Реферат мавзу: Темир йўл кесишмаларидан ўтишни ўргатиш методлари Бажарди: Абдуқодиров Шукрулло Назирович


ЎЗБЕКИСТОН МУДОФААСИГА КЎМАКЛАШУВЧИ “ВАТАНПАРВАР” ТАШКИЛОТИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ



Download 394.01 Kb.
bet2/6
Sana10.01.2020
Hajmi394.01 Kb.
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6

ЎЗБЕКИСТОН МУДОФААСИГА КЎМАКЛАШУВЧИ “ВАТАНПАРВАР” ТАШКИЛОТИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ

ВАТАНПАРВАР” ТАШКИЛОТИ КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗИ



РЕФЕРАТ

МАВЗУ:

Темир йўл кесишмаларидан ўтишни ўргатиш методлари
Бажарди:

Абдуқодиров Шукрулло Назирович
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Учтепа туман ўқув спорт техника клуби автомобилни амалий бошқаришни ўргатувчи устаси

Тошкент -2020



Режа:


  1. Кириш.

  2. Асосий қисм.

  1. Темир йўл кесишмаси ҳақида тушунча.

  2. Темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган ҳайдовчининг вазифаси.

  3. Темир йўл кесишмасида мажбурий тўхтаган ҳайдовчининг вазифаси.

4. Темир йўл кесишмасига чиқиш тақиқланган пайтда ҳайдовчи тўхтайдиган жой.

5. Темир йул кесишмасига чиқиш тақиқланган ҳолатлар.

6. Темир йўл кесишмасида ҳаракат қоидалари бузилишининг хавфли оқибатларини тушунтириш усуллари


  1. Хулоса.

  2. Фойдаланилган адабиётлар.

  1. Кириш

Амалий машғулот устаси:

Талабаларга машғулот мақсадини, ундан кутилаётган натижаларни етказади.

“Йўл ҳаракати қоидалари ва амалий тавсиялар” рисоласи асосида мавзу тўғрисида тушунтирилиб қайси машқда, қаерларда, яъни тартибга солинган, солинмаган серқатнов йўллардан ўтишини қайси йўналиш билан ҳараткатланишини тушунтиради. Манёвр вақтида чалғимаслик, оёқ тагларига қарамаслик, белги ва йўл чизиқлари, светофор ишораларига диққатли бўлиб уларнинг талабларини қатъий бажарилиши лозимлигини тушунтиради.

Машғулот давомида талабаларнинг хатолари, ўзбошимчаликлари оқибатида йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига ноқулайлик туғдиришини ва улар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунтиради.

Ҳозирги замонда йўлларда ҳаракатланиш қатнашчиларининг катта тезликда ҳаракати характерлидир. Транспорт воситалари юқори қувватга эга бўлган двигателлар билан жихозланганлиги уларни юқори тезликда ҳаракатланиш имконини беради. Катта тезлик ва массага эга бўлган транспорт воситаси атрофдагилар учун юқори хавф манбаига айланади, шу сабабли транспорт воситалари ва уларни бошқарувчи ҳайдовчиларга қатор талаблар қўйилади. Ҳаракатланиш интенсивлиги ошган сари унинг хавфсизлиги пасайиб. йўл транспорт ҳодисаларини содир этиш эҳтимоли ошади.



Темир йўл кесишмаларида содир этиладиган, йўл-трансгюрт ҳодисалари энг оғир окибатлар билан тугайди. Бунинг энг асосий сабаби кесишмада шароитни бахолай билмаслик ёки йўл харакаги қоидалари талабини қўпол бузишдан бўлади.

II. Асосий қисм

1. Темир йўл кесишмаси ҳақида тушунча

Темир йўл кесишмаси йўлнинг темир йўл билан бир сатҳда кесишган жойи.

Темир йўл кесишмасида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари оғир оқибатларга олиб келмоқда. Уларнинг аксарияти инсон ўлими ёки оғир тан жароҳати олиши билан якунланяпти. Бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун темир йўл кесишмаси олдида бир нечта огоҳлантириш белгилари ўрнатилади.



Темир йўл кесишмалари, улардан ўтадиган темир йўл транспортининг қатнови ва транспорт воситаларининг жадаллигига қараб, тартибга солинган (шлагбаумли, тўсувчи қурилмали) ва тартибга солинмаган (шлагбаумсиз, тўсувчи қурилмасиз) бўлади.

Тартибга солинган темир йўл кесишмаларида огоҳлантирувчи йўл белгилари ва шлагбаум (ёки барьер)дан ташқари товуш чиқарувчи мослама билан жиҳозланган светофор бўлиб, ҳаракат хавфсизлигини кесишма навбатчиси назорат қилади.

„Бир изли темир йўл" (1.3.1) ва „Кўп изли темир йўл" (1.3.2) белгилари фақат тартибга солинмаган темир йўл кесишмаларида ўрнатилади ва хавфсизлик чораларини кўриб ўтиш ҳайдовчининг ўз зиммасига юклатилади.

Темир йўл кесишмаларидан ҳаракатланиб ўтишда тезликлар қутисининг узатиш дастагини бирор-бир тезлик узатмасидан иккинчисига ўтказиш тавсия этилмайди. Иложи бўлса, ҳайдовчи кесишмага киришдан олдин узатиш дастагини пастки узатмага ўтказиб олиши керак.

1.1. „Шлагбаумли темир йўл кесишмаси". Ушбу белги шлагбаум, темир йўл светофори билан жиҳозланан кесишма олдида ўрнатилиб, ундаги хавфсизликни кесишма назоратчиси олиб боради.



Download 394.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
O’zbekiston respublikasi
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
davlat pedagogika
o’rta maxsus
axborot texnologiyalari
nomidagi toshkent
pedagogika instituti
texnologiyalari universiteti
navoiy nomidagi
samarqand davlat
ta’limi vazirligi
toshkent axborot
nomidagi samarqand
guruh talabasi
toshkent davlat
haqida tushuncha
Darsning maqsadi
xorazmiy nomidagi
vazirligi toshkent
Toshkent davlat
tashkil etish
Alisher navoiy
Ўзбекистон республикаси
rivojlantirish vazirligi
pedagogika universiteti
matematika fakulteti
sinflar uchun
Nizomiy nomidagi
таълим вазирлиги
tibbiyot akademiyasi
maxsus ta'lim
ta'lim vazirligi
bilan ishlash
махсус таълим
o’rta ta’lim
fanlar fakulteti
Referat mavzu
Navoiy davlat
haqida umumiy
umumiy o’rta
fanining predmeti
Buxoro davlat
fizika matematika
malakasini oshirish
universiteti fizika
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
jizzax davlat
tabiiy fanlar