Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг предмети, муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан аудиторлик ташкилотлари ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади».
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви - лозим бўлган ҳолда, хўжалик юритувчи субъектнинг қарори билан амалга оширилиши мумкин.
«Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бошқа аудиторлик текшируви буюртмачиларининг қарорига биноан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўтказилиши мумкии.
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг предмети, муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан аудиторлик ташкилоти ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади»1.
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви ўтказишда хўжалик юритувчи субъект ўз олдига асосан қуйидагиларни мақсад қилиб қўйиши мумкин:
корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил этилиши ва юритилиши амалдаги қонунчиликка мувофиқлигини аниқлаш;
бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини самарадорлигини баҳолаш;
солиқ қонунчилигига риоя қилиниши ва солиққа тортишга доир ҳисоб-китоблар аҳволини текшириш ва ҳ.к.
Булардан ташқари қонунда назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳам белгилаб берилган. Унга кўра, «Аудиторлик текшируви назорат қилувчи ёки ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик ташкилоти томонидан улар ўртасида тузилган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш юзасидан тузилган шартномага асосан ўтказилади. Аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувининг ўтказиш учун буюртма берган ташкилот ҳисобидан амалга оширилади.
Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви одатда хўжалик юритувчи субъектнинг қарорига кўра ўткази-лади. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви ўтказишда хўжалик юритувчи субъект ўз олдига асосан қуйидагиларни мақсад қилиб қўйиши мумкин: бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг амалдаги қонун-чиликка мувофиқлигини аниқлаш;
бутун бухгалтерия ҳисоби тизимини ёки унинг айрим бўлимларининг аҳволини назорат ва таҳлил қилиш;
бухгалтерия ҳисоби бўйича иш юритишни ташкил этиш;
бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисобот тузиш ишларининг меъёрий таъминланганлигини аниқлаш;
ҳисобни компьютерлаштиришда қўлланиладиган восита ва услубларни баҳолаш;
солиқ қонунчилигига риоя қилиниши ва солиққа тортишга доир ҳисоб-китоблар аҳволини текшириш ва ҳ. к.