Регламент переговоров о приготовлении маршрутов


«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» АЖ



Download 463,22 Kb.
bet21/45
Sana23.02.2022
Hajmi463,22 Kb.
#166119
TuriЛабораторная работа
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45
Bog'liq
Uer labaratoriyalar Xasanov D.

«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» АЖ
ТАШКЕНТ ТЕМИР ЙЎЛ МУХАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ


Кафедра «ТЙФИБ»
ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ №6
МАВЗУ: ЯРИМ АВТОМАТИК БЛОКИРОВКА ТИЗМИДА
ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Бажарди: TF-311 гурух талабаси
Хасанов Д. Х.
Қабул қилди: Тўхтахаджаева М. М.
Ташкент - 2020
ЯРИМ АВТОМАТИК БЛОКИРОВКАДА
ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТИ


ПОЕЗДЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЖЎНАТИШ




ТФҚ (Темирйулдан фойдаланиш коидалари) 260 бандига мувофиқ, ярим автоматик блокировкада:
поезднинг перегонни эгаллашига рухсат бўлиб, чиқиш ва ўтиш светофорларининг рухсат берувчи кўрсаткичлари хизмат қилади;
бир йўлли участкаларда чиқиш светофорини очиш учун поезд жўнатилаётган қўшни станция навбатчисидан блок-аппарат орқали блокировка розилик сигнали олиниши керак ёки блок-тизимни тегишли ҳаракат йўналишига ўзгартириш керак.
Поездни қабул қилишдан аввал станция навбатчиси қабул қилиш маршрутини илгаридан тайёрлаб қўяди ва кириш светофорини (семафорини) очади ёки уни очиш туғрисида ижро постига фармойиш беради.
Келаётган поезд кириш светофорини ўтгандан сўнг, у автоматик тарзда ёпилади. Йўл ва стрелкалари электр изоляцияланмаган станцияларда поезд кириш светофоридан ўтгандан сўнг станция навбатчиси (марказлаштириш пости оператори) сигнал-кнопка (дастак)ни сигналнинг ёпиқ бўлгандаги ҳолатига келтиради.
Поезд станцияга тўлиқ таркибда келганига ишонч ҳосил қилиб, станция навбатчиси жўнатиш станциясига келишнинг блокировка сигналини беради, телефон орқали эса, поезд келган вақт хақида хабар етказади. Агар поезд сурувчи локомотив билан ҳаракатланган бўлса, келиш хақидаги хабарни ва келишнинг блокировка сигналини станция навбатчиси сурувчини етиб келганига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, жўнатиш станциясига узатади.
Поезд перегондан тўлиқ таркибда келганига ишонч ҳосил қилмасдан туриб, станция навбатчисига поезд жўнатилган станцияга поездни етиб келганлиги хақидаги хабар ва етиб келиш блокировка сигналини узатиш тақиқланади.
Поезд станцияга тўлиқ таркибда етиб келганлигига станция навбатчиси шахсан ёки стрелкали пост навбатчисининг ахбороти, стрелкали пост навбатчилари бўлмаган стрелкалари марказлаштирилган станцияларда эса фаолияти поездлар ҳаракати билан боғлиқ станциянинг бошқа ходимлари ёки переездлар навбатчиларининг ахбороти бўйича, ДАТК ташишларни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи томонидан белгиланган ва станциянинг техникавий-бошқарув актида кўрсатилган тартибда поезднинг cўнгги вагонида поезд сигнали мавжудлигига ишонч ҳосил қилади.
Поезд станцияга тўлиқ таркибда етиб келганлигини автоматик назорат қилиш қурилмалари мавжуд бўлса, станция навбатчиси поезд келганидан cўнг перегоннинг бўшлигига назорат асбоблари кўрсатмаларига асосан ишонч ҳосил қилади.
Агар станцияга келаётган юк поезди ўз-ўзидан тормозлаш ва тормоз магистрали узилиш сигнализациясининг ишлаб кетиши натижасида перегонда кутилмаган тўхташи рўй берган бўлса, локомотив машинисти ТФҚ нинг 250 бандида кўзда тутилган талабларга риоя этиш билан бирга, ушбу тўхташ хақида станция навбатчисига радио алоқа орқали хабар қилиши, бундай хабарни перегондан узатишнинг иложи бўлмаган тақдирда ушбу хабарни станция навбатчисига шахсан етказиш учун станцияда тўхташи лозим. Бундай ҳолатларда поезднинг тўла таркибда ҳаракатланишини назорат қилиш станция ходимлари сингари, локомотив бригадасига ҳам юклатилади.
Поезд станцияга қабул қилингандан сўнг келишни назорат қилувчи қурилмалар ишлаб кетмаса, поездни тўлиқ тарзда етиб келганлигига ишонч ҳосил қилган станция навбатчиси бу хақда поезд диспетчерига хабар қилади. Перегонни чегараловчи станцияларнинг навбатчилари билан сўзлашув орқали унинг бўшлигига ишонч ҳосил қилган поезд диспетчери, иккала станцияга ҳам бир пайтда келиш блок-сигналини беришга рухсат этади, шундан сўнг станция навбатчиси ёрдамчи кнопкани босиш, электрмеханик блокировкада эса, педаль-замичкасини сунъий ишлатиб юбориш йўли билан ушбу амални бажаради.
Рухсат қуйидаги шаклда берилади:



Download 463,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish