бепарволигимиз, маъулиятсизлигимиз кўп нарсани бой бериши-мизга сабаб бўлмоқда. Айбни бошқаларга тўнкаш, масъулиятни ўз бўйнига олмаслик касалидан қутилганимиз йўқ. Ҳали исрофгарчилик бор, тежам-корликни ўрганганимиз йўқ ва ҳ.к.
Шу боис кенг маънода тафаккуримизни, ҳаёт тарзимизни қайта қури-шимиз, ҳушёр, оқилу фозил кишилар каби юқори даражали меҳнат, фаолият ва турмуш интизомига эришишимиз лозим. Қачонгача раҳбар кўрсатма ёки дўқ-пўписа қилса ишлаймиз? Нега ҳар бир одам ташаббускор эмас? Нега кимдир биз учун ўйласин, биз учун фикр қилсин, ҳук мчиқарсин деган кайфиятда юрамиз?
Шўро даврида маҳаллий ташаббуслар инобатга олинмаган. «Фикр биздан, буйруқ биздан, бажариш сиздан» дегандай иш тутиларди. Яъни, Кремль сиёсатдонларининг айтганини бажариш асосий вазифа деб қаралган. Миллий манфаат, миллий тараққиётга қаратилган фикр «интернациона-лизм»га қарши деб қораланган. Энди-чи? Энди тақдиримиз ўз қўлимизда, энди юртимиз, уйимиз, шаҳримизни ўзимиз обод этишимиз, фаровон турмуш тарзини яратишимиз ҳар биримизнинг қўлимизда.
Президентимиз бунинг кенг дастурини ишлаб чиқиб, ҳам назарий, ҳам амалий соҳаларда ҳаётга татбиқ этмоқда. Биргина истеъдодлар тарбиясини олинг. Бир нечта жамғарма тузилиб, истеъдодли ёшлар орасида танловлар ўтказилмоқда. Аммо истеъдодлар тарбияси билан ҳар бир устахона, корхона, ўқув муассасаси шуғулланмоғи лозим. Истеъдодли ёшлар - бизнинг келажа-гимиз. Ҳозир Ўзбекистонга юзлаб муҳандислар, энг янги фан соҳаларида ишлайдиган, янгилик қиладиган одамлар керак. Мамлакатни иқтисодий кўтарадиганлар ҳам шулардир.
Миллий ғоя адабиёт ва санъат воситаси орқали одамлар қалбига сингади. Бу соҳада муаммо анча. Аввало, тақлидчилик касалидан қутилиш зарур, юксак, профессионал санъат руҳида тарбияланиш ва тарбиялаш шарт.
Енгил, масхарабозлик спектакллари, хазил-мутойиба кўпайиб, жиддий санъатга эътибор сусайди. Юмор ҳам, мутойиба ҳам керак. Аммо жиддий сан-ъат унутилмаслиги лозим. Кишиларнинг диди, туйғулари майдалашиб, бачка-налашиб бормаслиги керак. Чунки дид майдалашса, тафаккур ҳам майдала-шади, муҳим, залворли фикру ғоялар, чуқур фалсафий-мушоҳадавий асарлар қабул қилинмай қолади. Бу эса, ўз навбатида, фундаментал тадқи-қотларга эътиборни сусайтириб қўяди. Демак, миллий тарбияда майда-чуйда нарса йўқ, урф-одатлардаги нуқсонларга нисбатан кескин чоралар кўриш вақти келди.
Биз инсон қадри учун жонбозлик қилайлик. Агар ўз боланг эмас, қўшнининг боласи истеъдодли бўлса, ўшанга ёрдам қилиб, тарбиясига ҳисса қўшмоқ улуғ савоб эканини англаб етайлик. Хуллас, миллий ғоя демократик қадриятларни оқилона ҳаётга тадбиқ этиш омилидир.
Ҳозир амалиётчи тадбиркорлар жамиятимизнинг етакчи қатламига айланди. Улар орасида бир неча хорижий тилни биладиган, янгича фикр-лайдиган, дунё кезиб тажриба ортирганлар, халқаро савдо-сотиқ ишларида иштирок этаётганлар, банкирлар, бизнесменлар бор. Тан олиш керакки, улар орасида Fарб турмуш тарзига маҳлиё бўлганлари ҳам, туну кун фақат пул кўпайтиришни ўйлайдиган «амалиётчилар» ҳам йўқ эмас. Бироқ, масаланинг диққатга сазовор жиҳати шундаки, кўпчилик бизнесмен, тадбиркорлар қадимий удумларимизга, дину диёнатимизга содиқ қолишга улар бутун вужудлари билан Ўзбекистон учун қайғурадилар. Зеро, шундай кишилар яъни, инсонийлигини, асил наслу насабини унутмаган инсон ҳар қандай шароитда ҳам ўзлигини сақлай олади, шарафли бўлади.
Ҳозир ёшларимиз иқтисодий, ҳуқуқий билимларни ўрганишга берил-ганлар. Бу яхши. Шу билан бирга тарих, она тили, адабиёт, санъатни ҳам севиб ўрганиш лозим. Кишининг маънавий дунёсини кенгайтиришда мусиқа, театр, рассомлик санъати ва айниқса, бадиий адабиётнинг роли бениҳоя катта. Адабиёт ҳисларни, ички маънавий туйғуларни тарбиялайди, кўнгил мулкини обод қилади, тафаккур ва онгни бойитиб улғайтиради. Қадимда мад-расаларда «балоғат илми» ўтилган. Бу, асосан, адабиётдан лаззатланиш, шеър-ни, сўзнинг куч-қудратини англаш ва чиройли ва ёқимли сўзлаш илмидир.
Зотан, етук одам фақат илмининг кўплиги билан эмас, унинг кучли мантиқи, воизлиги, сухандонлиги билан ҳам ажралиб туради. Ҳар бир одам нимагадир меҳр қўяди, нимададир қобилият кўрсатади, ўз касбининг устаси бўлади. Бироқ ҳаммадан талаб қилинадиган нарсалар борки, бу касбий сифатдан ташқари, инсоний сифатлардир. Яъни юқорида зикр этганимиз ватанпарварлик, миллатпарварлик, фидойилик, ҳалоллик, ростгўйлик, ҳақгўй-лик, ҳақ ва ҳақиқатни севиш ана шундай сифатлар сирасига киради. Бозор иқтисодиёти шароитида яна саховат, ҳимматбаландлик, мурувват кўпроқ кўзга ташланадиган, қадрланадиган сифатлар бўлиб қолди.
Маънавий мезонлар даврлар ўтиши билан тўлдирилиши, такомил-лашиши мумкин. Аммо умуминсоний ахлоқий қадриятлар ҳамиша одамийлик шарафи бўлиб қолаверади. Чунки жуда ақлли бўлган одамларнинг ҳаммаси ҳам юксак маънавият эгаси эмас. Баъзан оддий боғбон, деҳқон ва ҳунар-манднинг ҳиммати ва саховати, ақли фаросати, тафаккури баъзан кишини лол қолдиради. Ҳолбуки, беҳисоб мол-мулки бўлатуриб, қурумсоқ, хасис ва паст бўлганлар ҳам анча. Илгари ҳам бўлган, ҳозир ҳам бундайлар мавжуд. Халқ тилидаги «яхши одам», «бамаъни одам», «беозор одам», «ҳамиятли одам», «кўнгли тоза» одам каби баҳо ва сифатлашларда маъно-мазмун кўп. Халқ обдон синаб кейин бундай сифатларни қўллайди. Бундай тушунчалар киши-лар ҳақида аввало, маҳалла, гузарда шаклланади. Маҳалла аҳли одамларнинг юриш-туриши, маишати, оила тутиши, хулқ-атворига қараб баҳо беради. Яъни одамлар обрў-эътиборни, аввало, маҳаллада қозонадилар. Одамнинг камолоти, маънавий етуклиги ҳам шу маҳалласи, жамоасидаги мавқеи, обрўси билан ўлчанади. Мана шу обрў-эътибор кенгайиб, ривож-ланиб, бутун жамият, мамлакат миқёсига кўтарилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |