Режа: 1 Халқаро иқтисодий итнеграциянинг шакллари ва ривожлантириш омиллари


Халқаро иқтисодий интеграциянинг жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида тутган ўрни



Download 51,1 Kb.
bet3/3
Sana25.02.2022
Hajmi51,1 Kb.
#256199
1   2   3
Bog'liq
2-мавзу 58b621e490486ac079d6643edc727334

2.3. Халқаро иқтисодий интеграциянинг жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида тутган ўрни
Хўжалик ҳаётида интеграциялашув жараёнлари кундан - кунга чуқурлашиб бормоқда. Интеграциялашув жараёнлари жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо соҳасидан тортиб илмий - ахборот, товар айирабошлашгача бўлган турли кўринишларини бир-бирига қўшилиб боришини назарда тутади.
Жаҳон иқтисодиётида халқаро иқтисодий интеграция ўз мазмуни ва моҳияти билан, биринчидан, жаҳон мамлакатларида рўй бераётган чуқур хўжалик ва ижтимоий-сиёсий, маданий бирлашув соҳасидаги жараёнларни боришини. иккинчидан, нуицаҳкам иқтисодий ўзаро алоқадорликни, учинчидан, миллий хўжаликлардаги меҳнат тақсимотини, тўртинчидан, ишлаб чиқаришда турли даражава шаклда рўй бераётган ўзаро иқтисодий ҳамкорликларни аксеттиради. Интеграцион жараёнлар асосан бир-бирига яқин бўлган ҳудудларда жойлашган давлатларнинг ўзаро иқтисодий шартноиналарида. хорижий мамлакатларда ўз бўлимларини ташкил этишда, хўжалик субектлари (фирмалар, корхоналар) ўртасидаги капиталнинг ўзаро алоқадорлигида намоён бўлади.
Интеграцион жараёнлар мамлакатларнинг ўзаро иқтисодий бирлашуви ва миллий давлатлар сиёсий шартномалари асосида амалга оширилади. Субектлар ўртасидаги интеграцион жараёнларнинг бориши ва ривожланиши асосан давлатлараро аҳамиятга cга бўлган товарларнинг эркин ҳаракати ва хизматлар соҳасида, капитал ҳаракати ва ишчи кучи миграциясида, давлатлараро иқтисодий кcлишувларда, илмий-техник, технологик ва ахборот, молия-кредит, ташқи иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда, шунингдек, мудофаа сиёсатида ҳамда хўжалик ҳаётининг кўплаб бошқа соҳаларида намоён бўлади.
Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида интеграцион жараёнлар натижасида бутун бир валюта бирлигига (доллар, эвро, руби, сўм ва ҳ.к.лар), молиявий бюджетга, давлатлараро ёки миллатлараро бошқарув тизимига асосланган минтақавий ташкилотлар ташкил топади (Ел, НАФТА, Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари каби). Бундай ташкилотлар жаҳон иқтисодиётида ўз ўрнига эга. •
Жаҳон иқтисодиёти ва ХИМ тизимида иқтисодий интеграциянинг энг оддий кўринишларидан бири, халқаро савдо соҳасида эркин иқтисодий ҳудудларининг ташкил топиши бўлса, иқтисодий интеграциянинг мураккаб кўринишларидан бири ташқи савдо тарифлари келишуви соҳасида муҳим рол ўйнаётган божхона иттифоқининг вужудга келишидир.
Жаҳон бозорларида ҳукмронлик қилишда дунё мамлакатлари ўртасида кучли қарама-қаршиликлар юз бермоқда. Жаҳон иқтисодиёти ваХИМ тизимида турли халқаро савдо уюшмалари, бирлашмалар, ташкилотлар ташкил топиб, улар ўзаро савдо муносабатини кенгай- тириб бормоқда. Жаҳон иқтисодиётида савдо-иқтисодий ташкил отларн- инг ташкил топишини дацлабки кўринишини минтақавий ва ҳудудий эркин савдо ҳудудларни ташкил этилишида кўриш мумлcин. Жаҳон банлтининг маълумотига қараганда жаҳон савдоси билан боғлиқ бўлган фаолиятнинг 42-43 %и эркин савдо ҳудудлари орқали амалга оширилар экан.
Жаҳон иқтисодиёти ва ХИМ тизимидаги эркин савдо ҳудудларидан энг муҳими ва машҳури Европа эркин савдо уюшмаси (ЕФТА), Европа Иттифоқи (Ел), Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди (НАФТА), Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (АПЕC) ва бошқалардир. Дунё мамлакатлари бўйича 9 та йирик халқаро савдо уюшмалари ва ташкилотлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:
Европа Иттифоқи (Ел). Аъзолари - Германива, л ърансия, Италия, Голландия, Белгия, Люксембург, Руюк Британия, Дания, Ирландия, Греция, Испания, Португал ия, Швелсия, Финландия, Авцрия. Чехия Республикаси, Полша, Венгрия, Словения, Руминия, Словакия, Болгария, Эцония, Латвия, Литва, Малта, Кипр давлатлари.
Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди (НАФТА). Аъзолари - АҚШ, Канада, Мексика давлатлари.
Европа эркин савдо ассоциацияси (ЕФТА). Аъзолари - Исландия, Норвегия, Швейцария, Лихтенштейн каби давлатлар.
Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик (АПЕC) ташкилоти. Аъзолари - Авцралия, Бруней, Малайзия, Сингапур, Тайланд, Янги Зеландия, Янги Гвинея, Индонезия, Филиппин, Тай ван, Гонгконг, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Канада, АҚШ, Мексика, Чили, Россия, Ветнам, Перу каби давлатлар.
Жанубий Африка мамлакатлари ривожланиш уюшмаси (САДК). Аъзолари - Ангола, Боцвана, Лесото, Малави, Мозамбик, Маврикия, Намибия, ЖАР, Свазиленд, Танзания, Зимбабве каби давлатлар киради.
Ғарбий Африка иқтисодий ва валюта иттифоқи (ЮЕМОА) уюшмаси. Аъзолари - Кот-д-Ивуар, Буркина-Фасо, Нигерия, Того, Сенегал, Бенин, Мали каби давлатлар.
Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлик ассоцияси (СААРК). Аъзолари - Ҳиндицон, Покицон. Шри-Ланка, Бангладеш, Малдив, Бутан, Непал каби давлатлар.
Анд пакти. Аъзолари - Венесуела, Колумбия, Эквадор, Перу, Боливия каби давлатлар.
Шундай қилиб, жаҳон иқтисодиёти ва ХИМ тизимида бундай минтақавий савдо уюшмаларнинг (ташкилотларнинг) ташкил топиш жараёни обектив сиёсий, иқтисодий, тарихий характерга эга бўлиб, бир томондан бундай минтақавий ташкилотлар халқаро савдони жонлантирса, иккинчи томондан халқаро савдо фаолиятини олиб бориш учун барча шарт-шароитни яратиб беради, учинчи томондан эса аъзо давлатлар учун жаҳон бозорларида юз бераётган зиддиятларни ҳисобга олиб, реал қарорларни ишлаб чиқиб, ушбу қарорлар асосида тўғри йўлни танлаб олиш имконини беради.
Жаҳон иқтисодиётида халқаро иқтисодий интеграция жараёнлари дунё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқадорликни таъминлашда бир қатор қулайликларни вужудга келтириб, улар биринчидан, хўжалик субектларини (товар ишлаб чиқарувчиларни) кўплаб ресурслар билан (инсон ресурслари, техник-технологик ва ахборот воситалари) таъминлайди, иккинчидан, жаҳон бозорларига мос рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради, учинчидан, интеграция жаравонларида қатнашувчи барча давлатларни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий вамаданий жиҳатдан бир-бирига яқинлаштириб, рақобатдан ҳимоя қилади, тўртинчидан, халқаро иқтисодий интеграция жараёнларида иштирок этувчи давлатлар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий муаммоларни ҳал этиш имкониятини беради. Шундай қилиб, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро иқтисодий интеграция жараёнларининг бориши иқтисодий ривожланишдан орқада қолаётган минтақаларни, ҳудудларни ривожланишига, халқаро меҳнат бозоридаги ҳолат яхшиланишига, иқтисодий кам таъминланган аҳолининг ижтимоий таъминоти яхшиланишига имкон туғдиради.
Мавжуд интеграцион блоклар турли кўрсаткичларга эга бўлсалар-да, улар жаҳон иқтисодиёти ва ХИМ тизимида ўз ўрни ва аҳамиятига эга. Бу интеграцион блокларда кечаётган жараёнлар, улар эришаётган натижалар жаҳон иқтисодиёти ва ХИМ тизимига ўзиниг бевосита таъсирини ўтказади. Қуйидаги жадвал маълумотлари асосида интеграцион блокларни кўрсаткичлар бўйича таққослаш мумкин.
ХУЛОСА. Халқаро иқтисодий интеграция бу - миллий хўжаликлар (давлатлар) ўртасида кўп томонлама ўзаро барқарор алоқаларнинг ривожланиши ва меҳнат тақсимоти негизида юзага келган мамлакатларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий жиҳатдан бирлашуви бўлиб, ишлаб чиқариш тармоқларининг турли даража ва кўринишдаги ўзаро алоқадорлигини ифода этади.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида интеграцион жараёнлар асосан икки даражада (микро - трансмиллий корпорацияларнинг ташкил этилиши орқали, макро - иқтисодий сиёсатни давлатлараро мувофиқлаштириш сиёсати орқали) амалга оширилади.
Жаҳон хўжалигида иқтисодий интеграцион жараёнларнинг асосида бир қатор обектив омиллар вотади: хўжалик ҳаётининг янада байналмилаллашуви; халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви; умумжаҳон аҳамиятга эга бўган илмий-техника инқилоби (ИТИ); миллий иқтисодиётнинг очиқлик даражаси кучайиши ва бошқалар.
Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида интеграцион жараёнлар натижасида бутун бир валюта бирлигига (доллар, эвро, рубл, сўм ва ҳ.к.лар), молиявий бюджетга, давлатлараро ёки миллатлараро бошқарув тизимига асосланган минтақавий хўжалик тармоқлари ташкил топади.
Ғарбий Европа, Шимолий Америка, Осиё - Тинч океани минтақалари Замонавий жаҳон иқтисодиётида халқаро иқтисодий интеграция марказлари бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ривожланишидаги долзарб масалалардан бири унинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига интеграциялашувидир. Шу боис, йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакат нуқтаи назаридан республикамиз самарали иқтисодий муносабатларни ривожлантириш мақсадида, дунё мамлакатларининг интеграциялашув стратегияларини ўрганиш, уни атрофлича таҳлил қилиш ва улар ҳақида етарли билимга эга бўлиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. «Халқаро иқтисодий интеграция»нинг асосий тушунчалари ва тавсифлари таққосланганда, ишлаб чиқаришнинг байналмилаллашуви даражаси интеграцияга таъриф беришнинг асосий омили эканлиги асос бўади. Реал иқтисодий интеграция қатнашувчи мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг муайян тенглигини назарда тутувчи ишлаб чиқаришнинг халқаро умумлашган даражасини ифодалайди.
Жаҳон мамлакатларининг турли хил минтақавий уюшмалар билан ўзаро алоқадорлиги республикамизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувига олиб келади. Ўзбекистон БМТ, МДҲ, Ел, НАТО, АСЕАН ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида, глобал даражада амалга оширилаётган цратегик интеграциявий вазифаси - мамлакатнинг барча хўжалик юритувчи субектларига ташқи дунё билан ўзаро ҳамкорлиги учун тенг ҳуқуқли ва миллий манфаатларга жавоб берувчи шарт - шароитларни яратишга қаратилган. Ушбу вазифанинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг глобаллашув жараёнларида тўлиқроқ иштирок этиш имконини беради. Шу сабабли ҳам ушбу жараёнлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш нафақат иқтисодчи мутахассислар учун, балки бошқа соҳа ходимлари учун ҳам фойдадан ҳоли эмас.
Таянч иборалар: фаннинг мазмуни, моҳияти, илмий-техник ва технологик ривожланиш, интеграцион марказлар, умумий бозор, иқтисодий иттифоқ, интеграцион жараёнларнинг микро ва макро даражалари.
Назорат учун саволлар
Халқаро иқтисодий интеграция фанининг мазмуни ва моҳиятини, иқтисодий фанлар ичида тутган ўрнини характерлаб беринг.
Интеграцион жараёнларнинг асосида қандай омиллар ётади
Халқаро иқтисодий интеграция жараёнлари мамлакатлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқадорликни таъминлашда қандай қулайликларни вужудга келтиради.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг жаҳон марказлари ҳақида нималарни биласиз.
Ғарбий Европада интеграцион жараёнларнинг асосий жиҳатлари нималардан иборат.
НАФТА давлатлари келишувида асосий масалалар нималардан иборат.
Download 51,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish