5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асослари.Маҳалла институти бир неча асрлик қадимий тарихга эга бўлсада, унинг ҳуқуқий асослари яратилган ва жамият бошқарувида ўзига хос ваколатларга эга бўлган даври - мамлакатимизнинг мустақилликка эришган даври ҳисобланади.
Чунки, мустақил Ўзбекистоннинг бош қомуси – Конституциясининг 105-моддасига маҳалла институти ҳақида қоидалар киритилиб, унинг ваколат муддати белгилаб берилди11.
Конституцияда белгилаб берилган ушбу қоидалар асосида 1993 йил 2 сентярбда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун билан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартиблари, ваколат доираси ҳамда фаолияти соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди.
Бу жараёнда бевосита фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига ҳам кўплаб ваколатлар ўтказиб борилди. Бу эса амалдаги Қонунни янада такомиллаштириш, фуқаролар йиғинларига берилган ваколатларни амалга ошириш механизмларини қонун билан тартибга солиш заруратини келтириб чиқарди. Шу боис “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонун 1999 йил 14 апрелда янги таҳрирда қабул қилинди.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш жараёни ҳам фуқаролар йиғини фаолиятини самарали ташкил этишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланиб, ушбу жараённи янада тартибли ўтказиш, унинг аниқ меъёрларини жорий қилиш мақсадида 2004 йил 29 апрелда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловининг асосий принциплари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиб қоидалари ҳамда номзодларга қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, Концепциянинг 5-йўналишида фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш органлари фаолиятининг тaшкилий aсoслaрини янaдa тaкoмиллaштириш, унинг вaзифaлaри кўлaмини кeнгaйтириш, дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaрув oргaнлaри билaн ўзaрo яқин мунoсaбaтлaрини тaъминлaш aлoҳидa дoлзaрб aҳaмият кaсб этаётганлиги қайд этилиб, бу вaзифaни ҳaл қилишдa учта асосий масала кўрсатиб берилди. Булар:
I. Аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш.
II. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик назорати соҳасидаги функцияларини янада кенгайтириш.
III. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хусусий тадбиркорлик, шу жумладан оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш марказига айлантириш.
Концепция ижроси юзасидан 2013 йил 22 апрелда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонунлар янги таҳрирда қабул қилинди.
Янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунда фуқаролар йиғинларига тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфатларига риоя этилиши ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича қўшимча ваколатлар бериш назарда тутилди.
Шунингдек, янги таҳрирдаги Қонунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалари янада чуқурлаштирилиб, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан биргаликда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни аниқлаш, фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиши ҳақидаги нормалар киритилди.
Мазкур Қонуннинг 18-моддасида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича 8 та комиссиялар тузилиши белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкин.
Ушбу комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш орқали маҳалланниг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги274-сонли қарори билан юқоридаги комиссияларнинг намунавий Низомлари тасдиқлаб берилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда қадимий ва ноёб бошқарув шакли бўлган маҳалла институтини ҳар томонлама ривожлантиришга, унинг ваколатларини янада кенгайтиришга ҳамда қонунчилик тизимида белгилаб берилган ваколатлардан янада самарали фойдаланишга кўмаклашиш борасида олиб борилаётган амалий тадбирлар натижасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни янада мустаҳкамланиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |