ОИВ инфекцияси тушган қон ва унинг маҳсулотларини қуйиш натижасида — 90% холларда юқади
Онадан хомилага/болага —30% атрофида юқади
Хомиладорлик давирда 5-10% юқади
Туғиш жараёнида 10-20% юқади
Эмизиш жариёнида 5-20% юқади
ХХ-асрга келиб ОИТС касаллик пандемия тусини олди, ОИТСдан нобуд булганлар сони 20 млн. нафарга, ОИВни юқтирганлар сони эса 50 млн. нафарга етди.
ОИВ касаллигининг лаборатория диагностикаси уч йўналишда олиб борилади:
1. Вирусни ўзини ёки бўлакчаларини топиш.
2. Вирусга қарши организмда ҳосил бўлган антителлоларни аниқлаш.
3. Организмдаги иммунологик ўзгаришларни текшириш.
Вирусологик текширув мураккаблиги ва молявий жиҳатдан қимматлилиги туфайли ҳозирги кунда таҳлилий текширишлар асосан қондаги антителлоларни аниқлаш орқали олиб борилади. ОИВ касаллиги вирусини қонда касалликнинг қисқа бошланғич даврида аниқлаш мумкин. Аммо қондаги вируснинг миқдори кескин камайиб кетади ва унинг борлиги фақат махсус сезувчи усуллар масалан занжирли полимераза ёрдамида аниқлаш мумкин. ОИВ-инфекцияси ОИТС босқичига ўтганда қондаги вирус миқдори яна кўтарилади.
ОИТС нинг серологик диагностикаси икки босқичда ўтказилади:
1.чи босқичда ИФА усули ёрдамида вируснинг барча антителлоларига қарши ҳосил бўлган антителлолар аниқланади. ИФА усули билан текширув махсус полистирол планшеталарда олиб борилади. Бу планшеталарни лункларига яъни ўйиқ чуқурчаларига тест-системаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда вируснинг антигенлари адсорбция қилинган яъни шимдирилган бўлади. Диагностикумлар тайёрлаш учун ишлатиладиган антигенларни турига қараб хар-хил ном берилади. ИФА-мусбат олинган натижалар бўйича ОИВ-инфекция ташхиси қўйишга асос етарли эмас, чунки ОИВ таркибида специфик антигенлардан ташқари бошқа инфекцияларда ҳам аниқланадиганноспецифик антигенлар ҳам бор. Шунинг учун ИФА усули дастлабки тахминий усул ҳисобланади.
2.чи босқичда ИФА-мусбат бўлган зардоблар иммуноблот усулида текширилади. Бу тасдиқловчи усул ҳисобланади.
ОИВ-инфекциясининг СДС томонидан ишлаб чиқилган клиник ва иммунологик таснифи:
Лаборатория мезони:
абсолют ва СД4 лимфоцитлар миқдори (%)