Режа: Асосли муҳокама юрутиш шартлари Исботлаш ва рад этишнинг умумий тавсифи



Download 28,4 Kb.
bet2/3
Sana13.07.2022
Hajmi28,4 Kb.
#791138
1   2   3
Bog'liq
ma ruza4(1)

Танқид ва раддиянинг моҳияти.
Танқид - бу аргументацияга қарама-қарши бўлган мантиқий жараёндир. Аргументациянинг мақсади бирон-бир мулоҳазанинг чинлиги ёки ҳеч бўлмаса қисман асослигига ишонч ҳосил қилиш жараёни бўлса, танқид у ёки бу мулоҳазанинг хатолигига ишонч ҳосил қилишга қаратилган мантиқий жараёндир. Танқидда кўзланган мақсадга ҳамиша эришилмайди. Баъзида илгари сурилган мулоҳазанинг асослигига эришилса, баъзида мулоҳазанинг хатолиги аниқланади. Шу муносабат билан танқид икки турга ажратилади: аргументацияни танқиди ва мулоҳазани хатолигини ёки унинг чинлигини етарли даражада эмаслигини аниқлаш. Иккинчи ҳолатда танқид контраргументация, танқид қилинаётган мулоҳаза эса тезис деб аталади. Баъзи ҳолларда контраргументация родия ҳисобланади. Раддия – бу бирон-бир мулоҳазанинг мантиқий усуллар ва исботланган мулоҳазалардан фойдаланиб хатолигини аниқлашга қаратилган мантиқий жараёнидир.
Раддия таркибидаги исботланган мулоҳазалар роддия аргументи дейилади. Рад этилиши лозим бўлган мулоҳаза эса тезис ҳисобланади. Роддия ҳисобланмаган контраргументариядаги асосланган мулоҳазалар ҳам аргумент дейилади. Исбот каби ўз навбатида рад этиш усули-демонстрация ҳам радия жараёнининг таркибий қисми ҳисобланади. Контраргументация қўйидаги ҳолатларда раддия ҳисобланмайди: 1) аргументлар тўлиқ асосланмаган ҳукмлар бўлса; 2) танқид қилиш шакли демонстрация кўринишида бўлмаса; 3) танқидга юқоридаги ҳолатларнинг иккаласи ҳам учраса. Мулоҳазанинг йўналишига қараб тезиснинг танқиди антитерис ва танқиднинг асослигига қараб фарқланади. Танқиднинг иккинчи шаклида мавжуд аргумент ва тезисдан зиддият келиб чиқади. Мана шу ердан тезиснинг хатолиги ёки етарли даражада ишонарли эмаслиги келтириб чиқарилади. Аргументация ва танқиднинг стратегия ва тактикаси.
Исбот ва раддия, аргументация ва танқид кўп ҳолларда мунозара жараёнига олиб келади. Мунозаратнинг қўйидаги турлари мавжуд: 1) илмий мунозара (мақсади илмий муҳокамани ечиш); 2) ишчи мунозара мақсади – ҳамма учун маъқул қарорга келиш; 3) полямика (ғалаба учун мунозара юритиш. Мунозара омма гувоҳлигида ёки уларсиз амалга ошириши мумкин. Бундан ташқари хакам иштирокида мунозара (Хакам вазифасини кўп ҳолларда омма (публика)бажаради) ҳам мавжуд. Публика иштирокидаги икки кишининг полемикаси дистут деб аталади. Илмий ёки ишчи мунозара жараёнида қарама-қарши томонлар аргументларнинг умумий доирасини ишлаб чиқишга - асосий атамаларни қандай тушунишга келишиб олишади. Маълум бир муаммоларда уларнинг қарашлари бир хил бўлиши мумкин. Улар муносабати қўйидаги схема билан ифодаланади.
Умумий ыарашлар доираси
Полемикада эса илмий ва ишчи мунозарадан факли улароқ қарашлар бир-бирига мос келмаслиги мумкин. Чунки ўз фикрини хотолигини исботлигандан кейин ҳам томонлар ўз фикрини турли йўллар билан асослашга ҳаракат қилади. Мунозаранинг юқоридаги биринчи типи – (илмий ва ишчи) ҳақиқатни аниқлашга қаратилган мунозара – диалектик мунозара дейилади. Мунозаранинг иккинчи типии – ғалаба учун мунозара – эристик мунозара дейилади. Диалектик мунозарадаги тезисни илгари сурувчи томон пропонент, уни рад этувчи томон эса оллонент деб аталади. Эристик мунозарада қарама-қарши томонлар рақиблар деб аталади. Мунозаранинг қанақа тури қўлланишига қараб аргументация ва тонқиднинг стратегия ва тактикаси фарқланади.
Стратегия – бу аргументация ёки танқидни қурилишини умумий режаси.
Стратегия қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
биринчидан – Тезис аниқ, зиддиятсиз ифодаланиши;
иккинчидан – келтирилган аргументлар тезисни ҳимоя қилиши, рақобатлашувчи контсепцияни эса танқид қилиши;
учинчидан – тезисни мантиқий баҳоси келтирилган аргументлардан келиб чиқиши лозим.
Мунозара стратегиясидан кўп учрайдиган камчиликлардан тезис шакллантирилади, аргументлар келтирилади, аргумент қанчалик тезисни тасдиқлаши ҳақида хулоса қилинмайди. Аргументария ва танқиднинг тактикаси бу аргументация ва танқиднинг алоҳида босқичларида қўлланилувчи усуллар ва усуллар йиғиндисидир. Бу усуллар умумий методологик, мантиқий психологик, ижтимоий-психологик, риторик, физиологик ва жисмонийга бўлинади.

Download 28,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish