«___перегоннинг___йўлидаги автоблокировканинг носозлиги бартараф этилди. Автоматик блокировка бўйича поездлар ҳаракати тикланди. ДСП___». Агар икки йўллик перегон ҳар бир йўл бўйлаб икки йўналишда ҳаракат учун автоблокировка билан жиҳозланмаган бўлса, шу жумладан локомотив светофорлари сигналлари билан ҳам бошқарилмаса, поездларни нотўғри йўл бўйлаб жўнатишдан аввал ушбу йўлдаги автоблокировканинг амал қилиши тўхтатилади ва машинистларга йўл хатлари (қоғозлари) берилиб, поездлар ҳаракати телефон алоқаси воситасида ўрнатилади.
МУСТАҚИЛ СИГНАЛИЗАЦИЯ ВА АЛОҚА ВОСИТАСИ СИФАТИДА ҚЎЛЛАНАДИГАН АВТОМАТИК ЛОКОМОТИВ СИГНАЛИЗАЦИЯСИДА ПОЕЗДЛАРНИНГ ҲАРАКАТЛАНИШ ТАРТИБИ Техникавий фойдаланиш қоидаларининг 257 бандига биноан, айрим участкаларда мустақил сигнализация ва алоқа воситаси сифатида автоматик локомотив сигнализация қўлланиши мумкин. Темир йўлларнинг мустақил сигнализация ва алоқа воситаси сифатида автоматик локомотив сигнализацияси билан жиҳозланган участкаларида поездларнинг икки йўналишда ҳаракати (шу жумладан, икки йўллик перегоннинг ҳар бир йўли бўйлаб) локомотив светофорларининг сигналларига биноан амалга оширилади.
Перегонларда блок-участкаларнинг чегаралари сифатида ёруғлик қайтаргичли ва блок-участка номери акс этган рақамли, литерли кўрсаткичи бўлган "Блок-участка чегараси" ёзувли белгилар хизмат қилади.
Бундай участкаларда ҳаракатни ташкил қилиш принципи автоматик блокировкадаги ҳаракат сингаридир.
Поезд учун локомотив светофорида тегишли кўрсатма мавжуд бўлганда чиқиш светофорининг рухсат кўрсатмаси биринчи блок-участкани банд этишга, локомотив светофорнинг рухсат кўрсатмаси эса кейинги блок-участкаларни банд этишга рухсат бўлиб хизмат қилади.
Поездни перегонда юритиш тартиби ушбу Йўриқноманинг 21 бандида белгиланган сингари амалга оширилади.
Чироқлари ўчган огоҳлантириш (кириш олди) светофоридан локомотив светофорининг кўрсатмаларига биноан тўхтамасдан ўтишга рухсат этилади.
Станциялар бўйича поездларни қабул қилиш, жўнатиш ва ўтказиш ушбу бобда баён этилган тартибда амалга оширилади. Бунда қуйидаги қўшимча шартлар бажарилиши лозим:
а) бир йўллик перегонда ва икки йўллик перегоннинг ҳар бир йўли бўйлаб ҳаракат йўналишини ўзгартириш асосий режимда поезд диспетчерининг оғзаки кўрсатмаси, ёрдамчи режимда эса поезд диспетчерининг ҳар иккала станция навбатчиларига берадиган қайд этилувчи буйруғи асосида амалга оширилади;
б) чиқиш гуруҳ светофорларининг маршрут кўрсаткичлари ёки такрорловчилари носозлигида, ёҳуд поезднинг олди такрорловчи светофордан ташқарида бўлса, чиқиш гypyҳ светофори очиқ ҳолларда поездни жўнашига рухсат локомотив машинистига радио алоқа орқали қуйидаги шаклда қайд этилувчи буйруқ билан узатилади: