эгаллайди. 12 ёшда Қуръони Каримни ёд олади, ҳадис илмини чуқур
ўрганади. Оқибатда иймон-эътиқодли, ҳалол-пок, инсон бўлиб етишади.
У ёшлигидан ўз олдига она юртини мўғил босқинчиларидан озод
қилиш мақсадини қўяди ва бу йўлда кураш олиб бориб босқинчилар
зулмидан жафо чеккан эл ва элатларнинг бошини қовуштиради. Натижада 24
ёшда ҳокимиятни қўлга олиб, ўз давлатини тузади. Унинг бу давлати бир юз
эллик йиллик мустамлакачиликдан қутилган Туркистон халқларининг
мустақил давлати эди. Амир Темур мамлакат қудратини ҳар соҳада
юксакликка кўтариб уни бутун дунёга машҳур қилади. У ўзининг
бутун
ҳаётининг мазмуни бетакрор фаолиятининг асосий маъноси деб Ватан
озодлигини унинг мустақиллигини таъминлашни тушунди.
Шавкатли Амир Темур бобомизнинг тарих олдидаги буюк ҳизматлари
бизнинг бугунги кун мустақиллигимиз учун аҳамияти нималардан иборат?
деган савол қўйилса, уларга қуйидаги жавобларни бериш мумкин:
1)
Амир Темур энг аввало мураккаб тарихий шароитда ўз ҳалқининг
бошини қовуштириб, мўғил истилочиларига қақшатқич зарба берди.
Оқибатда мўғиллар зулмидан қутулиб, мустақилликни қўлга киритиб
Туркистон заминида илк бор истиқлол байроғини баланд кўтарди. Пароканда
мамлакатлар, эллар ва элатларни бирлаштириб, марказлашган қудратли
салтанат тузди. Натижада: «Адолат
кучда эмас, куч адолатдадир»: - деган
шиор Амир Темур салтанатининг барча ҳудудларида бирдай амал қилиб, бу
тамойил бутун мамлакатнинг аҳлоқий - маънавий меъзонига айланди.
2)
Амир Темур ўз даврида қудратли ва буюк давлат қурди. У қудратли
давлат қурмаса, унинг даврида бетакрор маънавий мерос ҳам, буюк обидалар
ҳам бизгача етиб келган тарихий ёдгорликлар ҳам юзага келмас эди. Шу
жиҳатдан мустақил Ўзбекистонимиз мустаҳкамлаётган даврда Амир Темур
биз учун буюк давлат асосчиси сифатида жуда ҳам қадрлидир. У ўз
даврида
буюк ўзбек давлатчилигининг пойдеворини қурган, яратиб берган буюк
зотдир. Унинг давлатчилик борасидаги фикрлари нафақат ўз
даври балки
келгуси авлодлар учун ҳам катта аҳамият касб этди. Шуни айтиш керакки
Амир Темур ўз давлатини фақат кучга суяниб бошқарган эмас. Агар давлат
фақат кучга таянган ҳолда бошқарилса, у узоқ давр яшамайди. Бунинг
мисоллари тарихда жуда кўп. Шу сабабли Амир Темур ўз давлатини, аввало,
ақл-идрок, заковот ва ҳуқуқий асосларга таянган ҳолда идора этади. Бунга
унинг ўзининг: «Давлат ишларининг тўққиз
улушини кенгаш, тадбир ва
машварат, қолган бир улушини қилич билан амалга оширдим»-деган
фикрлари, ёрқин мисолдир.
3)
Амир Темур фаолиятидаги биз учун ибратли жиҳатларидан яна
бири шундаки, у савдо-иқтисодий муносабатлар орқали халқлар,
мамлакатлар ўртасида ягона иқтисодий макон барпо этиш соҳасида буюк
ютуқларга эришиш мумкинлигини ўз даврида тўғри тушуниб етган буюк
сиймодир. «Шу сабабли у ўз даврида Европа ва Осиёни боғлашга ҳизмат
қилган улкан дипломатик ишларни амалга оширади. Амир Темур бунинг
учун бир томондан - Франция ва Англия, яна бир томондан - Рим, Испания,
Италия, Миср ва бошқа давлатлар билан алоқалар ўрнатиб бу алоқаларни
мустаҳкамлашга ҳаракат қилган. Бунинг учун у Испания қироли
Генрих III
Франция қироли Карл VI, Англия қироли Генрих IV саройларига ўзининг
элчиларини юбориб, айни чоғда испаниялик, франциялик, англиялик,
хитойлик ва бошқа хорижий элчиларни ўз салтанатида доим қабул қилиб
борган. Бу ҳақда соҳибқироннинг Франция қироли Карл VI га ёзган хатидаги
қуйидаги фикрлари диққатга сазовордир: «
Сиз ўз савдогарларингизни менинг
салтанатимга юборинг. Биз уларни илиқ қарши олиб, иззат-икром
кўрсатамиз. Биз ҳам ўз савдогарларимизни сизнинг юртингизга йўллаймиз.
Сиз ҳам уларга ҳурмат кўрсатинг, уларга ортиқча тазйиқлар қилинишига
йўл қўйманг. Сизга бундан бўлак талабим йўқ. Зеро дунё савдо аҳли ила обод
бўлажак». Демак Амир Темур ўз ташқи сиёсатида халқаро иқтисодий-савдо
алоқаларини кенг миқёсда йўлга қўйишни, ундан барча халқларни аввалам
бор, ўзининг халқини барҳаманд этишни ўта муҳим иш деб ҳисоблайди.
Соҳибқироннинг ўз салтанатида бундан 600 йил аввал бош қотирган ва
шу йўлда олиб борган ташқи сиёсати, унинг «дунё савдо аҳли ила обод
бўлажак!» деган ғояси бизнинг бугунги кунда ҳам қўшни давлатлар билан
барпо этаётган «ягона иқтисодий - савдо майдони» яратиш учун буюк ибрат
бўлиб хизмат қилади.
4) Соҳибқирон Амир Темурнинг бунёдкорлик
фаолиятлари бугунги
кунда биз учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Президентимиз Ислом
Каримов айтганларидек: «Бу кўҳна дунёда жаҳонгирлар кўп ўтган, Уларнинг
аксарияти фақат бузган. Амир Темурнинг улардан фарқи шундаки, у умр
бўйи бунёдкорлик билан машғул бўлган. У муборак зот айтганларки: «
қай
бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт
кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим».
Амир Темур ва темурийлар саъй-ҳаракатлари билан ўз даврида
қурилган мадрасалар масжидлар хонақоҳлар, саройлар, бозорлар, кўприклар,
йўллар, бекатлар, ҳаммомлар, каналлар, қалъалар ва бошқа қатор иморату
иншоотларнинг боғ-роғларнинг сон-саноғи йўқ, Масалан,
Амир Темурнинг
бевосита раҳнамолигида бунёд этилган Бибихоним жомеъ масжиди, Гўри
Амир ва Аҳмад Яссавий, Занги ота мақбаралари, Оқсарой ва Шоҳи Зиндадаги
меъморий мўжизалар; Боғи, Чинор, Боғи Дилкушо, Боғи Беҳишт, Боғи
Баланд сингари ўнлаб гўзал сарой-боғлар ва бошқа иншоотлар шулар
жумласидандир. “
Энг муҳими - дейди юртбошимиз,-
мазкур қурилишлар
Do'stlaringiz bilan baham: