Режа асосида мавзуни баёнлаштиринг «Фуқаролик жамияти»


Фуқаролик жамиятининг асосий белгилари мавжуд бўлиб улар қуйидагилардир



Download 175 Kb.
bet5/6
Sana22.02.2022
Hajmi175 Kb.
#88470
1   2   3   4   5   6
Фуқаролик жамиятининг асосий белгилари мавжуд бўлиб улар қуйидагилардир:
- эркин индивидлар уюшмаси;
- ўзаро ҳамкорликка асосланган ижтимоий тузилма;
- мураккаб тузилишга эга бўлган плюратилстик тизим;
- ўзини ўзи ривожлантирадиган ва ўзини ўзи бошқарадиган тизим.


Фуқаролик жамиятининг энг муҳим омиллари:
1) иқтисодий эркинлик, мулк шаклларининг ранг-баранглиги, бозор муносабатлари;
2) инсон ва фуқаронинг табиий ҳуқуқларини сўзсиз эътироф этиш ва ҳимоя қилиш;
3) ҳокимиятнинг қонунийлиги ва демократик хусусияти;
4) қонун ва одил суд олдида ҳамманинг тенглиги, ҳар бир шахснинг юридик жиҳатдан ишончли ҳимояланганлиги;
5) ҳокимиятнинг учга бўлиниши ва ҳокимиятларнинг ўзаро алоқаси принтсипига асосланган ҳуқуқий давлат;
6) сиёсий ва мафкуравий плюрализм, конструктив мухолифатнинг мавжудлиги;
7) сўз ва матбуот эркинлиги, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллиги;
8) фуқароларнинг шахсий ҳаётига давлатнинг аралашмаслиги, уларнинг ўзаро мажбуриятлари ва бурчлари;
9) синфий ва миллий тотувлик, ижтимоий шерикчилик;
10) одамларнинг муносиб турмуш даражасини таъминловчи самарали ижтимоий сиёсат.
Фуқаролик жамияти қатор тамойилларга таяниб фаолият кўрсатади. Жумладан:
- сиёсий соҳада ҳамма одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг тенглиги;
- бутун жаҳон ҳамжамиятида юридик кучга эга бўлган қонунлар асосида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатланган ҳуқуқий ҳимояси;
- индивидларни мулкка эга бўлиш ва ҳалол меҳнати учун адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига асосланган иқтисодий мустақиллиги;
- қонун билан кафолатланган фуқароларни манфаатлари, касбий белгилари бўйича давлатдан ва партиядан мустақил ижтимоий бирлашмаларга бирлашиш имкониятлари;
- партия ва фуқаролик ҳаракатларини ташкил этишда фуқароларнинг эркинлиги;
- фуқароларни эркин, маданиятли, маънавий ва ижтимоий фаол, жамият аъзоларини қонун олдида маъсулиятли қилиб шакллантирадиган фан, маданият, таълим ва тарбия учун зарурий моддий ва бошқа шароитларни яратиш;
- фақат қонун билан чекланган давлат тцензурасидан ташқари ОАВ яратиш ва фаолият юргизиш эркинлиги;
- давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги муносабатни барқарорлаштирадиган механизмни (консенсус механизми) мавжудлиги, ҳамда фуқаролик жамиятини ишлашини давлат органлари томонидан хавфсизлигини таъминланиши. Бу механизм, расмий бўладими, норасмий бўладими, у ўз ичига қонуний актларни, халқ вакилларини демократик сайлов билан ҳокимиятнинг, ўз-ўзини бошқариш турли органлари ва ҳоказо тайинлаш кабиларни олади.
Иқтисодий соҳада фуқаролик жамият асосини кўп укладли иқтисод, мулкнинг турли шакллари бошқариладиган бозор муносабатлари ташкил этади; Ҳуқуқий соҳада эса – ҳокимият бошқаруви ваколатларини марказда йиғилиб қолмаслиги, ҳокимиятлар бўлиниши, сиёсий плюрализм, фуқароларнинг давлат ва жамоат ишларида иштирок этишлари, қонун устиворлиги ҳамманинг улар олдида тенглиги; маънавий соҳада-ягона мафкура ва дунёқарашнинг якка ҳокимлигини йўқлиги, виждон эркинлиги маданийлик, юқори маъанавият ва ахлоқ ташкил этади.
