- Курс иши реферат ёзишдан анча фарқ қилади. Талабаларга курс иши ёзди-ришдан мақсад ўқув юртида йил давомида тўплаган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, эгалланган билимлари асосида янги билимларни аниқлай олишга ўргатиш яъни асосий билимлар асосида илмий билимлар шаклланишига кўникма ҳосил қилдиришдан иборат.
- Курс ишини ёзишдан мақсад танлаган касби бўйича билим олишнинг маъ-лум бир босқичида ўқув фанидан олган билимларини мустаҳкамлаб, улар асо-сида илмий ишни ёзиш демакдир.
Курс ишини ёзиш ҳам реферат ёзиш каби мавзуни танлашдан бошланади. Курс иши учун бир йил давомида ҳар хил фанлардан эгалланган назарий билимларни ва амалий машғулотларда орттирган кўникмаларини йўналишга бирлаштириш йўли билан мавзу танланади. - Курс ишини ёзиш ҳам реферат ёзиш каби мавзуни танлашдан бошланади. Курс иши учун бир йил давомида ҳар хил фанлардан эгалланган назарий билимларни ва амалий машғулотларда орттирган кўникмаларини йўналишга бирлаштириш йўли билан мавзу танланади.
- Курс иши ёзганда талаба тадқиқот ишида зарур бўлган бир йўла бир неча вазифани бажаради. Яъни аввало курс давомида касби бўйича ўтилган махсус фанлардан олинган билимларни амалиётда комплекс қўллашга ўрганади. Иккинчидан, курс иши ёзиш жараёнида ўқиш давомида турли фанлардан эгалланган билимларга бир неча бор қайта ва қайта мурожаат қилади.
Бу билимлар хотирасида қайтарилавериб, унинг малакасига айлана бошлай-ди. Учинчидан, курс ишини ёзганда талаба ҳар турли адабиётларни кўриб, улар билан танишади, уларни илмий таҳлил қилади. Шу туфайли унинг адабиётлар билан ишлаш кўникмаси малакага айлана боради. Ва, ниҳоят, курс ишини ёзганда талаба ўз фикрларини бошқаларга ёзма тил орқали ифода эта олиш кўникмасини эгаллайди. - Бу билимлар хотирасида қайтарилавериб, унинг малакасига айлана бошлай-ди. Учинчидан, курс ишини ёзганда талаба ҳар турли адабиётларни кўриб, улар билан танишади, уларни илмий таҳлил қилади. Шу туфайли унинг адабиётлар билан ишлаш кўникмаси малакага айлана боради. Ва, ниҳоят, курс ишини ёзганда талаба ўз фикрларини бошқаларга ёзма тил орқали ифода эта олиш кўникмасини эгаллайди.
- Курс иши ёзишда ўтилган фанларнинг назарий асослари қайтадан кўриб чиқилиб, хотирасида тиклаб олишдан бошланади. Бунинг учун талаба курс давомида ўтилган фанлардан ўзи тузган конспектлари ва дарсликларни йиғиб олиб уларни солиштиради. Конспектида тафовут бўлса, сабабини аниқлайди ва тузатиб қўяди. Илмий раҳбари билан бир неча бор мулоқотда бўлганидан кейин, курс давомида олган билимларни амалиётда қўллашликни ўрганади. Шундан сўнг турли фанлардан олган билимларини маълум бир вазиятда қўллаш йўлини ишлаб чиқади ва уни курс иши қилиб ёзади.
Do'stlaringiz bilan baham: |