова, А.Л.Холбоева, Г.Р.Рафиқова, Ф.С.Мамарасулова, Р.Ч.Каримов ва бошқалар ўз ҳиссаларини қўшдилар.
  • Ҳозирги вақтда кафедра республикада шу соҳадаги бош кафедра ҳисобланади. Ўз фаолияти давомида кафедра 5000 дан ортиқ ѐш мутахассислар тайѐрлади, улар Республикани саноат корхоналари, илмий-текшириш ва лойиҳалаш ташкилотларида электр энергияни узатиб бериш ва тақсимлаш, истеъмол қилишда, ҳамда замонавий тизимларини ишлатишда, лойиҳалашда ва ишлаб чиқишда самарали меҳнат кўрсатишмоқда.
  • Ҳосил Фозилович Фозилов. Ўзбекистонда том маънода энергетика фанининг шаклланиши ва ривожланиши учун тамал тошини

  • қўйган ўзбек олимларидан бири бу академик Ҳ.Ф.Фозилов (1909-2002 й.) бўлди.
  • Қодиров Туйғун Маджидович. 1938 йил 18 февралда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1960 йил Ўрта Осиѐ политехника институти Энергетика факультети «Корхона ва ускуналар электр жиҳозлари» ихтисослиги бўйича муҳандис-электрик мутахассислигини эгаллаган.
  • Қодиров Туйғун Маджидович – таниқли олим, техника фанлари доктори, профессор, дунѐ миқѐсида эътироф этилган илмий мактаб асосчиси эди. Тошкент Давлат Техника Университети жамоаси орасида обрў-эътиборга эришган ва ҳалол меҳнати билан ҳурмат қозонган фидокор инсон эди.

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish