O’zbekiston xalqaro Islom akademiyasi Islomshunoslik fakulteti 2-kurs talabasi ABDUSALOMOVA MARHABOning “Kalom ilmining vujudga kelishi” mavzusida tayyorlagan
REFERATI
Reja:
1.Kalom ilmining vujudga kelishi.
2.Kalom ilmi haqidagi fikrlar.
3.Kalom ilmining shakllanishi.
Илк ислом даврида Қуръон илмлари ҳали алоҳида фан сифатида шаклланмаган эди. Калом илми VIII асрда пайдо бўлган. “Калом” илми дастлаб исломда турли хил диний-сиёсий оқимларнинг (хавориж, қадарийлар, жабарийлар, муржиийлар) вужудга келиб, уларнинг бир-бирларига нисбатан қарама-қарши авж олган баҳслар ва шунингдек мусулмон бўлмаган дин вакиллари (маздакийлар ва насронийлар) билан бўлган тортишувлар натижасида вужудга келган. Бу баҳсларда Қуръон оятларини рамзий-мажозий маънода талқин қилиб далиллашда нуфузли ҳисобланган асосий фикрлардан иқтибос қилинмасдан “калом”га хос бўлган ақлни илгари суриш усулблари ишлаб чиқила бошланди.
“Калом”га оид илк масалалар нималардан иборат эди?
мусулмонлар раҳбари эга бўлиши лозим бўлган хислатлар (халифа, имомат);
инсоннинг ўз амали учун жавобгарлиги (ирода эркинлиги ва тақдир);
инсонни оддий мусулмон (муслим), ҳақиқий имонли (муъмин), имонсиз (кофир), катта гуноҳни амалга оширган шахс (соҳибу-л-кабира) каби даражаларга ажратиш;
Аллоҳнинг ягоналиги ҳамда Унинг зоти ва сифатларининг мутаносиблиги;
Қуръоннинг яратилганлиги ёки яратилмаганлиги
«Калом»га оид илк масалалар қандай дақиқ нуқталар билан ечилар эди?
ҳаракат ва осудалик;
субстанция (борлиқнинг бирламчи асоси) ва аксиденция (тасодифий ҳодиса, ҳол);
атом ва бўшлиқ.
Калом илмининг Мовароуннаҳрга кириб келиши.
VIII асрдан бошлаб калом илми кенг кўламда ривожлана бошлади. Натижада Мовароуннаҳрга ҳам калом илми секин-аста кириб келди. Бу минтақага ислом дини кириб келиши билан калом илмининг ҳам пайдо бўлишига замин яратилди. Ушбу илмнинг ўлкамизда ривожланишига айрим сиёсий ва иқтисодий жараёнларнинг ҳам таъсири бўлган. Тарихга назар ташласак, VIII аср бошларига келиб Мовароуннаҳр ва қўшни Хуросонда бошқа ҳудудларга нисбатан ислом динига кирувчиларнинг сони ортиб борар эди. 728 йили Хуросон волийси Ашрас ибн Абдуллоҳ Суламий Мовароуннаҳр аҳолисини ҳам исломга кириш учун ҳаракат қилишга қарор қилди. Унга ушбу вазифани бажариш учун Абус Сайдо Солиҳ ибн Тарифни юборишни маслаҳат берадилар. Абус Сайдо Ашрасдан янги исломга кирганларни солиқ (жизя) тўлашдан озод қилиш керак эканини талаб қилди ва унинг ваъдасини олгач, Самарқандга йўл олди.
Жизядан қутулиш учун кўплаб аҳоли ислом динига кира бошлади. Натижада ислом динини қабул қилган маҳаллий аҳоли жизядан озод этилдилар. Бу эса давлат хазинасини бойитишни ўйловчи ҳукмрон доираларнинг норозилигини келтириб чиқарар эди. Шу сабабли ушбу ҳудудларда жон бошидан олинадиган солиқ масаласи ҳақида кўп мунозаралар бўлиб турган. Айниқса, илмсизлик натижасида янги мусулмонлар жизя билан бир қаторда унга умуман алоқаси бўлмаган «хирож» солиғини ҳам тўлашдан бош торта бошладилар. Бу Хуросон ноибларининг норозилигини келтириб чиқарди. Чунки улар бундай даромаддан осонгина воз кечишни истамас эдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |