Режа: Дин сўзининг маъноси


Дунё динларининг муқаддас ибодатхоналари ҳақида



Download 458,63 Kb.
bet4/8
Sana24.02.2022
Hajmi458,63 Kb.
#254324
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Диншунослик

Дунё динларининг муқаддас ибодатхоналари ҳақида

Христиан динининг бир қанча муқаддас жойлари мавжуд. Булардан бири бу Черков. Черков (юн. Kyriake – худонинг уий)


1) христианликдаги махсус диний ташкилот. Ўз диний ақидалари ва маросимлари тизимига эга. Черков иерархик тарзда бошқарилади. Черковга мансуб кишилар руҳоний ва оддий диндорларга бўлинади. Христианлик черковини “Исонинг илоҳий танаси”, унга эътиқод қилувчилар шу тана аъзоларидир, Исо эса шу тананинг боши деб таълим беради. Черков диндорлар уюшмаси бўлиб, сирли маросимлар (хусусан, нон ва вино тотиш маросими)да инсон билан худонинг биргаликдаги иштироки орқали уларнинг бирлашиб кетиши амалга оширилади, деб тасаввур қилинади. Йирик христиан черковлари – православ черкови, католик черкови, протестант черкови ва бошқалар;
2) христиан динида ибодат қилиш учун махсус қурилган бино. У меҳробли қисм ва унга туташ зал – диндорлар ибодатга тўпланадиган хонадан иборат. Турли халқларда черков биноларининг турли типлари вужудга келган. Шаҳар ёки монастирнинг бош черкови собор деб аталади. Лютерчилар черкови костёл дейилади. Ўзбекистонда 160 та христиан черкови фаолият кўрсатади. (2004).
Черков – христиан динининг урф-одатлари ва ибодатлари учун барпо этилган иморат. Христиан динининг кўп асрлик ривожланиш тарихида ҳар бир халқда ҳар турли черков турлари шаклланган. Умумий черковга ўртоқ белги Шарққа йўналтирилган мирхабли қисми ва унга қўшимча ибодат қилувчиларга аталган хонаси бўлади. Черков ундан бўлак Капелла, Крипта, Придел, Трапезная ва бошқа бўлаклардан ташкил топган. Шаҳарнинг бош черкови “Собор” деб аталади. Лютеранли черков – кирха, полякларда католик черкови – кастел деб аталади.


Масжид (Machit) (араб. – сажда қилинадиган жой) – мусулмонлар жамоа бўлиб, намоз ўқийдиган жой, ибодатхона. Масжидлар, асосан, кундалик беш вақт намоз ўқиш учун мўлжалланган. Жума ва ҳайит намозлари эса жомеъ масжидларида ўқилади. Биринчи масжидни Мадинада Муҳаммад (с.а.в) пайғамбаримиз қурдирганлар. Масжидлар дастлаб шаҳарларда, кейинчалик қишлоқ ва маҳаллаларда барпо этилган. Масжидларнинг тўрида, Маккага қараган (қибла) томонида меҳроб, ҳовлисида ҳовуз, бир ёки бир неча минора бўлади. Айрим йирик масжидлар меҳробининг ўнг томонида ваъзхоналик учун мўлжалланган минбар, баъзиларида эса Қуръон ўқиладиган махсус жойлар ҳам бўлади. Баъзи масжидлар ҳузурида мактаблар ҳам бўлиб, уларда ўғил болаларга Қуръон ўқиш ўргатилади.
Масжидларда жума ва ҳайит намози кунлари имом-хатиблар хутба ўқиб, турли диний масалалар бўйича ваъзхонлик қилади. Ўзбекистонда 2000га яқин масжид бор (2003). Масжидларда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга амал қилган ҳолда фаолият юритилади.
Масжидлар VII-VIII асрлардан турли мусулмон мамлакатларнинг маҳаллий меъморлик анъаналарида етукчи ўринни эгаллаб, ўзига хос учлубда қурила бошлаган. Асосан мурабба ёки тўғри тўртбурчак тарҳли, марказий қисмида хонақоҳи бўлган, ҳовли атрофи равоқли айвонлардан иборат. 8 қиррали, гумбаз томли ва кўп устунли, галереяли масжидлар тош, ёғоч, ғишт, рангли кошин билан ҳашамдор безатилган (Ал-масжид ал-Ақсо, Ал-масжид ал-Ҳаром, Катта масжид, Ибн Тулун масжиди ва бошқалар).
Марказий Осиёда дастлабки масжидлар Бухоро арки ичида 713-йилда Қутайба ибн Муслим томонидан маҳаллий оташғоҳ бутхона ўрнида қурилган. Ривоятларга кўра, Самарқанддаги биринчи масжид Ҳазрати Хизр масжиди ўрнида бўлган. X-XI асрлар масжид меъморлигида ганч ўймакорлиги, ғиштни безакли қилиб териш санъати ривож топган (Термиздаги Чор устун масжиди, Деггарон масжиди, Туркманистондаги Шеркабир масжиди ва бошқалар). XIV-XV асрларда масжид турлари ва тузилиши ўзгариб, у шаҳарнинг энг кўзга кўринган йирик меъморий жамоат бинолари қаторидан ўрин олган. Шаҳар марказларида жоме масжид, жума масжид ва гузар, маҳалла масжидлари кенг тарқалган. Мовароуннаҳр меъморлик мактабида яратилган халқ усталарининг ўзига хос мероси Эрон, Хуросон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ҳирот меъморлиги билан ўзаро уйғунлашиб кетган. Бу мактаб меъморлигида эришилган барча имконият ва ютуқлар Гавҳаршод бегим меъморий мажмуаси, Бибихоним жоме масжиди, Кўк гумбаз масжиди, Дарбанддаги (Озарбайжон) жума масжиди (1368), Табриздаги (Эрон) Кўк масжид (1405) қурилишида ўз аксини топган. XVI-XVII асрларда масжид қурилишида гумбазлар тузилиши анча мураккаблашди. Пештоқ, равоқ ва минораларнинг турли шакллари яратилди. Безагида муқарнас нақшлар, кошинкори безаклар қўлланилди: Озарбайжоннинг Ардабил шаҳридаги шайх Сефи мажмуаси (XV-XVII асрлар), Ганжадаги жума масжид (1606), Эроннинг Исфаҳон шаҳридаги Лутфулло масжиди (1603-1618), Шоҳ масжид (1612-1630), Машҳаддаги Мусалло масжиди (XVII аср охири), Деҳли жоме масжиди, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Боязид масжиди (1505), Шаҳзода масжиди (1548), Сулаймон масжиди (1550-1557), Салим асжиди (1569-1575), Аҳмад масжиди (1609-1617) ва бошқалар. Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Шахрисабз шаҳарларидаги Баланд масжид, Хўжа Зайниддин мажмуаси, Баҳоуддин мажмуаси. Шаҳар ташқарисида намозгоҳлар (Бухоро намозгоҳи, Қарши намозгоҳи), зиёратчилар учун хонақоҳлар (Қосим шайх хонақоҳи, Файзиобод хонақоҳи, Нодир Девонбеги хонақоҳи ва бошқалар) қурилди.
XVIII-XIX асрларда Туркиядаги масжид биноларининг ташқи ва ички безакларида Европа меъморлиги таъсири сезила бошлади. Истанбулдаги Нурусмон масжиди (1755) ва бошқалар. Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларида маҳаллий меъморлик мактаблари шаклланди. Халқ усталарининг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган наққошлик, ўймакорлик ва ганчкорлик санъати масжид айвонлари, устунлари ва деворлари безагида яққол намоён бўлди (Дўсти Худо масжиди, Қўқон жоме масжиди, Сирли Масжид, Хўжа илғор масжиди, Лутфулла Мавлоно масжиди ва бошқалар).
Ўзбекистонда мустақилликдан кейин анъанавий ва замонавий меъморлик усулларини уйғунлаштирган ҳолда масжидлар қурилмоқда (масалан, Бухорий ёдгорлик мажмуи, Тошкентдаги Носирхон жоме масжиди, Ғазалкентдаги Олимжон жоме масжиди ва бошқалар).



Download 458,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish