Режа асосида мавзуни баёнлаштиринг «Фуқаролик жамияти»



Download 175 Kb.
bet3/6
Sana22.02.2022
Hajmi175 Kb.
#88470
1   2   3   4   5   6
2. Фуқаролик жамияти фанининг тушунчалари, қонуниятлари ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро боғлиқлиги..
Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумеътироф этилган қонуниятларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин.
1-гуруҳ. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятлар.
2-гуруҳ. Ҳар бир мамлакатларнинг миллий ва тарихий ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларини хисобга оладиган қонуниятлар.
Фаннинг асосий тушунчалари: фуқаро, жамият, фуқаролик жамияти, давлат, ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, жамиятининг ижтимоий тузилмаси, жамиятининг иқтисодий асослари, демократик институтлар, қонун устуворлиги, сайлов, сайлов ҳуқуқи, фуқаровийлик, фуқаро фаоллиги, юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юксак маънавият, дахлдорлик ҳисси, оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш, ўзини ўзи бошқариш, Миллатлар ва конфессиялараро тотувлик, жамоатчилик назорати, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, ижтимоий шериклик кабилардир.
Фуқаролик жамияти фанини ўқитиш жараёнида илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, тизимлилик, қиёсий таҳлил методларидан фойдаланилади.
Илмийлик – фуқаролик жамияти тўғрисидаги ғоялар, назариялар, замонавий концепцияларни таҳлил қилиш асосида унинг методологик назарий асосларини кўрсатиш.
Тарихийлик - фуқаролик жамиятининг шаклланишининг тарихий босқичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда жаҳон тажрибасида эришилган ютуқлардан фойдаланиш асосида таҳлил этиш.
Мантиқийлик – фуқаролик жамияти шаклланишининг генезисидан то бугунги ҳолатигача бўлган жиҳатларини (асосий белгилари, омиллари, тамойиллари, функциялари) узвийлик асосида таҳлил қилиш.
Тизимлилик – фуқаролик жамиятини бир бутун тизим сифатида ва ҳар бир белгиларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва тизимдаги ўрни ва ролини кўрсатиш.
Қиёсий таҳлил методи – фуқаролик жамияти шаклланиш ва ривожланиш тажрибаларини солиштириш, ҳар бир давлатдаги ўзига хос жиҳатларини кўрсатиш.
Фуқаролик жамияти фаннинг ўзига хослиги шундан иборатки, у жамиятни ривожланиб борувчи бир бутун яхлит тизим ва тизимнинг таркибий қисмлари сифатида ўрганади.
Фуқаролик жамияти фанининг методологик функцияси ижтимоий фанларнинг ривожланиши ижтимоий жараёнларни ўрганишнинг умумий йўналишларини белгилашда, ишлаб чиқилган меъёрларнинг дастурил амал сифатида фойдаланишда яққол кўзга ташланади.
Фуқаролик жамияти фанининг прогностик функцияси жамиятнинг ривожланиш истиқиболларини олдиндан кўришга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг намоён бўлишида кўринади.Жамиятнинг ҳар бир фуқороси ўз касби-кори ва ихтисослигидан қаътий назар жамият ривожланиши тўғрисидаги билимлари чуқур эгаллаши орқалигина ён атрофида рўй бераётган воқеа ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини билиши, уларни бошқаришда бевосита ёки билвосита иштирок этиш, бунёдкор кучга айланиши мумкин.
Бугунги кунга келиб дунёнинг аксарият давлатларида ҳуқуқий-демократик тизимлар умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги сифатида қарор топаётганлиги фуқаролик жамиятини барпо этиш инсоният ҳаёт тарзининг энг мақбул ривожланиш йўли эканини деярли барча эътироф этаётганлиги ва унинг жаҳоний кўлам касб этаётганлиги фуқаролик жамиятини фан сифатида ўрганишни тақозо этмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, инсоният тараққиётининг Аристотел, Платон, Ситсерон ва бошқа мутафаккирлар яшаган тарихий босқичида фуқаролик жамияти деганда давлатни тушунган. Бу ҳол анча узоқ вақт мавжуд бўлган ва иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг ривожланиш даражаси (меҳнат тақсимотининг примитив шакллари, товар-пул муносабатлари ривожланишининг дастлабки босқичи, жамият ҳаётини давлат тасарруф этиши, ижтимоий тузилманинг табақавийлиги) билан боғлиқдир.
Фуқаролик жамиятининг баъзи бир унсурлари антик дунёнинг айрим мамлакатларида мавжуд бўлиб (Юнонистон, Рим), бу ерда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг ривожланиши хусусий ҳуқуқнинг айрим институтлари (айниқса, Рим хусусий ҳуқуқи)да мустаҳкамланган товар-пул ишлаб чиқаришини вужудга келтирди. Бироқ, ҳолат фақат фуқаролик жамиятининг айрим минтақаларда вужудга келган ва табақалашган вертикал тузилмалари ва уларнинг билан уйғунлашган унсурларидан иборат эди, холос.
Ижтимоий-сиёсий фанларда фуқаролик жамияти ва «давлат» тушунчалари узоқ вақт учалик фарқланмай келди, улар айнан тушунчалар сифатида қабул қилинди. Бироқ, XVII аср ўрталаридан бошлаб, жамиятнинг турли жабҳаларини табақалашиши, уларни давлат ҳокимияти бошқарувидан чиқариш, узвий ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлган эркин ва мустақил индивидни камол топтириш жараёни ижтимоий тараққиётнинг икки тамойилиниюзага келтирди ва уларни ижтимоий онг ва фанда акс эттириш зарурати пайдо бўлди.
Давлатда ҳокимиятнинг учга бўлиниши, сиёсий партиялар, манфаатлар гуруҳлари (касаба уюшмалари, оммавий ахборот воситалари ва ҳ.к.) пайдо бўлиши билан жамият ҳаёти мазмуни энди фақат давлат ҳокимияти билан чекланиб қолмасликни тақозо этди. Жамият бошқаруви дунёсига янги иштирокчи институтлар кириб кела бошлади, улар сиёсий қарорлар қабул қилиш, фуқаролик жамияти стратегиясини ишлаб чиқиш, шахс фаолиятининг умумий мақсад ва мазмунини шакллантириш жараёнига сезиларли даражада таъсир кўрсата бошлади.
Фуқаролик жамияти тушунчаси абсолютизм ағдарилганидан сўнг шаклланган янги ҳаётни, яъни фуқароларнинг шахсий ҳаётини давлат тазйиқидан халос этишни акс эттиради. Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатда мансбдорлар фуқаролар билан ўзаро муомалаларда қонунга қатъий риоя қилиши ғоялари илгари сурилди.
Тарихда давлатдан мустақил равишдаги жамият амалда доимо намойн бўлган даврла ҳам бўлган, бироқ у доимо ҳам фуқаролик жамияти мазмунини касб этавермаган. Фуқаролик жамияти давлатнинг ижтимоий тузилмаларидан ажралиши, у ижтимоий муносабатларнинг нисбатан мустақил жабҳасига айланиш натижаси ўлароқ пайдо бўлди. Фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланиши жараёнида ҳозирги давр ҳуқуқи ва давлати вужудга келди. Кўриб турганимиздек, фуқаролик жамияти категорияси тарихан инсоният ривожланишининг шундай бир алоҳида йўналишини акс эттирадики, у ҳар бир даврнинг ўзига хос мутафаккирининг оқилоналик, эркинлик, фаровонлик ва адолат ҳукм сурувчи идеал жамият моделини яратишга интилиши билан тавсифланади. Давлат, оила, қабила, миллат тушунчалари, диний ва бошқа бирликлардан фарқ қилувчи фуқаролик жамияти категорияси, юқорида қайд этиб ўтганимиздек, XVIII-XIX асрларга келиб ўрганила бошланди.
Европа ва Америка мамлакатларининг, катта минтақаларида фуқаролик жамиятининг шаклланиши янги даврда бошланди. Олимлар ва мутахассислар фикрига кўра, фуқаролик жамиятининг ривожланишини уч босқичга ажратиш мумкин. Бунда бир босқичдан кейинги босқичга ўтишда жамият ва давлат тузумида катта ўзгаришлар, ижтимоий ва сиёсий тангликлар, оммавий ҳаракатлар, синфларнинг тўқнашувлари, жамият мафкурасида туб ўзгаришлар юз берган.
Биринчи босқич шартли равишда XVI-XVII асрлар. Бу даврда фуқаролик жамиятининг иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий асослари яратилди. Улар жумласига саноат ва савдонинг ривожланиши, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви, меҳнат тақсимотининг теранлашуви, товар-пул муносабатларининг ривожланиши киритиш мумкин. Шунингдек, ягона марказлашган давлатларнинг ташкил топиши билан феодал тарқоқлик даврида мавжуд бўлган тенгсизлик, ҳуқуқсизликларга барҳам беришга эътибор берила бошланди.
Иккинчи босқичи XVIII аср охиридан XIX аср охиригача давом этди. Бу даврда энг ривожланган мамлакатларда умумий юридик тенглик ва эркинликка, тадбиркорлик эркинлиги ва шахсий ташаббусга асосланган дастлабки капитализм кўринишидаги фуқаролик жамияти шаклланди.
Учинчи босқич (XIX аср охири ва кейинги давр) вертикал феодал тузилмалар ўрнини эркин одамларнинг ҳуқуқий тенглиги ва ўзаро битимларига асосланган горизонтал муносабатлар эгаллагани билан тавсифланади. Инсониятнинг кўп асрлик тарихида барча одамлар, ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеидан қатъи назар, жамият ҳаётининг ҳуқуқий жиҳатдан тенг иштирокчилари деб эътироф этилиши муҳим ижтимоий аҳамият касб этди. Улар ҳар кимга ўзини эркин хоҳиш-иродага эга бўлган, ўз ҳаракатлари ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари учун жавоб беришга қодир шахс сифатида намоён этиш имкониятини берувчи қонунлар билан эътироф этилган қатор ҳуқуқлар ва эркинликларга эга бўла бошлади.
Фуқаролик жамиятининг амалда юзага келишига Ҳуқуқлар ҳақидаги биллъ (Англия, 1689 й.; АҚШ, 1791 й.) ёки Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси (Франтсия, 1789 й.)нинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди. Фуқаролик жамияти – ўз шахси, ижодий ташаббусини эркин намоён этувчи тенг ҳуқуқли одамлар жамияти, ортиқча тақиқлар ва кераксиз маъмурий тартибга солишдан холи тенг имкониятлар жамияти сифатида шаклланди.
Жамият аъзолари юридик нуқтаи назардан фуқаролик ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлди. Фуқаролик - инсоннинг муайян давлатга барқарор тарздаги мансублиги, инсон ва давлатнинг ўзаро ҳуқуқий алоқаси сифатида намоён бўла бошлади. Бу икки томонлама алоқалар, бир томондан, давлат ўз фуқароларига муайян ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлайди, уларнинг ўзини ва мол-мулкини зўравонлик ва ўзбошимчаликлардан ҳимоя қилади, хорижий мамлакатларда истиқомат қиаётган ўз фуқароларига ҳомийлик қилади. Бошқа томондан, фуқаролар давлат қонунларига риоя қилишлари, у белгилаган мажбуриятларни бажаришлари, ўз меҳнати билан давлатни мустаҳкамлашга кўмаклашишлари, унинг обрўсини сақлашлари, зарур бўлган ҳолатларда уни ҳимоя қилишлари лозим. Бу ҳуқуқ ва бурчлар мажмуи фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий мақомини ташкил этади.
Фуқаролик - бу нафақат шахснинг ҳуқуқий мақоми, балки унинг ижтимоий ҳолати ҳамдир. Ҳуқуқий давлатда қонун олдида тенглик ва бу билан боғлиқ ҳолда фуқаролик ҳуқуқларига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар қўшилади. Жамиятда ҳақиқий эркинликни таъминлаш ҳар бир инсон нафақат юридик ва сиёсий маънода, балки иқтисодий ва ижтимоий маънода ҳам фуқарога айланишини назарда тутади.
ХХ асрда фуқаролик жамияти ғояси янада муҳимроқ аҳамият касб этди. Бунга аввало тоталитар ва авторитар тузумларнинг пайдо бўлиши ва уларга қарши демократия учун кураш олиб бориш зарурияти сабаб бўлди. Плюрализм назарияси кенг тарқалди. Бу назарияга биноан, демократик жамиятнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:
- фуқаролар тотувлигига эришиш йўлларини излаш;
- аҳолининг турли гуруҳлари манфаатларини ҳисобга олиш;
- қарама-қаршиликларга барҳам бериш ва низоларнинг олдини олиш.
Табақавий имтиёзларнинг тугатилиши ва фуқаролик ҳуқуқларининг пайдо бўлиши фуқаролик жамияти шаклланишининг муҳим омили ҳисобланади. Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи ҳуқуқий давлат фуқаролик жамиятининг сиёсий негизи бўлиб хизмат қилади.
Шундай қилиб, «ҳуқуқий давлат» ва «фуқаролик жамияти» тушунчалари жамият ҳаётининг турли томонларини акс эттирувчи тушунчалардир. Улар гуруҳлар, индивидлар, жамиятнинг умумий аҳамиятга молик манфаатлари ўраладиган қобиқ ҳисобланади ва уларни рўёбга чиқариш усулларидан ташкил топади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, фуқаролик жамиятининг давлатдан ажралиши айнан табақалар ўртасидаги тенгсизликни тугатиш ва ижтимоий муносабатларни давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида юз берган. Бу жараёнга бутун аҳоли номидан иш кўрувчи вакиллик давлатининг шаклланиши асос бўлган.
Бунинг учун одамларнинг юридик тенглиги уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олинди. Табақавий тенгсизлик ўрнини эгаллаган умумий юридик тенглик шахснинг мутлақо янги ижтимоий ҳолатини белгилаб берди. Энди индивидлар, уларнинг ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, эркин ҳамда ижтимоий ҳаётнинг тўлақонли иштирокчилари деб эътироф этилди.
Фуқаролик жамияти – очиқ ижтимоий тузилма. Унда сўз эркинлиги, шу жумладан, танқид қилиш эркинлиги, ошкоралик, ҳар хил ахборотлар олиш эркинлиги, эркин кириш ва чиқиш ҳуқуқи, бошқа мамлакатлар билан кенг миқёсда, доимий асосда ахборот, таълим технологиялари алмашинуви, чет давлатлар ва жамоат ташкилотлари билан маданий ва илмий ҳамкорлик, халқаро ҳуқуқ принтсиплари ва нормаларига мувофиқ халқаро хорижий бирлашмалар фаолиятига кўмаклашиш таъминланади. У умумий инсонпарварлик тамойилларига содиқ бўлиб, дунё миқёсидаги шундай тузилмалар билан ўзаро алоқа қилиш учун очиқдир.
Фуқаролик жамияти – мураккаб таркибли ва плюралистик тизим. Табиийки, ҳар қандай ижтимоий организм тизимнинг муайян хоссалари мажмуига эга бўлади, бироқ фуқаролик жамиятига уларнинг тўлиқлиги, барқарорлиги ва самаралилиги хосдир. Ранг-баранг ижтимоий шакллар ва институтлар (касаба уюшмалари, партиялар, бирлашмалар, тадбиркорлар, клублар ва ҳ.к.)нинг мавжудлиги индивидларнинг турли туман эҳтиёжлари ва манфаатларини ифодалаш ва рўёбга чиқариш, одамзотнинг барча қобилиятларини намоён этиш имконини беради.
Фуқаролик жамияти – ўзини ўзи ривожлантирувчи ва ўзини ўзи бошқарувчи тизим. Индивидлар ҳар хил ташкилотларга бирлашиб, бир-бири билан ранг-баранг муносабатлар ўрнатиб, ўзларининг баъзан қарама-қарши манфаатларини рўёбга чиқариб, жамият сиёсий ҳокимият кучига эга бўлган давлатнинг аралашувисиз уйғун ва изчил ривожланишини таъминлайдилар. Фуқаролик жамияти ўзининг давлатдан мустақил ўзини ўзи ривожлантириш ички манбаларига эгадир.
Фуқаролик жамияти – ҳуқуқий демократик давлат билан уйғунликда яшайди. Бу ерда инсон ва фуқаронинг табиий ва ўзлаштирилган ҳуқуқларини тан олиш, таъминлаш ва ҳимоя қилиш боғловчи омил сифатида амал қилади.
Фуқаролик жамиятининг асосий унсури айрим шахс бўлса, фуқаролик жамияти институтлари, ташкилотлар, гуруҳлар ва ҳоказолар уни шакллантирувчи омиллардир. Улар шахс, унинг манфаатлари, мақсадлари, ниятлари ва ҳоказоларни рўёбга чиқаришга кўмаклашади. Шу сабабли иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятни ажратиш, ҳақиқий фуқаролик жамиятининг юзага келиши ва қарор топишининг бош омили ҳисобланади. Иқтисодий ҳокимият сиёсий ҳокимият билан қўшилганида муқаррар тарзда иқтисодий ҳокимиятнинг бир марказ, бир одам ёки шахслар гуруҳи қўлида жамланиши юз беради. Агар сиёсий ва иқтисодий ҳокимиятлар турли марказлар, қўлларда жамланса, улар бир-бирини чеклаб туради.

Download 175 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish