Режа: Диний фундаментализм ва экстремизм мазмуни, вужудга келиши сабаблари


Диний экстремизм ҳаракатларини олдини олишнинг маънавий-маърифий асослари



Download 56,17 Kb.
bet3/4
Sana07.04.2022
Hajmi56,17 Kb.
#534554
1   2   3   4
Bog'liq
Диний - экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий маърифий асослари

Диний экстремизм ҳаракатларини олдини олишнинг маънавий-маърифий асослари. Халқаро террорчи кучлар қайтадан бирлашиб, бош кўтараётган, ўта маккор ва ёвуз услубларни қўллаётган бугунги кунда ҳаётнинг ўзи халқаро ҳамжамият, жумладан минтақамиздаги давлатлардан бу хавфли балога қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини алоҳида таъкидламоқ лозим. Бир ёқадан бош чиқариб, бундай уринишларга кескин зарба бериш, ҳар қандай тажовуз ва террорчилик хуружларини олдини олиш, уларнинг мафкуравий заминини йўқотиш ва аввало, ёшларимизни қалби ва онги, соғлом тафаккури учун курашни ҳам тақозо этмоқда. Муайян кучларнинг аниқ мақсадга йўналтирилган компанияси, гоҳида эса уларнинг террористик табиатга эга зўравонлик усулларига ўтишлари таъсирида диний онгнинг радикаллашуви шароитида, ёшларимиз онгида ҳуқуқий соҳада ҳам оммавий чораларга кучли эҳтиёж сезилади.
Диний экстремизм ҳаракатларини олдини олиш фақат бизнинг минтақамиздагина эмас, балки Шарқдаги ислом мамлакатларида ҳам жиддий аҳамиятга молик масала бўлиб қолди. Масалан, араб шарқини турли давлатларида ислом экстремизмига барҳам беришга оид жиддий чоралар кўрилган:
-1977 йил 2 июлдан эътиборан Миср Араб Республикасида барча диний-сиёсий партиялар тақиқланган.
-1980 йил 7 июлда Сурия Араб Республикасида «Мусулмон биродарлари» партияси аъзоларини қатл этиш тўғрисида қонун қабул қилинган.
-1981 йил 31 мартда Ироқда «Ислом даъвати» партияси аъзоларини қатл этиш тўғрисидаги қонун қабул қилиниб, диний ташкилотлар фаолияти «уй ва масжид» доирасида чекланган.
-1981 йил Тунисда мамлакатда ислом ақидапарстлиги ғояларини тарғиб этмаслик ҳамда мактаб ва жамоа ерларида динга хос либосларни кийиб юрмаслик тўғрисида қонун қабул қилинган.
Жазоирда «Сиёсат билан фақат сиёсий арбоблар шуғулланади» шиори эълон қилинган.
ХХ аср охирига келиб дунёда, айниқса, унинг жўғрофий-сиёсий харитасида катта ўзгаришлар бўлди, янги-янги мустақил давлатлар пайдо бўлиб, жаҳон ҳамжамиятига келиб қўшилдилар. Шу билан бирга, бу асрнинг охири ўзига хос тарзда диний қадриятларга қайтиш даври ҳам бўлди. Республикамиз мустақилликка эришганидан кейин халқимизнинг маънавий ва маданий меросига, тарихига муносабат тубдан ижобий томонга ўзгарди. Шу билан бирга, Марказий Осиёнинг мустақилликка эришган мамлакатларига ислом таълимоти номидан иш кўриш, ўз давлати сиёсатини ислом воситасида «таҳлил» қилишга уриниш, шу йўлда турли хил фитналар уюштириш, бузғунчилик ҳаракатлари ҳам кучайди. Мазкур мамлакатларда турли экстремистик оқимларнинг мақсадлари ва кирдикорларини оммага тушунтириш, бундай оқимлар фаолиятини чеклаш ва таъқиқлашга эътибор кучайтирилди. Жумладан, 2005 йил бошларида Қозоғистонда «Хизб-ут таҳрир» ташкилоти фаолияти таъқиқлаб қўйилди.
2000 йилда «Терроризм ва экстремизмга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» Давлат дастури қабул қилинди. Унинг асосида ўша йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Нью Йорк ва Вашингтонда 2001 йил 11 сентябрда содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг АҚШ бошчилигида тузилган халқаро терроризмга қарши кураш коалицияси таркибига Ўзбекистон Республикаси ҳам кирди.
Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ҳукуматларининг 2001 йил 7 октябрдаги Қўшма Баёноти ва икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги халқаро терроризмга қарши кураш борасида имзоланган битим ўзаро мажбурият ва кафолатларнинг ҳуқуқий асоси, умумий манфаатларининг амалий ифодасидир. Айниқса, Шанхай ҳамкорлиги давлатлари саммити доирасида Тошкентда аксилтеррор марказнинг ижроия қўмитасининг иш бошлаши яна бир бор Ўзбекистоннинг халқаро миқёсидаги обрў-эътибори ортиб бораётганлигини, жаҳон сиёсатининг фаол иштирокчисига айланганлигини, у танлаган сиёсий йўлнинг тўғрилигини ҳамда ўз халқи манфаатларидан келиб чиқиб саъй-ҳаракатлар олиб бораётганлигининг ёрқин далили бўлди.
Ислом Каримов БМТда сўзлаган нутқида (1993), ЕХҲТнинг Истамбул саммитида (1999) давлат раҳбарлари билан учрашганида терроризм ва унинг манбалари, базалари, фаолиятини бартараф этиш бўйича амалий таклифлар билан чиқди ва «Террорчиликка қарши кураш бўйича халқаро марказ» тузиш таклифини ўртага ташлади.
2000 йилнинг сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеяси «Минг йиллик саммити»да Президентимиз минтақамиз хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган халқаро терроризмга қарши курашиш, Марказий Осиё минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш ва жаҳон хавфсизлик тизимини такомиллаштириш муаммоларига эътиборни қаратди.
Бугунги кунда терроризм хавф солиши мумкин бўлмаган давлатнинг ўзи йўқ. Шундай экан дунёнинг барча давлатлари бир-бирларига ёрдам бериб, бир-бирларининг ёрдамларига суянган ҳолда терроризмга қарши курашмоқдалар.
Марказий Осиё мамлакатларининг раҳбарлари фақат 2000-2004 йиллар давомида кўп марта учрашдилар ва хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, 2000 йил апрел ойида Тошкентда, 2000 йил август ойида Бишкекда, 2001 йил Остонада, 2004 йил октябр ойида Душанбеда бўлиб ўтган учрашувларда минтақада хавфсизликни таъминлашга асосий эътибор қаратилди. Хусусан, «Террорчи гуруҳлар фаолиятини тўхтатиш, уларнинг раҳбарлари рўйҳатини тузиш, раҳбарларни тутиб жазолаш» ҳақида муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.
2005 йил 13 майда Андижонда содир бўлган воқеалар диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг Ўзбекистон мустақиллиги ва юртимиз тинчлигига жиддий ҳавф туғдираётганини кўрсатди. Жаҳоннинг кўпчилик оммавий ахборот воситаларида таъкидлаганидек, Андижондаги юз берган фожиани бартараф этиш учун кўрилган чора тадбирлар Ўзбекистон раҳбариятининг диний экстремизм ва халқаро террорчилик муаммосига нисбатан кураши қатъий эканлигининг исботидир. Ҳорижнинг кўпчилик мутаҳассислари Андижондаги экстремистик ҳаракатларни қаттиқ қораладилар.
Маълумки, узоқ тарих давомида халқимизнинг турмуш тарзи, меҳнат фаолияти, ўзаро муносабатлари, ҳамкорлик, ҳамдардлик, вафодорлик, бир-бирига суяниш, яхши қўшничилик, болажонлик, ота-онанинг болага, боланинг ота-онага ҳурмати, садоқати эъзозланиб келинган. Ушбу қадриятларнинг қарор топишида ислом динининг асослари Қуръон ва ҳадисларда олға сурилган, реал, дунёвий қарашлар, фикрлар ҳам муҳим ўрин тутади. Шу сабабли ўзбек халқининг илм фан хазинаси, миллий маънавияти, маънавий қадриятларнинг қайси томонга назар ташламайлик, уларнинг замирида чуқур ижтимоий, ахлоқий аҳамият касб этадиган инсонпарварлик ғоялар мавжудлигини кўрамиз.
Шунингдек, Турон заминида шахс умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида тарбияланган. Ушбу жараёнда дин инсон маънавиятини ривожлантиришнинг муҳим омили бўлган. Агар ислом дини мисолида олиб кўрадиган бўлсак, Қуръон, ҳадислардаги ғояларда ва шариат аҳкомларида шаклланган мусулмонларнинг тақдири ҳуқуқлари деб тан олинган фикрлари орқали кишиларда иймон, эътиқод орқали дунёвий муаммоларни ҳал этишга керак деган даъвати ислом таълимотида катта ўрин олган.
Афсуски, бугунги диний экстремизм бундан 40-50 йил илгари диний экстремизм ва фундаментализмдан бир неча баробар хавфлидир. Чунки, дин ниқоби остида ақидапарастлик ғоялар билан қуролланган экстремизм гиёҳванд моддалар тарқатиш, қурол-яроғ савдоси, халқаро терроризм билан қўшилиб кетди. Энг ёмони, экстремистлар ва ақидапарастлар мақсадларини қориштирмоқчи бўлаяпти ва бундай ғоялар билан ёшларни онгини заҳарлашга ҳаракат қилмоқдалар.
Бугунги кунда инсоният терроризм мамлакатлар халқлари учун катта таҳдид солаётганини тушуниб етди. Шунингдек, унинг ислом динига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, ислом тинчлик ва меҳрибонлик дини бўлган, одамларга раҳм-шафқатли ва адолатли бўлишни, муҳаббат ва биродарликни буюрадиган дин эканлиги тўғрисидаги ҳақиқатни бутун дунё тушуниб етди. Ислом динини ниқоб қилиб қабиҳ ишларни амалга ошираётган бир гуруҳ мутаассиблар ер юзидаги бир ярим миллиарддга яқин мусулмоннинг дунёқарашини белгилай олмайди. Диний экстремизм қандай кўринишда бўлмасин, қандай ном билан аталмасин унинг асосий мақсади ҳокимият тепасига чиқиш эканлигини, диний экстремизм ҳақиқий ислом динига заррача алоқаси йўқлигини ёшлар тушуниб олишлари ҳам бугунги куннинг долзарб вазифасидир.
Исломнинг чинакам ахлоқий асосларини англаб етган кишининг шафқатсизлик, ваҳшийлик, куч ишлатиш тарафдори бўлишини тасаввур қилиш қийин. Худди шунинг учун ҳам Ислом таълимоти экстремизм ва террорчилик балосини таг-томири билан тугатиш йўли ҳисобланади. Ислом дини жаҳолатнинг ҳар қандай кўринишига қарши бўлиб, одамлар қалбига тартибсизлик, душманлик, бузғунчилик, ёвузлик ва нафрат уруғини сочадиган кимсаларнинг ҳатти-ҳаракатларини ҳеч қачон қўллаб қувватламайди. Бутун дунёда террорчилик ва экстремизмга қарши кураш йўлида зудлик билан қўйилиши керак бўлган биринчи қадам бу жамиятда маърифат, маънавий, ахлоқий тарбияни йўлга қўйиш, маърифий исломдан фойдаланишдир.
Ислом маърифати-маънавиятимизнинг таркибий қисми бўлиб, у эътиқод эркинлиги сифатида дахлсиздир. Аммо диний экстремизм мазҳабпарастлик, ақидабозлик-ўта хавфли ҳодиса. Бизни оқил ва ориф этадиган, фазилатимизга фазилат қўшадиган таълимотларни олишимиз, жаҳолат ва тубанликка, айирмачилик ва маданиятсизликка тортадиган оқимлар, иллатлардан узоқ турушимиз, жамиятимиз якдиллигига раҳна соладиган гуруҳлар таъсирига берилмаслигимиз ва ёшларни ҳам шу руҳда тарбиялашимиз зарур.
Ислом ҳеч қачон қирғинга, биродаркушликка, қон тўкишга даъват этмайди. Одам ўлдирма, ноҳақ қон тўкма, бировнинг ҳақини ема, зино қилма сингари муқаддас тушунчалар ислом ахлоқининг асосий устунларидан саналади. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салам: «Исломнинг энг ишончли нарсаси иймондур». Ва шу билан баробар: «Мусулмонни сўкмоқ-гуноҳдир, унга қурол кўтармоқ-куфрдир, уни ғийбат қилмоқ-улуғ ёзуқдур (гуноҳдир) мўминнинг қони ҳаромдур»14-деганлар. Ўзини соф диндор ҳисоблаётган ақидапарастлар ва ваҳоббийлар-чи, нимага биродаркушликдан, ноҳақ қон тўкишдан қўрқмаётирлар? Чунки улардаги ҳокимиятга, давлатга эгалик қилишга интилиш ҳисси қалб кўзларини кўр қилиб қўйган. Улар аллақачон нафс қулига айланиб қолишган. Улар учун дин, намозхонлик бир баҳона, ниқоб. Бу гуруҳ шу ниқобдан фойдаланиб, қанчадан-қанча гуноҳ ишларга, жиноятларга қўл ураяпти.
. Ҳақиқий маърифат дини сифатида ислом маънавияти бизни шунга даъват этади.



Download 56,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish