Реферат мавзу: Шахс социологияси. Девиант ҳулқ-атвор



Download 435,51 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana22.02.2022
Hajmi435,51 Kb.
#91707
TuriРеферат
1   2   3   4   5
Bog'liq
sotsiologiya fanidan

Муамоли вазият шундай ҳолатки, у субъектдан ечимини талаб қилади, 
унинг ечими ижтимоий меъѐрлард кўрсатилган бўлсада, у ѐки бу сабабларга 
кўра, ушбу меъѐрларни қўллаш қийинроқ бўлади. Энг катта муаммоли вазият 
зиддиятли ҳолатларда, яъни турли шахслар ѐки гуруҳларнинг манфаатлари 
бир-бирларига тўқнаш келганда юз беради. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш 
жоизки, ўз жонига қасд қилишларннг 40%и оилавий зиддиятлар оқибатида 
содир этилади. Зиддиятли ҳолатларни юзага келишида баъзан шахс 
хусусиятлари сабабчи бўлса, баъзан кичик ижтимоий гуруҳлар, оила, 
маҳалла, ишлаб чиқариш бригадаси аъзолари, синфдошлар орасидаги салбий 
муносабатлар сабабчи бўлади. Жамиятда шахс шаклланишига таъсир этувчи 


муаммонинг ва уни ҳал қилиш имкониятларининг мураккаблиги даражасига 
кўра муаммоли ҳолатнинг тўрттаасосий ҳолати кўзга ташланади: 1) ҳеч 
қанақа муаммо йўқ ҳолат, бундай ҳолат ҳеч қанақа қарор қабул қилишни 
талаб қилмайди; 2) муаммо бор, бироқ қийинроқ ѐки осонроқ бўлсада, унинг 
ечими ҳам ижтимоий меъѐрларда кўрсатилган ҳолат; 3) мавжуд муаммони 
субъект ижтимоий меъѐрлар доирасида ҳал қила олмайдиган ҳолат; 4) 
муаммони ҳеч қанақасига ҳал қилиб бўлмайдиган ҳолат. Ушбу турлича 
ҳолатлар кенг кўламда биридан иккинчисига ўтиб туради. Муаммоли 
ҳолатнинг мазмуни субъектнинг индивидуал мақсадлари биланжамият 
манфаатлари орасидаги мақсадлар ва унга эришишнинг мумкин бўлган 
воситалари орасидаги; фаолиятнинг кутилаѐтган оқибатлари ва унинг 
қўшимча натижаси (ижобий ѐки салбий) орасидаги, шунингдек ижтимоий 
меъѐр талаблари ва шахс хусусиятлари орасидаги зиддиятларнинг (кўпинча 
ўйлаб чиқарилган) пайдо бўлишидан иборатдир. Меъѐр бузилишлар 
тизимида ижтимоий таъсир жиўатларидан фарқланувчи қадриятларни 
ажратиб таҳлил этиш ўринлидир. Ижтимоий маънавий зарар даражаларини 
пастлиги ва юқорилигига кўра девиант ўолатларнинг тавсифланиши 
ижтимоий-ҳуқуқий аҳамиятига кўра қонунлар тизими ҳамда жамият 
томонидан қабул қилинган ахлоқий тамойиллар орқали амалга оширилади. 
Ушбу тавсифланиш бир неча факторларга: девиант хулқ-атворга муносабат 
билдираѐтган кишига, қонунбузувчининг шахсига, меъѐр бузилиш юз берган 
конкрет ҳолатга, қонун бузилиш ва бошқа шароитларнинг ўзига хослигига 
ҳамда аҳамиятига боғлиқ бўлади. Жамият аъзолари шахсий нуқтаи 
назарларининг шаклланишига, уларнинг девиант хулқ-атворга нисбатан 
ижтимоий фаол муносабатларини таркиб топишига тарбиявий жараѐнлар 
учун бевосита мутасадди шахслар, ташкилотлар раҳбарларининг ўрни ва 
роли каттадир. «Баъзиларга мумкин - бошқаларга мумкин эмас», «қозир 
яхши - эртага ѐмон» ва шу каби муносабат ҳолатларининг иккиламчи феъл-
атвор шаклида, яъни параллел стандартлар йўналишида амал қилишига изн 
бериш жуда хавфлидир. Шу боисдан, ҳар қандай ҳолатларда ҳам мансабдор 


шахслар, турли жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоаларининг раҳбарлари, 
педагог ва тарбиячилар, қонунни ҳимоя қилувчи ташкилотлар вакилларининг 
хулқ-атвор меъѐрларини бузиши қатъий қораланади. Девиант хулқ-атвор 
турларига кирувчи ичкиликбозлик, гиѐҳвандлик, ўз-ўзини ўлдиришлар билан 
боғлиқ ижтимоий иллатларнинг ҳар бири юзага келиши ва ижтимоий 
оқибатларига кўра моҳиятан фарқли жиҳатларга эгадир. Биринчи фарқ, 
ижтимоий зарарли одатларнинг узоқ давом этиши девиант хулқи турмуш 
тарзининг узвий бўлагига айланиб кетишидан иборат бўлади. Доимий 
оилавий келишмовчиликлар, оила ва атроф-муҳитдан норозилик, ишдаги 
тушунмовчиликлар ва ҳоказолар - буларнинг барчаси субъект руҳиятини 
жароҳатлайди ҳамда у мавжуд вазиятни ўзгартиришга уринади. Бу ўринда 
ижтимоий институтлардаги камчиликлар, шу жумладан зиддиятлар 
ривожланишининг олдини олувчи ва уларга қарши курашувчи 
ижтимоийназорат тизимлари ҳам салбий рол ўйнайди. Буларнинг иккинчи 
фарқли жиҳати юқоридаги ҳолатларни ҳал қилишнинг маълум 
қийинчиликларга эгалигидир. Маълумки, ҳар қандай ҳолатда ҳам, кўп 
«қурбон» бериб бўлсада, тўғри ечимга эришиш мумкин. Лекин ҳамма гап 
шундаки, субъект «қурбон» бера оладими: хотини (ѐки эри) билан ажралиб 
кета оладими, янги касбга эга бўла оладими ѐки йўқми. Қатъий қарорга кела 
олмай, кўпинча субъект «ўринбосувчи» воситаларга, ичкилик ва гиѐҳванд 
моддаларга мурожаат этади. Бунақа ҳолатларнинг кейинги фарқи шундаки, 
кўпинча субъект уларни ҳал қилишнинг нотўғри йўлларини танлайди. 
Оилавий ва ишдаги жанжаллар одатга айланиб қолганда, бундан 
«қутулишнинг» нотўғри хаѐлий йўллари, ичкилик,гиѐҳванд воситалар ва 
ҳоказоларга мурожаат этилади. Бироқ бу йўл зиддиятнинг чуқурлашувига ва 
турмуш тарзини зарарлантирувчи факторга олиб келади. Шахснинг 
ижтимоийлашуви жараѐни жамиятнинг ва атрофдаги одамларнинг қатъий 
назорати остида амалга ошади. Инсонлар болаларни фақат ўргатибгина 
қолмасдан, хулқ-атвор меъѐрий талабларининг тўғри бажарилишини назорат 
этишади ва бу билан ижтимоий назорат вакили (агенти) вазифасини 


бажаришади. Агар назоратни якка шахс амалга оширса, бу индивидуал 
тавсифга эга бўлади ва агар бутун бир жамоа, оила, дўстлар, мактаб, маҳалла 
(қўни-қўшнилар) томонидан амалга оширилса, ижтимоий тавсифга эга 
бўлади ҳамда ижтимоий назорат дейилади. Ижтимоий назорат вакиллари 
инсонлар хулқ-атворини бошқаришнинг энг муҳим воситаси бўлиб, девиант 
хулқ-атворнинг олдини олишда ҳам ушбу жамоаларнинг ўрни катта бўлади. 
Инсон тарбиясида энг биринчи ва энг муҳим ижтимоий назорат институти бу 
- оиладир. Фарзанд тарбиясида ва баркамол авлодни шакллантиришда соғлом 
оила муҳитининг ўрни каттадир. «Бола туғилган кунидан бошлаб оила 
муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар бола 
зуваласини шакллантиради. Энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаѐт мактаби 
орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади».1 Инсон хатти-ҳаракати, 
хулқ-атвори ва фаолиятини таълим муассасалари, маҳалла, меҳнат жамоаси, 
умумдавлат миқѐсида эса, қонунни муҳофаза қилиш органлари (суд, 
прокуратура, милитсия) ҳам назорат қилиб боради ва ушбу шахсга нисбатан 
ижтимоий назорат институтлари вазифасини бажаришади. 

Download 435,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish