Ekstraksion-fluorimetrik aniqlash usuli
Ko‘pincha ichki kompleks birikmalarda, ayniqsa davriy sistemaning II va III gruppasi elementlari lyuminetsentsiyalash xossasiga ega. Ultrabinafsha nur yordamida qo‘zg‘algan holatga keltirilganda lyuminestsent xossali qattiq holatda ham, eritmada ham shu jumladan suv bilan aralashmaydigan organik erituvchilarda ham lyuminetsentsiyalanadi. Ekstraksion lyuminestsent analiz usuli yana shunga asoslangan.
Fluoressentsiya nurlanishning qo‘zg‘algan momentida sodir bo‘ladi, shuning uchun ekstrakning nurlanishi hisobiga bajariladigan analizni ekstraksionfluoressent analiz deyiladi.
3
Bu usulning sezgirligi yuqori. Ayrim hollarda bir ichki kompleks birikmalarning o‘zi sifatida ekstrakda birikmani ekstraksion fotometrik usulda aniqlansa, miqdor juda kam bo‘lganda xuddi shunday tarkibli ekstraktni ekstraksionfluroressent usul bilan aniqlanadi. Bunga misol qilib AlOx yoki berilliy oksixinolinatini ko‘rsatishimiz mumkin (xloroform bilan).
Режа:
1.Хроматография анализ методининг моҳияти. 2.Хроматографияни очилиш тарихи.
3.Хроматографияда модданинг икки фаза орасида тақсимланиш жараёни.
4.Хроматографияда содир бўладиган жараёнлар. 5.Хроматография методларининг классификацияси. 6.Фронтал хроматография
7.Элюентли хроматография 8.Сиқиб чикариш хроматографияси
ГАЗОВЫЙ ХРОМАТОГРАФ ХРОМАТЭК КРИСТАЛЛ 5000.2
1. Хроматографик анализ методининг моҳияти
Агар аралашма компонентлари турли фазаларда бўлса уларни ажратиш унчалик қийинчилик туғдирмайди. Агар аралашма компонентлари бир фазадан иборат бўлса уларни ажратиш сезиларли даражада қийинлашади. Бундай ҳолларда айрим компонентларнинг агрегат холатларини ўзгартиришга тўғри келади. Масалан, уларни чўкмага тушириш, кимёвий ёки физикавий ажратиш методларини кўллашга тўғри келади. Бу икки усул асосида кинетик ҳодиса ёки фазавий мувозанат ётади.
Кенг қўламда маълум бўлган ажратиш методлари - дистиллация кристаллизация, экстракция ва адсорбция асосида фазавий мувозанатнинг ўзгариши ётади. Бу жараёнларда аралашмани ташкил этувчи моддлар молекулалари фазалар орасидаги тақсимланишга интилиб икки фаза чегара сиртидан ўтади. Бунда уларни хар бирида доимий мувозанат концентрация ўрнатилади.
Агар ажратиладиган аралашма компонентлари хоссалари бир-бирига яқин бўлса, у ҳолда фақатгина ажратиш элементар актини жуда кўплаб марта такрорлансагина ажратиш етарлича бўлиши мумкин. Бундай жараён, масалан, насадкали ёки ректификацион колонналарда амалга оширилади. Бу каби ҳолларда тўла ажратиш фақат оддий системалар учун мумкин эканлигини таъкидлаш лозим. Кинетик ҳодисалардан фойдаланилган ҳолда чегара сирт бўйлаб, бир йуналишда фақат бир модда молекулалари ўтади. Агар аралашма компонентларини ажратиш фазалардан бирини иккинчисига нисбатан ҳаракатланишига асосланган бўлса, молекулаларни тутиш ва чегара сиртидан ўтаётган молекуланинг узоқлашуви, ҳаракатчан фазанинг доимий ҳаракати туфайли амалга ошади. Худди фазавий мувозанатдаги ҳаракатчан фазадан чиқган молекулалар унга қайтади, бироқ уни олдинги элемент хажмига эмас балки янгисига тушади.
Ажратиш жараёнида фазавий ўтишлар кўп марта такрорлансагина у холда ажратилишининг юқори эфективлигини таъминлаш мумкин. Фазавий ўтишлар чегара сирти билан боғлиқ. Ҳаракатчан ва харакатсиз, фазалар катта ўзаро таъсир этиш сиртига эга бўлиши керак. Ундан ташқари ажратишнинг эффективлигини камайтирадиган диффузион жараёнларни мавжудлиги туфайли иккала фаза ҳам нисбатан катта бўлмаган ўзаро таъсир қавати қалинлигига эга бўлиши керак.
Ион хроматограф LC-20 Prominence
ООО "Аквилон СЗ" ВЭЖХ
Cуюқлик хроматографияси Газ хроматографияси
Do'stlaringiz bilan baham: |