Фуқаролик жамияти шахс эркинлигисиз бўлмайди. Эркинлик меъёрий кўринишга эга бўлгани учун, бундан шундай хулоса келиб чиқадики, бир томондан инсон эркинликка унинг норматив талабларига бўйсуниш қобилияти натижасида эга бўлади, бошқа томондан, шахс эркинлиги борлиғининг ташқи шакли бу эркинликнинг чегараларини белгиловчи ижтимоий меъёрлар ҳисобланишини англатади. Фақатгина, жамият учун ёки инсоннинг ўзи учун энг муҳим аҳамиятга эга, энг асосий ҳисобланган соҳалардагина давлатнинг ўзи эркинликнинг ўлчовини, меъёрини белгилаб беради. Бу эса ҳуқуқий меъёрлар, қонунлар, конституция ёрдамида амалга оширилади.
Бунда ҳуқуқий ва эркинликларнинг ўзи, жумладан конституционлари бир томондан фуқаролик жамиятининг ривожланганлик даражаси билан унинг иқтисодий, ижтимоий, ижтимоий-сиёсий ташкилланганлигининг етуклиги даражаси билан белгиланади. Бошқа томондан инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинлигининг тўлиқлиги билан, уларнинг кафолатланганлиги даражаси амалга ошириш кетма-кетлиги фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий демократик жамият сифатидаги, ҳақиқий эркинлик ва ижтимоий адолатли жамият сифатида муҳим ҳарактеристкаларининг чуқурлашуви, ривожланишга кўп томондан боғлиқ бўлади. Бу ўринда инсон ва фуқаро ҳуқуқлари фуқаролик жамиятининг ўз воситаси намоён бўлади. Ушбу муҳим функцияларни бажариш даражасида фуқаролик жамияти қатор муҳим функцияларни бажаради:
1. Қонунчилик асосида у инсоннинг ва фуқароларнинг шахсий ҳаёт соҳасини давлат ва бошқа сиёсий структураларнинг асосланмаган қатъий мувофиқлаштиришидан ҳимоя қилишни таъминлайди.
2. Фуқаролик жамияти уюшмалари асосида ижтимоий (жамоатчилик) ўзини – ўзи бошқариш механизмлари яратилади ва ривожлантирилади.
3. Фуқаролик жамияти давлатнинг демократик органларини, унинг барча сиёсий тизимини шаклланиши ва содда кўринишга келтиришга кўмак беради. Бунинг учун у турли воситалардан фойдаланади: сайлов кампанияларидан ва референдумларда, норозилик ёки бу ёки у талабларини қўллаб-қувватлаш актсияларида, у ёки бу масаладар бўйича жамиятни шакллантиришда фаол иштирок этиш.
4. Фуқаролик жамиятининг институтлари ва ташкилотлари инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини реал кафолатлашларини давлат ва жамоат ишларида тенг иштирокини таъминлашга қаратилади.
5. Фуқаролик жамияти ўз аъзоларига нисбатан ижтимоий назорат функцияларини бажаради: у давлатдан мустақил равишда восита ва санктсиялар беришга эга бўлиши мумкинки, уларнинг ёрдамида у индивидларнинг жамоа талабларига риоя қилишларига мажбурлаши, фуқароларнинг ижтимоийлашувини ва тарбияланишини таъминланиши мумкин.
6. Фуқаролик жамияти коммуникациявий вазифани бажаради. Бу жамият давлат органларига фуқароларнинг конкрет манфаатлари ҳақида хабардор қилиб туради, бу манфаатларни амалга ошириш эса фақат давлат органларига тегишли бўлади.
7. Фуқаролик жамияти ўз институтлари ва ташкилотлари билан барқарорлаштирувчи вазифасини бажаради. У давлат олдида танг ҳолатлар юз бергапнида унга ёрдам беради, жамият ҳаётини яшашини таъминлайдиган мустаҳкам структураларини яратади.
Маълумки, Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантириш бош стратегик мақсад сифатида белгиланди. Шу каби жамиятгина Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаши, миллий анъаналар ва маънавиятимизни қайта тиклаши, шахс сифатида инсоннинг маънавий-ахлоқий камол топишини таъминлай олиши эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» китобида шундай деб таъкидлайди: «Биз учун фуқаролик жамияти - ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришига монелик қилмайди, аксинча, ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади. Айни вақтда бошқа одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўйилмайди. Яъни эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади, бир-бирини тўлдиради ва бир-бирини тақозо этади».
Фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий мезонларидан бири - бу унинг ҳуқуқий негизини яратишдан иборат бўлганлиги боис, биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий пойдеворини ўрнатишга, унинг асосий қоида ва талабларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамловчи ҳуқуқий нормаларининг ўз ифодасини топишига алоҳида эътибор берилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик жамиятининг асосий қоида ва талабларини акс эттирувчи принтсипиал аҳамиятга эга бўлган нормалар сифатида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги (2-модда), халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиши (7-модда), Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принтсипига асосланиши (11-модда), Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши, ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги (12-модда) кабиларда фуқаролик жамиятининг асосий принтсипиал масалалари юридик жиҳатдан мустаҳкамланганлигини кўришимиз мумкин.
Мустақиллик йилларида фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича Конституциямизда қайд этилган асосий принтсиплар ва нормалар асосида давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш, демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш бўйича тадрижий ислоҳотлар амалга оширилди.
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асослариини яратиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан уч босқичга бўлиб таҳлил қилиш тавсия этилади.
Биринчи босқич ўз ичига 1991-2000 йилларни қамраб олади. Бу даврда, биринчи навбатда фуқаролик жамиятининг шаклланишининг асослари яратилди.
Иккинчи босқич (2000-2010 йиллар)да мамлакатни демократлаштириш ва модернизатсиялаш бўйича фаол жараёнлар давом эттирилди.
2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» эълон қилинди. Бу концепция мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг иккинчи босқичига якун ясади ва яъни – учинчи босқични бошлаб берди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохатларининг мазмун мохиятидан келиб чиқиб фуқаролик жамияти тушунчасига турли хил даражада таърифлар берилмоқда. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан фуқаролик жамиятига қуйидагича таъриф берилган: «Фуқаролик жамияти – бу қонун устуворлиги қиладиган; инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш таъминланадиган, шахснинг ривожланиши ва ўзлигини намоён қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилган; аҳолиниг кенг қатламлари томонидан қўллаб-қувватланидиган мустақил ва барқарор институтлар амал қиладиган ижтимоий макондир».
Юртимиздаги жамиятшунос олимлар ҳам фуқаролик жамиятини «Фуқаролик жамияти бу - эркин, демократик, ҳуқуқий тсивилизатсиялашган жамият бўлиб, унда якка ҳокимлик режимига, волюнтаризмга, синфий адоватга, тоталитаризмга, одамлар устидан зўравонлик қилишга ўрин йўқ, Бундай жамиятда фақат ва фақат қонун, ахлоқ, инсонпарварлик, адолат устуворлик қилади. Бу жамиятда кўп укладли рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти, ташшаббускор тадбиркорлар иқтисодий ривожланишнинг асосини ташкил этади, турли ижтимоий қатламлар манфаатлари мувозанатга келтириб турилади» ёки «Фуқаролар ўртасидаги муайян компромисс, давлат ва нодавлат ташкилотлпр ўртасида консенсус маданияти вужудга келганда, шунингдек, дунёқарашлар плюрализм, давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро таъсирга киришишга лаёқатли жамоатчилик институтлари вужудга келганда шаклланиши мумкин» дея тарифлайди. Фуқаролик жамияти тушунчасига тарифларнинг турли-туманлиги фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишининг мураккаб, кўп қиррали жарайён эканлиги билан характерланади.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда демократик жамият барпо қилишнинг устувор йўналишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. Буни биз қонунчиликнинг демократик тамойиллари, фуқаролик институтларининг ҳуқуқий кафолати ривожланиши, миллий ғоя мафкурасининг шаклланиши ҳаётимиз ва яшаш тарзимизда муҳим аҳамият касб этишида кўрамиз. Давлат ва жамоат арбоби Ислом Каримов Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида (2010 йил 12 ноябр) устувор йўналишлардан бири сифатида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ҳамда равнақ топишига алоҳида эътибор қаратиб,
Download 175 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish