IV. ИЧКИ КОНВЕРТЛАРНИ (2-КОНВЕРТЛАР) ОЧИШ,
ТАРКИБИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, БАҲОЛАШ ВА ТЕНДЕР ҒОЛИБИНИ АНИҚЛАШ
4.1. 2-конвертларнинг очилиши харид комиссиясининг йиғилишларида қатнашиш истагини билдирган қатнашчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирокида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- барча таклифларнинг 2-конвертлари кўздан кечирилади, уларнинг ташқи кўриниши харид комиссияси томонидан тасдиқланган ТЕНДЕР ҳужжатларининг талабларига мос келиши керак;
- конвертлар очилиши, уларнинг таркиби ва уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги текширилганда кўриниши буюртмачи томонидан тасдиқланган ТЕНДЕР ҳужжатларининг шартларига мос келиши керак;
- қатнашчининг ТЕНДЕР предмети бўйича таклиф қилган нархи ва ишларни бажариш муддати эълон қилинади;
- буюртмачи томонидан белгиланган ТЕНДЕР савдоси предметининг бошланғич нархи ва ишларни бажариш муддати эълон қилинади;
- Тендер комиссияси аъзоларидан қатнашчиларнинг молиявий кўрсаткичларини баҳолаш учун бахоловчи ишчи гурух тузилади ва улар томонидан ТЕНДЕР ҳужжатларининг техник қисмидаги физик иш ҳажмлари ва ресурсларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, харид комиссиясига ўз хулосасини тақдим этадилар;
- арифметик хатолар текширилади.
4.2. Ҳар бир таклифни очиш, унинг таркибининг тўлиқлиги текшириш кетма-кетликда амалга оширилади. ТЕНДЕР предметининг бошланғич нархи ва ишларни бажариш муддати, қатнашчиларнинг нарх бўйича таклифлари эълон қилингандан сўнг ошкор этилади.
4.3. 2-конвертларнинг таркибини ўрганиб чиқиш ва баҳолаш қатнашчилар ёки уларнинг ваколатли вакилларининг иштирокисиз амалга оширилади. Бунда харид комиссияси раисига ҳужжатларнинг асли, комиссия аъзоларига нусхалари топширилади.
4.4. 2-конвертлар таркибини ўрганиб бўлгандан сўнг, баҳолаш гуруҳининг тавсияларини тендер комиссияси оддий овозга қўйиш усули билан қарор қабул қилади, баҳолаш гуруҳининг тавсияларига розилик билдирилмаган ҳолларда, тендер комиссияси баҳолаш гуруҳига 2-конвертларни қўшимча ўрганиш топшириғини ёки комиссия аъзоларининг ҳар бири мустақил равишда ТЕНДЕР таклифлари бўйича қарор қабул қилиш мумкин.
4.5. Энг мақбул таклиф қилган нархи бўйича қатнашчи ғолиб деб аниқланади. Таклифларда таклиф этилган нархни ўзгартириш юзасидан музокаралар олиб бориш тақиқланади.
4.6. Савдолар туридан қатъи назар, ТЕНДЕР ғолиби тендер комиссиясининг ёпиқ мажлисида аниқланади. ТЕНДЕР комиссияси ғолибларни энг кўп рақобатли нархлар, етказиб бериш ва ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) шартлари, тўлов ҳамда ТЕНДЕР шартларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича аниқлайди.
Харид комиссиясининг овозга қўйиш натижалари ҳақидаги маълумотлар махфий ҳисобланади ва ошкор этишга йўл қўйилмайди.
4.7. ТЕНДЕР ғолибини аниқлаш бўйича харид комиссиясининг қарори, комиссия раиси томонидан қатнашчиларнинг ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирокида эълон қилинади. Иштирок этмаган қатнашчилар ТЕНДЕР ташкилотчиси томонидан ёзма равишда хабардор қилинади.
4.8. Комиссия томонидан келиб тушган таклифларга нисбатан қабул қилинган қарори якуний ҳисобланади. ТЕНДЕР тартибида келиб чиққан келишмовчиликлар ва низолар, буюртмачи, тендер комиссияси, савдолар ташкилотчиси ёки ТЕНДЕР бошқа қатнашчиларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлик) ва қарорлар юзасидан шикоятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
2 -илова
Do'stlaringiz bilan baham: |