Фуқаролик жамияти фанининг
Фуқаролик жамияти фанининг
тушунчалари, қонуниятлари
Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин.
1-гуруҳ.
Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятлар.
2-гуруҳ.
Ҳар бир мамлакатларнинг миллий ва тарихий ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларини хисобга оладиган қонуниятлар.
очиқ ижтимоий тузилма. Унда сўз эркинлиги, шу жумладан, танқид қилиш эркинлиги, ошкоралик, ҳар хил ахборотлар олиш эркинлиги, эркин кириш ва чиқиш ҳуқуқи, бошқа мамлакатлар билан кенг миқѐсда, доимий асосда ахборот, таълим технологиялари алмашинуви, чет давлатлар ва жамоат ташкилотлари билан маданий ва илмий ҳамкорлик, халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига мувофиқ халқаро хорижий бирлашмалар фаолиятига кўмаклашиш таъминланади. У умумий инсонпарварлик тамойилларига содиқ бўлиб, дунѐ миқѐсидаги шундай тузилмалар билан ўзаро алоқа қилиш учун очиқдир.
Фуқаролик жамияти –
Фаннинг асосий тушунчалари
- фуқаро,
- жамият,
- фуқаролик жамияти,
- давлат,
- ҳуқуқий давлат,
- сиѐсий институтлар,
- фуқаролик жамияти институтлари,
- фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги,
- инсон ҳуқуқлари,
- жамиятининг ижтимоий тузилмаси,
- жамиятининг иқтисодий асослари,
- демократик институтлар,
- қонун устуворлиги,
- оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш,
- ўзини ўзи бошқариш,
- Миллатлар ва конфессиялараро тотувлик, жамоатчилик назорати,
- ижтимоий шериклик кабилардир
Фуқаролик жамияти фанини ўқитиш жараѐнида куйидаги методларидан фойдаланилади
илмийлик
мантиқийлик
тизимлилик
тарихийлик
қиѐсий таҳлил
Фуқаролик жамияти - тараққиѐтнинг юқори босқичи.
Фуқаролик жамияти‖ ва ―ҳуқуқий давлат‖ тушунчаси биргаликда XVIII асрда пайдо бўлган. Одамлар ҳаѐти ва фаолиятининг икки томони: уларнинг шахсий манфаатлари, ташаббуси, ихтиѐрий фаолияти жабҳаси ва одамлар хулқ-атвори давлатнинг хоҳиш-иродасига бўйсунувчи халқ ҳокимияти жабҳаси шу тушунчалар билан ифодаланди.
Ҳуқуқий давлат – бу шундай бир давлат ҳокимиятдирки, у ҳуқуқ нормаларига биноан, ва уларнинг доирасида иш кўради, бу нормаларни бузиш, бекор қилиш ѐки чеклашга журъат этмайди, фуқаролар ва уларнинг бирлашмаларининг узвий табиий-тарихий ҳуқуқларини эътироф этади.
Ҳуқуқий давлатни фуқаролик жамияти ривожланишининг натижаси ва унинг ўзини ўзи янада такомиллаштириши омили деб ҳисоблаш мумкин. Ҳуқуқий давлатчиликнинг шаклланиш жараѐни, ҳеч шубҳасиз, анча узоқ вақт давом этади. У фуқаролик жамияти шаклланиши билан бирга такомиллашиб боради. Ҳар бир давлатда бўлганидек, ҳуқуқий давлат ҳокимиятининг суверенлиги ҳам мамлакат ичида унинг барча фуқароларга ва улар ташкил этувчи нодавлат ташкилотларига нисбатан устунлигида ва ундан ташқарида давлатнинг ташқи сиѐсатни юритиш, бошқа давлатлар билан муносабатлар ўрнатишда ва мустақиллигида намоѐн бўлади.
- Фуқаролик жамиятининг хавфсизлиги (жамоат хавфсизлиги) қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланиши мумкин:
- -ижтимоий адолат;
- -давлат билан ўзаро муносабатларда фуқароларнинг ва умуман жамиятнинг ҳуқуқлари;
- қонунийлик тартиби;
- фуқароларнинг иқтисодий фаровонлиги;
- демократик плюрализм;
- жамиятнинг очиқлиги;
- фуқаролик жамиятининг миллий жиҳатдан муайянлиги
Фуқаролик жамиятининг юзага келиши инсон ҳуқуқлари ва фуқаро ҳуқуқларининг фарқланишини белгилаб берди.
Инсон ҳуқуқларини фуқаролик жамияти, фуқаро ҳуқуқларини – давлат таъминлайди.
Фуқаролик жамиятининг асосий қадриятларини куйидаги тушунчалар ташкил этади.
оила
шахс
эркинлик
мулк
ҳуқуқ
маънавият
тартиб
давлатчилик
- эркин индивидлар уюшмаси;
- ўзаро ҳамкорликка асосланган ижтимоий тузилма;
- мураккаб тузилишга эга бўлган плюратилстик тизим;
- ўзини ўзи ривожлантирадиган ва ўзини ўзи бошқарадиган тизим.
Фуқаролик жамиятининг асосий белгилари мавжуд бўлиб улар қуйидагилардир:
THANKS Davranova Gulhayo
Do'stlaringiz bilan baham: |