Математика ривожланади, демак жамиятнинг глабаллашуви, АКТ, Ер шарида магнит майдонининг ўзгариши.
Маънавий юксаклиги.
Пухта билимга эга бўлиши.
Ижодий фикрлаши.
2. Математика сўзи қадимги грекча - матҳема сўзидан олинган бўлиб, унинг маноси «фанларни билиш» демакдир. Математика фанининг ўрганадиган нарсаси (обекти) материядаги мавжуд нарсаларнинг фазовий формалари ва улар орасидаги миқдорий муносабатлардан иборат. Ҳозирги даврда математика фани шартли равишда иккига ажралади:
1) элементар математика, 2) олий математика.
Элементар математика ҳам мустақил мазмунга эга бўлган фан бўлиб, у олий математиканинг турли тармоқларидан, яъни назарий ариф- метикадан, сонлар назариясидан, олий алгебрадан, математик анализдан ва геометриянинг мантиқий курсидан олинган элементар маълумотлар асосига қурилгандир.
Олий математика фани эса реал оламнинг фазовий формалари ва улар орасидаги миқдорий муносабатларни тўла ҳамда чуқур акс эттирувчи математик қонуниятларни топиш билан шуғулланади.
Элементар математика фани мактаб математика курсининг асосини ташкил қилади. Мактаб математика курсининнг мақсади ўқувчиларга уларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга оиган ҳолда математик билимлар системасини маълум усул (методика) орқали ўқувчиларга етказилади. (Методика сўзи грекча сўз бўлиб, «йўл» деган маънони англатади.) Математика методикаси педагогика ва дидактика фанининг асосий бўлимларидан бири бўлиб, жамиятимиз тараққиёти даражасида таълим мақсадларига мос келувчи математикани ўқитиш, ўрганиш қонуният- ларини ўрганадиган мустақил фандир.
Математика методикаси таълим жараёни билан боғлиқ бўлган қуйидаги уч саволга жавоб беради:
1. Нима учун математикани ўрганиш керак?
2. Математикадан нималарни ўрганиш керак?
3. Математикани қандай ўрганиш керак?
Математика методикаси ҳақидаги тушунча биринчи бўлиб, швейтса- риялик педагог-математик Г. Песталотсининг 1803-йилда ёзган «Сонни кўргазмали ўрганиш» асарида баён қилинган. ХВИИ асрнинг биринчи ярмидан бошлаб математика ўқитиш методикасига доир масалалар билан рус олимларидан академик С.Э. Гурев (1760—1813), ХВИИИ асрнинг биринчи ва иккинчи ярмидан эса Н.И. Лобачевский (1792—1856), И.Н. Улянов (1831-1886). Л.Н. Толстой (1828-1910) ва атоқли методист- математик С.И.Шохор-Тротский (1853-1923), А.Н. Остроградский ва бошқалар шуғулландилар ва улар математика фанига илмий нуқтайи назардан қараб, унинг прогрессив асосларини ислилаб чиқдилар. Масалан, А.Н. Остроградский «Онг кузатишдан кейин пайдо бўлади, онг реал, мавжуд оламга асосланган» деб ёзган эди.
Геометрия методикасидан материаллар (Материалы по методике геометрии, 1884-йил, 8-бет.).
Кейинчалик математика ўқитиш методикасининг турли йўналишлари билан Н.А. Изволский, В.М. Брадис, С.Э. Ляпин, И.К. Андронов, Н.А. Гла- голева, И.Я.Демпман, А.Н. Барсуков, С.И. Новоселов, А.Я. Хинчин, Н.Ф. Четверухин, А.Н. Колмогоров, А.И. Маркушевич, А.И. Фетисов ва бошқалар шуғулландилар.
1970-йилдан бошлаб мактаб математика курсининг мазмуни янги дастур асосида ўзгартирилди, натижада уни ўқитиш методикаси ҳам иш- лаб чиқьди. Ҳозирги дастур асосида ўқитилаётган мактаб математика фанининг методикаси билан профессорлардан В.М. Колягин, Р.С. Чер- касов, П.М. Эрдниев, Ж. Икрамов, Н. Ғайбуллаев, Т. Тўлаганов, А. Абдуқодиров ва бошқа методист олимлар шуғулланганлар ва шуғулланмоқдалар. Математика ўқитиш методикаси педагогика университетларининг ИИИ—ИВ курсларида ўтилади. У ўзининг тузилиши хусу- сиятига кўра шартли равишда учга бўлинади.
1.Математика ўқитишнинг умумий методикаси. Бу бўлимда математика фанининг мақсади, мазмуни, формаси, методлари ва унинг воситаларининг методик системаси, педагогика, психология қонунлари ҳамда дидактикпринсиплар асосида очиб берилади.
2. Математика ўқитишнинг махсус методикаси. Бу бўлимда математика ўқитиш умумий методикасининг қонун ва қоидаларининг аниқ мавзу материалларига татбиқ қилиш йўллари кўрсатилади.
3. Математика ўқитишнинг аниқ методикаси.
Бу бўлим икки қисмдан иборат:
1. Умумий методиканинг хусусий масалалари.
2. Махсус методиканинг хусусий масалалари.
Масалан, VI синфда математика дарсларини режалаштириш ва уни ўтказиш методикаси дейилса, бу умумий методиканинг хусусий масаласи бўлиб ҳисобланади.
Glossariy
Маънавий юксаклиги.
Пухта билимга эга бўлиши.
Ижодий фикрлаши.
Do'stlaringiz bilan baham: |