1.2-чизма. Олтин ва қоғоз пулларнинг ўзаро боғлиқлиги.
Қоғоз пуллар бозор иқтисодиёти ёки унга ўтиш даврида олдинги мазмунини тарк этмагани ҳолда, яъни махсус товар сифатида, умуий эквивалентлик мазмунини сақлаб қолгани ҳолда, янги мазмун касб этади. Бу даврда унинг табиати, таркиби янада мураккаблашиб боради. Агар оддий товар ва хизматлар айирбошланиши, яъни олди-сотди бўлишида пулга товар сотиб олишдан асосий мақсад Бирон-бир нафлиликни (истеъмол қийматини) истеъмол қилиш учун сотиб олиш, ўзларининг шахсий эҳтиёжини қондириш бўлса, бозор иқтисодиёти ёки унга ўтиш даврида пулдан фақатгина шахсий эҳтиёжни қондириш мақсадида эмас, балки даромад, фойда олиш мақсадида фойдаланилади.
Пулдан уни банкка қўйиб фоиз олиш, ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи сотиб олиб, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки тижорат фаолиятини олиб бориб, фойда олиш, турли қимматли қоғозларни сотиб олиб, дивиденд даромадлари олиш мақсадларида фойдаланилади. Бу шундан далолат берадики, энди пул фақатгина умумий эквивалент бўлиб эмас, балки ўз эгасининг қўлида фойда, даромад олиш воситаси бўлиб хизмат қилади, ўзидан-ўзи ўсувчи қийматга, бир сўз билан айтганда пул капиталга айланади. Бунинг натижасида қоғоз пуллар иккита таркибий қисмга ажралади: нақд пуллар (қоғоз пул, танга-чақалар) ва кредит пуллар (чек, вексел, сертификат, тўлов талабномалари ва ҳ.к.). Уларнинг туб хусусиятлари 5-чизмада акс эттирилган.
Нақд пуллар
Қиймат белгиси
Қоғоз пуллар
Қўшимча нафлилик
Кредит пуллар
Ваколатли қиймат
Чекланган расмий нафлилик
1.3-чизма. Нақд ва кредит пулларнинг хусусиятлари.
Бундан кўринадики, пул капитал сифатида муомалада бўлади, унга қўшимча ижтимоий вазифа юклатилади. Энди у даромад келтирадиган махсус воситага айланади.4
Демак, юқорида таъкидланганидек, ҳозирги замон иқтисодий фанлардаги пул тушунчасига икки жиҳатдан ёндашилади: тез алмашадиган (ликвид) пул ва декрет (қонун билан белгиланган) пул сифатида.
Тез алмашиш (ликвидность) тушунчаси, ҳозирги замон қоғоз пуллари (сўм, танга, доллар, лира ва ҳ.к.) бевосита сотиб олиш кучига эга эканлигини билдиради. Тез алмашадиган воситалар, демак, осонлик билан мақсадингизни рўёбга чиқаради. Масалан, агар сизда ортиқча енгил автомашина бўлса, бу умуман хоҳлаган вақтда уни сизга керак бўлиб қолган ҳар қандай буюмга алмаштириш мумкинлигини билдирмайди. Агар сиз маълум миқдордаги пул суммасига (доллар, марка ва ҳ.к.) эга бўлсангиз, сиз ҳар доим уларни ҳар қандай керакли буюмга айирбошлай оласиз.
Нима учун кредит–қоғоз пуллар мутлоқ тез сарфланиш хусусиятига эга бўлади? Биз бу ерда ҳозирги замон пулининг табиатига таалуқли бўлган иккинчи жиҳатга эътиборни қаратамиз.
Пул – бу айирбошлашнинг умуман тан олинган воситаси. Бу ерда «умуман тан олинган»5 сўзига эътиборни қаратиш жуда муҳим. Пулнинг қадр–қиммати (қиймати) нима билан аниқланади? Қоғоз пул қийматга эга бўладими?
Қатор иқтисодчи неоклассиклар нуқтаи–назарига кўра, пул шу сабабли қадрлики, улар қийматга эга бўлган «қоғоз»дан қилинади деган ноаниқ фикрни билдиришади. Агар одамлар томонидан ниманидир пул деб ҳисоблашга келишилса, ана шу «нимадир» пул ҳисобланади, деган нотўғри фикрларни кўриш мумкин. Демак, пулнинг қадри унинг қийматидан эмас, балки унга билдирилган ишончдан келиб чиқади деган субъектив ёндашувлар мавжуд. Ҳозирги замон пулининг барқарорлиги (харид қилиш лаёқатининг ўзгармаслиги) умуман олтин заҳиралари билан ҳам боғлиқдир. Табиатда олтин чекланган миқдорда бўлгани каби, Марказий банк ҳам пул таклифини чеклаши зарур. Агар қоғоз пуллар нисбатан чекланганлик хусусиятига эга бўлишдан тўхтаса, бунда уларнинг қадр–қиймати бутунлай йўқолгунча тушиб боради. Шундай экан қоғоз пулларнинг қадри ҳақидаги масала муомала учун зарур бўлган қоғоз пуллар миқдори муаммоси билан узвий боғлиқ (бу масалага кейинги XXII-бобда тўхталамиз).
Шундай қилиб, товар айирбошлаш, ишлаб чиқариш ва пулнинг келиб чиқиши ҳамда товар–пул муомаласининг ривожланиши бозор ва бозор иқтисодиётининг келиб чиқишига сабаб бўлди ва унинг ривожланишига шарт–шароит яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |