3-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРДА ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ
Режа:
1. Бозор иқтисодиёти шароитида моделлаштиришнинг аҳамияти.
2. Модел турлари. Иқтисодий-математик моделларнинг таснифи.
3. Махсус иқтисодий-математик усуллар.
4. Оптимал дастурлаш усулининг асосий масалалари.
5. Оптимал дастурлаш усулини иқтисодий жараёнларни моделлаштиришда қўлланилиши.
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий жараёнларни моделлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари:
бозор таваккалчилик ва ноаниқлик элементларига эга;
ресурсларнинг чегараланганлиги ва альтернатив харажатлар;
ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида рақобатнинг мавжудлиги;
иқтисодий кўрсаткичларни истиқболдаги ҳолатини олдиндан кўра билиш;
бозорда ассиметрик ахборотнинг мавжудлиги.
Асосий иқтисодий-математик усуллар:
а) Математик статистика усуллари:
- дисперсион таҳлил;
- корреляцион таҳлил;
- регрессион таҳлил;
- омилли таҳлил.
б) Эконометрик усуллар:
- иқтисодий ўсиш назарияси;
- тармоқлараро баланс;
- ишлаб чиқариш функцияси;
- талаб ва таклиф таҳлили.
в) Оптимал дастурлаш усуллари:
- чизиқли дастурлаш;
- чизиқсиз дастурлаш;
- стохастик дастурлаш;
- динамик дастурлаш.
г) Бозор иқтисодиётига тааллуқли усуллар:
- эркин рақобат;
- ишлаб чиқариш цикли модели;
- фирмаларга тааллуқли моделлар.
д) Иқтисодий тизимни экспериментал ўрганиш усуллари:
- имитацион;
- ишбилармонлик ўйинлари;
- сценарийларни ўтказиш.
Модел - тор маънода – ўрганилаётган объектнинг, жараённинг ёки ҳодисанинг муҳим хусусиятларини, хоссаларини акс эттирувчи ёрдамчи объект; кенг маънода – бирор объектни ёки объектлар тизимининг намунасидир.
Моделлаштириш усуллари ёрдамида тузиладиган барча моделларни 2 турга бўлиш мумкин: Моддий моделлар ва идеал моделлар.
Моддий моделлар реал объектларни табиий ва сунъий материаллар ёрдамида акс эттиради: мел билан доскада, картон билан макет тузиш, қалам билан формула ёзиш, металлдан авиамодел ясаш.
Идеал моделлар одамни фикрлаш жараёни билан чамбарчас боғлангандир. Бундай моделлар билан операциялар мияда амалга оширилади.
Иқтисодиётда энг кенг қўлланиладиган моделлардан бири - бу иқтисодий-математик моделлардир. Математик моделлаштириш - иқтисодий жараёнларни тенгламалар, тенгсизликлар, функционал, логик схемалар орқали ифодалаш деб тушунилади.
Математик моделлаштириш кенг маънода ўз табиатига кўра турли, лекин ўхшаш математик боғланишлар билан тасвирланувчи жараёнлар ўрганувчи текшириш ва изланишлар усулидир.
Иқтисодий-математик моделлар ўз ўрнида функционал ва структурали бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |