Referati reja: Kalom ilmining vujudga kelishi. Kalom ilmi haqidagi fikrlar. Kalom ilmining shakllanishi


Калом борасида Саъдуддин Тафтазонийнинг фикри қандай?



Download 23,26 Kb.
bet2/2
Sana13.04.2022
Hajmi23,26 Kb.
#548737
TuriReferat
1   2
Bog'liq
1 chi mavzu yangi

Калом борасида Саъдуддин Тафтазонийнинг фикри қандай?
“У кўп ҳолларда қатъий далиллар устига нақлий далиллар билан қурилган, у қалбда энг таъсири кучли бўлган илм бўлиб, “яралаш” ва “жароҳат” сўзлари ўзагидан олинган калом билан номланган” – деб таъриф берган.
Аҳлу-с-сунна” вакилларининг “Калом” номининг пайдо бўлиш сабабларига билдирган фикрлари қандай?

  • аш-Шаҳристоний: “Улар файласуфлар каби ўзлари шуғулланадиган илмни мантиққа асосланган фан деб атаганларидандир, мантиқ ва калом синоним сўзлардир”;

  • Абулизз Ҳанафий: “Уларнинг калом аҳли деб номланиши сабаби, маълум бўлмаган илмдан фойда олмадилар ва фойдасиз гапларни кўпайтирдилар, холос”;

  • Ибн Абдулбарр: “Калом илмини бундай номланишининг асосий сабабларидан бири унинг остида ёки орқасида фойдали амал йўқлигидадир”.

  • Абу Ҳанифа: “Аллоҳ Амр ибн Убайдни лаънатласин, негаки у инсонларга хеч қандай фойда олиб келмайдиган каломга йўлини очиб берди”;

  • Молик ибн Анас: Қуръон ҳақида сўраган кишига: “Сен, хойнаҳой Амр ибн Убайднинг шерикларидан бўлсанг керак? Аллоҳ Амрни лаънатласин, чунки, у каломдан бўлган ушбу бидъатларни чиқарди. Агар калом илм бўлганида эди, ҳукмлар ва шариат ҳақида гапирилгани каби бу борада саҳоба ва тобеъинлар сўзлаган бўлардилар, лекин у адашишга олиб борадиган ботилдир”;

  • аш-Шофиий: “Аҳли калом ҳақида менинг фикрим қуйидагича: Уларни дарахт пўстлоқлари ва ковушлар билан савалаб, эшакка тескари мингазиб ўз қабилаларига сазойи қилиш керак ва қабила аҳлларига бундай жазо фақат Қуръон ва суннатни тарк қилганларга берилур, дея жар солиш керак”;

  • Ахмад ибн Ҳанбал: “Калом билан шуғуланувчи нажот топмайди, қалбида гумони бор одамгина калом билан шуғулланади”.

Ислом илм-фани ривожланиш тарихида ақида илмининг пайдо бўлиши ва ривожланиши алоҳида аҳамиятга эга. Чунки бу илм инсоннинг ақидавий қарашлари, диний-фалсафий фикрларини ифодаловчи, умуман, унинг илоҳий туйғу ва кечинмаларини тартибга солувчи илмдир.


Ғарб тадқиқотчиларининг таъкидлашича, ақида илмига тааллуқли асарлар илоҳиётга оид адабиётлар бўлиб, улар VIII асрда, яъни исломда эътиқодий ва ҳуқуқий тизимлар бир-бирига фаол равишда қўшилиб бораётган даврда вужудга келган. Ақидавий асарларнинг бевосита давомчиси сифатида “радд” (инкор) услубида ёзилган асарлар киради.
Дастлабки ақидавий асарлар шом ўлкасида (Сурия) фаолият олиб борган Умайя ибн Усмон, Аҳмад ибн Холид ибн Муслим, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ каби олимлар қаламига мансуб бўлиб, улар VIII аср бошларида ўз асарларида аҳли сунна вал жамоа оқими вакиллари номидан қисқа мазмундаги эътиқод ҳақидаги анъанавий фикрларни билдиришган. Ақидавий асарларга алоҳида зўр бериш, асосий эътиқодий тълимотларни жипслашиш даврига тўғри келади (VIII-X асрлар). Айнан шу вақтга келиб, Абу Ҳанифанинг машҳур “ал-Фиқҳ ал-акбар” ва “Китоб ал-васия”, Абу Жаъфар ат-Таҳовийннг “ал-Ақида ат-Таҳовия” ва мўътазилия оқими вакилларига тегишли бир қатор ақидавий асарлар ёзилган. Ислом тарихидаги илмларнинг ривожланишига назар ташланса Пайғамбар Муҳаммаднинг саҳобалари даврида илм талаб қилиш, Қуръон ва суннатни ҳар томонлама ёдлаш ва тушуниш билан шуғулланишдан иборат бўлган. Замонлар ўтиши билан масалалар кўпайди, шаҳарлар кенгайди, араб тили ажамликлар тили билан аралашиб кетди ҳамда олимлар ягона мавзудаги илмий масалаларнинг барчасига таяниб, бирини бошқасидан алоҳида ном остида ажратиб чиқардилар. Шу тариқа илм (соҳа)лар саралаб чиқилди. Ушбу илмларни олимлар кўпинча, қамраб олган масаласига қараб мавзу қилиб олганлар ва шу таъриф билан номлаганлар, ёки ўша соҳани ўрганиш натижасида юзага чиқадиган мақсад ва самарага таяниб, атамалар қўйганлар.
Бу соҳаларни ичида ақида илмининг пайдо бўлиши ва ривожланиши алоҳида аҳамиятга эга. Чунки ушбу илм инсоннинг ақидавий қарашлари, диний-фалсафий фикрларини ифодаловчи, умуман олганда унинг илоҳий туйғу ва кечинмаларини тартибга солувчи бўлиб хизмат қилган. Шунингдек, бу илм ислом тарихида юзага келган турли фирқа ва оқимларнинг Қуръон ҳамда суннат таълимотини ақл-идрокка тобеъ қилдириш йўлидаги интилишлари ҳамда уларнинг ўзаро мунозаралари оқибатида шаклланган. Натижада ақидавий масалаларни талқин қилиш борасида икки гуруҳ: “аҳли-с-сунна ва-л-жамоа” (мусулмонларнинг асосий ва жумҳур оммаси эътиқод ва амал қилиб келаётган ақидавий ва мафкуравий мазҳабларнинг жамлама номи) ва “мубтадиъ” (араб тилидаги “янгилик ихтиро қилувчи” сўзидан олинган бўлиб, ҳукмрон ёки умумэътироф этилган диний ақидавий қоида ва қарашлардан четланиб, уларга янгилик киритувчи тарафдорлари) эътиқоддаги тоифалар юзага келган.
Диний олимларнинг фикрига кўра ақиданинг истилоҳий маъноси, қатъий ўрнатилган ҳукмни англатади. Яъни, “шунга эътиқод қиламан” ибораси шуни қалбимда қасд қилдим деган маънони беради. Агар бу ҳукм воқеликка мувофиқ келса, тўғри ҳисобланади. Агар воқеликка мос келмаса, беҳуда саналади. Ақиданинг луғавий ва истилоҳий маънолари орасидаги боғлиқлик равшандир. Чунки қалбда бирор ҳукмга қасд қилган ҳолда ишониш унга ечилмайдиган тугунни боғлаш демакдир.
Бевосита ақидавий асарлар ҳақида сўз юритилса, улар турли даврларда ҳар хил номлар билан аталган. Ислом уламолари наздида бу илмнинг турли хил номланишидан мақсад, илимли кишилар наздида уни мўтабар даражага кўтариш, унинг атамаларини кўп бўлиши эса, фазилати ва ҳурматини билдириш ҳисобланган. Ушбу атамаларни пайдо бўлишининг тарихий ривожланиш шароитлари ҳақида қисқача маълумотни шундай ифодалаш мумкин.
Ақида илмига исломдаги “аҳли-с-сунна ва-л-жамоа” вакиллари томонидан “ал-Фиқҳ ал-акбар”, “имон”, “суннат”, “усулу-д-дин”, “шариат”, “ақида” ва “илму-т-тавҳид” номлари берилди.
Ушбу илмга исломнинг “аҳли-с-сунна ва-л-жамоа” вакилларидан ўзга оқим ва гуруҳ (мубтадиъ) намоёндалари томонидан ҳам турли атамалар берилган.
Ана шундай атамалардан бири “калом”дир. Америкалик умумий ва яҳудийлик фалсафаси тарихчиси Гарри Острин Вольфсон (1887-1974) ўзининг “Калом фалсафаси” номли китобида: “Калом сўзи луғавий жиҳатдан “жумла” ёки “сўз” маъноларини англатади. Юнон файласуфларининг араб тилига таржима қилинган асарларида эса калом сўзи “сўз”, “сабаб” ва “далил” маъноларини билдирадиган юнонча “логос” сўзининг таржимаси сифатида ишлатилади. Юнон тилидан араб тилига таржима қилинган ушбу асарларда “калом” атамаси ўзига хос билим соҳасининг номи сифатида ҳам қўлланилади. Кўплик шаклдаги сифатдош мутакаллимун (бирлиги: мутакаллим) сўзи эса ҳар қандай билим соҳасининг пешволари ёки вакилларини ифодалаш учун ишлатилади” дейди. Ақида илмини “калом” деб аталиши борасида Саъдуддин Тафтазоний: “У кўп ҳолларда қатъий далиллар устига нақлий далиллар билан қурилган, у қалбда энг таъсири кучли бўлган илм бўлиб, “яралаш” ва “жароҳат” сўзлари ўзагидан олинган калом билан номланган” – деб таъриф берган.
Истилоҳий нуқтаи назардан “калом” - ислом ақидаси масалаларини шарҳлашда диндаги нуфузли манбалар (нақл) билан кўпинча ақлга асосланади.
“Калом” илми дастлаб исломда турли хил диний-сиёсий оқимларнинг (хорижийлар, қадарийлар, жабарийлар, муржиийлар) вужудга келиб, уларга нисбатан қарама-қарши авж олган баҳслар ва шунингдек мусулмон бўлмаган дин вакиллари (маздакийлар ва насронийлар) билан бўлган тортишувлар натижасида вужудга келган. Бу баҳс ва тортишувларда “калом”га хос мулоҳаза қилиш усуллари ишлаб чиқилиб, унда Қуръонни талқин қилишда “аҳли-с-сунна ва-л-жамоа” вакиллари учун обрў-эътиборли бўлган (суннат ва салафи солиҳлар фикри) далил ва тезиси (асосий фикр)га эмас, балки фақат ақлга ёндошган ҳолда рамзий-мажозий (таъвил) шарҳлашга асосланган.
Download 23,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish