«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Тендер комиссиясининг раиси,
“Тошкент сув қурилиш инвест” ДУК директори
______________ С.Х.Эргашев
“_____” ____________ 2021 йил
“Тошкент сув қурилиш инвест” ДУК буюртмачилигида қуриладиган объектнинг ғолиб ташкилотни, тендер ташкил этиш ва ўтказиш орқали, танлаш бўйича
ТЕНДЕР КОМИССИЯСИНИНГ ИШ ТАРТИБИ
(РЕГЛАМЕНТ)
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Тендер комиссиясининг иш тартиби Давлат харидлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, харид комиссиясининг ТЕНДЕР ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида олиб борадиган иш тартибини белгилайди.
1.2. Мазкур намунавий регламент тавсия хусусиятига эга бўлиб ва ТЕНДЕР предметини ҳисобга олган ҳолда харид комиссияси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
1.3. Тендер комиссияси коллегиал орган ва ТЕНДЕРнинг асосий қатнашчиси (ТЕНДЕР савдоларини ўтказиш жараёнинг доимий ёки вақтинчалик органи) ҳисобланиб, буюртмачи (инвестор) томонидан ташкил этилиб, буйруқ ёки бошқа расмий ҳужжат билан тасдиқланади, ТЕНДЕР ўтказиш жараёнида пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқишга ваколатлидир.
1.4. Мазкур тендер комиссияси “Тошкент сув қурилиш инвест” ДУКнинг 2021 йил 15 январдаги 6-п-сонли буйруғи 3-илова билан тасдиқланган.
II. ХАРИД КОМИССИЯСИНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
2.1. Тендер комиссиясининг дастлабки йиғилиши ТЕНДЕР ҳужжатининг ишлаб чиқилиши жараёнида (ТЕНДЕР ҳужжати экспертиза кўригидан ўтмасдан аввал) ўтказилиб, харид комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади:
- ТЕНДЕР ва қатнашчиларнинг малакасини олдиндан аниқлаш ҳужжатларини, таклифни жойлашга ва маркировка қилиш шарт ва талабларини;
- таклифларнинг техник ва молиявий баҳолаш мезонларини;
- ТЕНДЕРда қатнашишга буюртманомаларни таъминлаш шаклини;
- таклифни қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди, бунда маҳсус аҳборот порталида ва оммавий ахборот воситаларида эълон берилган кундан бошлаб 30 кундан кўп ва 45 кундан кам бўлмаслиги шарт.
2.2.ТЕНДЕР таклифларининг техник ва молиявий баҳолашнинг тавсиявий мезонлари 2-иловада келтирилган.
2.3. Техник ва молиявий баҳолаш мезонлари иш тури, таклиф қилинган нархлар ва бажариш муддатларидан келиб чиқиб ҳар бир объект бўйича алоҳида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
2.4. Харид комиссияси қайси бир ТЕНДЕР қатнашчисига устунлик берувчи ТЕНДЕР таклифларининг баҳолаш мезонларини белгилашга ҳақли эмаслар.
2.5. Тендер комиссияси навбатдаги йиғилишида ТЕНДЕР ҳужжатларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ таклифларни ўрганади, текширади ва кўриб чиқади, ТЕНДЕР ғолибини аниқлайди ёки бошқа қарор қабул қилади;
2.6. Тендер комиссиясининг ҳар бир йиғилишида комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган ва иштирок этган барча комиссия аъзолари томонидан имзо чекадиган баённомалар юритилади.
2.7. Тендер комиссияси таркибига буюртмачининг қарори билан комиссия котиби киритилиши мумкин, унинг мажбуриятларига харид комиссиясининг ишчи ҳужжатларини расмийлаштириш киради, бунда комиссия котиби мустақил овоз бериш хуқуқига эга эмас.
2.8. Қоидага кўра, харид комиссиясининг котиби этиб ТЕНДЕР ташкилотчиси тайинланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |