Лейкоз касаллиги диагностикаси
Болаларда лейкозни аниқлаш биринчи навбатда педиатр зиммасига тушади. Кейинги текширувлар онкогематолог мутахассислари томонидан олиб борилади. Лейкозни ташхислаш асосида лаборатор текширувлар ётади: периферик қон ва суяк илигини текшириш. Болаларда ўткир лейкоз ҳолатларида умумий қон анализида ўзига хос ўзгаришлар кузатилади: анемия, тромбоситопения, ретикулоситопения, ЕCҲТ юқори бўлиши, лейкоситоз ёки лейкопения (кам ҳолларда), бластемия, базофиллар ва еозинофиллар йўқлиги. Лейкознинг типик белгиси – оралиқ кўринишдаги лейкоцитларнинг бўлмаслигидир (таёқча ядроли, сегмент ядроли лейкоцитлар).
Стерил пунксия ва миелограмма текширувлари болаларда лейкозни аниқлаш учун албатта ўтказилади. Касалликка ташхис бласт ҳужайраларнинг 30 % дан юқори кўрсаткичларга ега бўлганда қўйилади. Болаларда лейкозни текширувлар асосида аниқлаш имкони бўлмаганда – трепанобиопсия ўтказилади. Касалликнинг турини аниқлаш мақсадида ситокимёвий, иммунологик ва ситогенетик текширувлар ўтказилади.
Нейролейкоз ташхисини тасдиқлаш учун болалар невропатологи, офталмологи кўриги, люмбал пунксия, орқа мия суюқлиги текшируви, калла чаноғи рентгенографияси, офталмоскопия текширувлари керак бўлади.
Ёрдамчи текширувларга лимфа тугунлари, сўлак безлари, жигар ва талоқ, болаларда ёрғоқ УТТ (УЗИ) текшируви, кўкрак қафаси рентгенографияси, компютер томографияси (турли соҳаларда метастазларни аниқлаш учун) киради.
Лейкозни бошқа касалликларда кузатиладиган лейкозсимон белгилардан фарқлаш керак: сил, кўк ёʻтал, инфексион мононуклеоз, ситомегаловирус, сепсис каби касалликлар.
Болаларда лейкоз давоси
Лейкоз касаллиги билан касалланган болалар махсус онкогематология марказларида даволанишади. Инфексияли асоратлардан қочиш мақсадида касалланган болалар алоҳида стерил боксларга жойланадилар. Болаларда овқатланишга эътибор қаратилади.
Лейкоз давосининг асосида поликимётерапияси ётади. Лейкоз тури ва даражасига қараб кимёвий моддаларнинг дозаси ва киритиш усули белгиланади. Кимётерапия билан биргаликда актив ва пассив иммунотерапия ҳам ўтказилади: ваксина БСЖ, интерферонлар, иммун лимфоцитлар киритиш.
Болаларда лейкознинг енг самарали давоси суяк илигини кўчириб ўтказиш, ўзак ҳужайралар киритиш ҳисобланади.
Лейкозда симптоматик даво сифатида еритроцитлар ва тромбоцитлар қуйиш, гемостатик терапия, инфексион асоратларни олдини олиш учун антибиотиклар юбориш, дезинтоксикацион чора тадбирлар (гемосорбсия, плазмосорбсия, плазмаферез) ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |