Аргументация ва танқид, исбот ва раддия қоидалари ва хатоликлари.
Аргументация ва танқидда икки типдаги хатога йўл қўйилиши мумкин: билиб туриб ва билмасдан хатога йўл қўйиш билиб туриб оппонентини алдаш мақсадида хатога йўл қўйиш софизм деб аталади. Бундай хатога йўл қўйган кишилар сафистлар деб аталади. Сафизм юнонча сўздан олинган бўлиб айёрлик, уйдирма деган маънони билдиради. қадимги Юнонистонда сафизм санъати онга ривожланган эди. Билмасдан туриб хатога йўл қўйиш паролагизм деб аталади. Паралогизм тафаккур маданиятини етишмаслигидан келиб чиқади. Аргументация ва танқидда хатоларга йўл қўймаслик учун махсус қоидаларга риоя қилиш талаб этилади. Аргументация ва танқиднинг уч қисмидан келиб чиқиб бу қоидаларни уч гуруҳга ажратамиз: А) Тезисга алоқадор қоидалар; В) Аргументга алоқадор қоидалар; С) деманстроцияга алоқадор қоидалар;
А. Тезисга алоқадор қоидалар ва уларнинг бузилиши.
1- қоида: Тезис мазмунан аниқ бўлиши керак. Бу қоида айният қонунига асосланган бўлиб тезис таркибидаги тушунчаларни айнан бўлишини ҳукмдаги предметларни сон жиҳатдан тўлиқ олинишини талаб этади (Баъзи, айрим каби тузилишга эга бўлган ҳукмларнинг сон жиҳатидан характеристикаси ноаниқдир- масалан, биз спорт билан шуғулланамиз”. Бу ерда биз Ким эканлиги қандай спорт тури билан шуғулланиши номаълум.
2-қоида. Тезис аргументация ва танқид жараёнининг охиригача ўзгармаслиги керак. Бу қоидани бузилиши билан боғлиқ хатолик тезисни алмаштириш дейилади. У тезис сифатида бир мулоҳаза илгари сурилиб, бошқа мулоҳаза даллиланади ёки танқид қилинишида содир этилади ҳамда охир-оқибатда дастлабки мулоҳаза асосланди деб хулоса чиқарилади.
Тезисни алмаштиришнинг икки кўриниши мавжуд: 1) даллиланаётган тезисни кучлироқ мулоҳазага алмаштириш (бу хатога нисбатан «ким кўпроқ исботлашга ҳаракат қилса, у ҳеч нарсани исботлаб олмайди» деган ибора қўлланилади); 2) Танқид қилаётган тезисни кучсизроқ мулоҳазага алмаштириш (бу хатога нисбатан «Ким куп рад этса, у хеч нарсани рад эта олмайди» деган ибора кулланилади) 3) инсоннинг шахсий сифатини баҳона қилиб тезисни алмаштириш. Бунга мисол қилиб масалан суд жараёнидаги бир ҳолатни мисол келтириш мумкин. Адвокат судланувчини жиноят содир этмаганлигини исботлаш ўрнига унинг шахсий ижодий хислатларини кўрсатишга ҳаракат қилади; 4) тезисни йўқотиш.
В) Аргумент билан боғлиқ қоида ва хатоликлар.
1-қоида. Аргументлар аниқ ва равшан бўлиши керак.
Бу учун қўйидагилар зарур:
ҳамма аргументни тўлиқ келтириш лозим;
Дескрептив атамаларга аниқлик киритиш лозим;
Аргументларнинг мантиқий мазмунини очиб бериш керак;
Аргументларнинг чинлигига аниқлик киритиш лозим.
2-қоида. Аргументлар тулиқ ёки қисман асосланган ҳукмлардан иборат бўлиши лозим. Исбот ва раддияда эса аргументлар бўлиши лозим. Бу қоидани бузилиши оқибатида “аргументнинг асоссизлиги” хатоси келиб чиқади. Исботлаш ва рад этишда бу хатолик “исботланмаган аргумент” деб номланади. “Асосланган аргумент” хатолигининг қўйидаги кўринишлари мавжуд:
1) “Ёлғон аргумент”. Бунда аргументаторузи билмаган ҳолда ёлғон аргументни келтиради. Агар келтирилган аргументлар бир – бирига зид келса улардан бири ёлғон бўлади.
2) “Ёлғондаки аргумент” Бунда аргументлар ўзи била туриб ёлғон аргументни келтиради.
3) “Авторитетга асоссиз таяниш” бирон-бир авторитетга таяниб аргумент келтириши учун қўйидаги жиҳатларни ҳисобга олиш лозим:
а) ҳар қандай авторитет шу соҳа мутахасиси бўлиши керак;
б) авторитетга таяниш фақат эҳтимолий бўлиши керак, яъни унинг фикрларини чин деб олинмаслик керак.
3-қоида. Аргументация айланма бўлмаслиги лозим. Бунда тезлик аргументлар ёрдамида асосланса, аргументлардан бири ўз навбатида тезис ёрдамида асосланади.
4- қоида. Аргументлар тезисга нисбатан релевант бўлиши лозим.
қабул қилинган аргумент аргументация (контраргументация) да бошқа аргументлар билан бирга тезиснинг чинлигини оширса (камайтирса) тезисга нисбатан релевонт бўлади.
С. Аргументация ва танқид шаклига боғлиқ қоида ва хатоликлар.
Аргументация ва танқид шаклига оид умумий қоида: аргумент ва тезис ўртасидаги муносабат камида тасдиқ муносабатида бўлиши лозим.
Бу қоидани бузилишидан «Тасдиқламайди» хатолиги келиб чиқади. Исботга нисбатан эса «мувофиқ келмайди» хатолиги қўлланилади.
Бу қоидани таҳлил қилишда тезис ва аргумент ўртасида қандай мантиқ алоқа борлигини билиш зарур, яъни тезис аргументда зарурий тарзда келиб чиқадими.
Шу ўринда мунозарага оид бир қанча қоидаларга тўхталиб ўтиш лозим:
Аристотелнинг фикрича биринчи учрашган киши эмас, ким ҳақиқатга интилса шу билан мунозара олиб бориш керак;
Тезис аппонентларга мос келиши лозим, яъни муҳокама қилинаётган тезис соҳасида аппонетлар хабардор бўлиши керак;
мунозара предметини билиши керак;
ўз вақтида хатони тан олиш лозим;
мантиқ қоидаларини билиш керак;
мунозара даврида босиқликни сақлаш лозим. Билишнинг мақсади қайд қилинган ҳодисаларнинг моҳиятини тушунтиришдан иборат. Буни ҳам мавақт ҳам мавжуд тасаввурлар, принтсиплар ёрдамида амалга ошириб бўлмайди. Билиш жараёнида маълум бир зиддиятлар, биринчи навбатда, мавжуд билимларимизнинг эришган даражаси билан янги билиш вазифаларини ҳал қилиш зарурияти ўртасида зиддият келиб чиқади, муаммоли вазият пайдо бўлади. Бундай зиддиятлар, айниқса, кундалик ҳаётимизда мураккаб вазифаларни ҳал қилишда, фанда эса туб бурилишлар даврида яққол намоён бўлади. Масалан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида вужудга келадиган жуда кўп масалалар уларни эчишга янгича ёндошишни тақозо этади. Муаммоли вазият, масалан, табиатшуносликда ХИХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида радиоактивлик ҳодисасининг қайд қилиниши, электроннинг кашф этилиши, нурланишнинг квант хусусиятга эгалигининг асосланиши ва шу каби кашфиётлар натижасида вужудга келган. Унинг моҳиятини та
биатшуносликнинг, биринчи навбатда, физиканинг мавжуд қонунлари ва принтсипларининг янги қайд қилинган ҳодисаларни тушунтириш учун этарли эмаслигида, деб билмоқ зарур.
Мана шундан келиб чиқиб, муаммоли вазият билиш тараққиётининг турли босқичлари ва бўғинларида олам ҳамда уни билиш ҳақидаги мавжуд тасаввурларни, билиш методи ва воситаларини ўзгартиришнинг обЪектив заруриятидан иборат, дейиш мумкин.
Муаммони қўйиш ва ҳал этиш
Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш янги муаммони қўйишга олиб келади.
Муаммо – жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган ва эчиш усули номаълум бўлган саволдир.
Шунинг учун ҳам муаммони қўйиш ва ҳал қилиш мавжуд билимларни қайта ишлаш, баъзи ҳолларда эса, ҳатто, улар доирасидан четга чиқишни, янгича эчиш усули, методларини қидиришни тақозо этади. Қандай муаммоларни илгари суришни, уни муҳокама қилишнинг хусусиятини амалий фаолиятимиз ва билишимиз эҳтиёжлари белгилаб беради.
Муаммони муваффақиятли ҳал қилишнинг зарур шартларидан бири уни тўғри қўйиш ва аниқ баён қилишдан иборат. Тўғри қўйилган савол, В. Гейзенберг айтганидек, муаммони эчишнинг ярмидан кўпроғини ташкил этади.
Муаммони тўғри қўйиш учун муаммоли вазиятни аниқ тасаввур қилишнинг ўзи этарли эмас. Бунинг учун муаммони ҳал қилишнинг турли хил усуллари ва воситаларини ҳам олдиндан кўра билиш керак.
Муаммоларни қўйишда кишиларнинг ҳаётий тажрибаси, билимлари ва таланти муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шунинг учун ҳам, одатда, кўп ҳолларда янги муаммолар илмий билишнинг у ёки бу соҳасининг йирик мутахассислари, бой тажрибага эга ва чуқур билимли олимлари томонидан илгари сурилади ҳамда улар баъзан узоқ йиллар давомида тадқиқ қилинади. Буни, масалан, миллий ғоя ва миллий мафкурани яратиш муаммосининг қўйилиши ва тадқиқ этилиши мисолида кўриш мумкин. Жаҳон тажрибасига мурожаат қилсак, «миллатнинг мафкураси бир эмас, балки бир неча авлоднинг умри давомида ишлаб чиқилиши ва такомилга эришувига гувоҳ бўлишимиз мумкин».1
Уни шакллантириш учун кучли истеъдод ва «ёрқин тафаккур»га эга бўлган Конфутсий, Махатма Ганди, Форобий, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк зотлар заҳмат чекканлар.2
Муаммоли вазиятни таҳлил қилишга турли хил муносабатда ёндашиш мумкин бўлганлиги учун ҳам ҳал қилиниши лозим бўлган вазифа турли хил муаммолар тарзида баён қилиниши мумкин. Бунда баъзи муаммолар асосий вазифани ифода қилса, баъзилари бу вазифанинг айрим томонларини акс эттиради ва шунинг учун ҳам жузъий хусусиятга эга бўлади. Кўп ҳолларда бир-бири билан боғланиб кетган мана шундай жузъий муаммолар ҳал қилингандан кейингина асосий муаммони аниқроқ баён қилиш ва эчиш имконияти вужудга келади.
Охир-оқибатда қайси муаммони қўйиш амалий фаолиятимиз эҳтиёжларига боғлиқ. Чунки фақат амалий фаолиятдагина кишиларнинг эҳтиёжлари ва мақсадлари билан уларни ҳал қилиш воситалари ўртасидаги зиддият яққол намоён бўлади, илмий изланиш предмети аниқланади ва шу асосда билиш олдига конкрет вазифалар қўйилади.
Назария кейинчалик илгари сурилиши мумкин бўлган муаммони умумий ҳолда белгилашга ва уни тўғри танлашга ёрдам беради. Шунингдек, ҳар бир муаммо маълум бир назария ёрдамида ҳал қилинади. Баъзи ҳолларда эса муаммо мавжуд назарияни модификация қилишни, муаммони эчишга мослаштиришни талаб қилади.
Муаммони эчиш учун дастлабки тайёргарлик ишлари қилинади. Улар қуйидагилардан иборат:
а) мавжуд назариялар доирасида тушунтириб бўлмайдиган факт ва ҳодисаларни аниқлаш;
б) муаммони ҳал қилиш ғоялари ва методларини таҳлил қилиш ва уларга баҳо бериш;
в) муаммони ҳал қилиш турини, мақсадини, олинган натижани текшириш йўлларини белгилаш;
г) муаммонинг негизи билан уни эчиш учун илгари сурилган ғоялар ўртасидаги алоқанинг хусусиятларини кўрсатиш.
Бу дастлабки ишлар амалга оширилиб бўлгандан кейин муаммони эчишга бевосита киришилади.
Шуни алоҳида қайд қилиб ўтиш керакки, муаммонинг эчилиши нисбий хусусиятга эга. Бошқача айтганда, муаммонинг мутлақ тўла эчимини топиш қийин. Чунки ўрганилаётган ҳодисанинг барча томонларини қамраб олиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам илмий изланиш давомида янги муаммолар вужудга келиши мумкин бўлиб, у мавжуд муаммони бошқача талқин қилишни тақозо этади. Бунга мисол қилиб И. Нютон томонидан жисмларнинг ўзаро тортишиши муаммосининг қўйилишини кўрсатиш мумкин. Бутун олам тортишиш қонунини кашф қилиб, у фақат тортишувчи жисмлар ўртасидаги миқдорий алоқаларнигина топганлигини уқтириб ўтган эди.
А. Эйнштейннинг нисбийлик назарияси жисмларнинг ўзаро тортишиши муаммосини бошқача талқин қилади ва бу муаммо ҳақидаги тасаввурларимизни маълум бир даражада кенгайтиради.
Жисмларнинг ўзаро тортишишининг табиати, амалга ошиш механизми ҳозиргача тўла очиб берилмаган. Бошқача айтганда, муаммо узил-кесил ҳал бўлмаган.
Баъзи ҳолларда муаммоларнинг эчимини узоқ вақтгача топиб бўлмайди. Масалан, рак касалининг сабабини ўрганиш билан боғлиқ муаммо ҳозиргача тўла ҳал бўлмаган.
Бу, албатта, айрим муаммолар бутунлай эчимига эга эмас, деган фикрни билдирмайди, балки уларни мавжуд методлар, воситалар ёрдамида эчиб бўлмасликни кўрсатади холос, ва шу тариқа эчишнинг янги воситаларини қидириб топишга ундайди. Демак, муаммо ҳал қилинмагунча илмий изланиш давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |