Лейкоз ривожланиши сабаблари
Болаларда лейкоз келиб чиқишининг кўпчилик сабаблари ҳозиргача ноаниқ бўлиб қолмоқда. Замонавий тиббиётда болаларда оқ қон ривожланишига олиб келувчи бир қанча омиллар бор: радиацион нурланиш, онкоген вирус штаммлари, кимёвий омил, наслий мойиллик, ендоген камчиликлар (гормонал, иммун). Иккиламчи лейкоз болаларда бошқа онкологик касалликларни даволаш мақсадида ўтказилган кимё терапия ва нур терапиялари таʼсирида келиб чиқиши мумкин.
Ҳозирги кунда лейкоз ривожланиш механизми мутацион назария енг асосий ўринни егаллаб турибди. Қон яратувчи ҳужайралар ДНКсида мутацияга учраган генлар бўлганлиги сабабли етилмаган ёш бласт ҳужайралар дифференсиалланмасдан қонга чиқиб кетади. Бошқача қилиб айтганда лейкоз ҳужайралари мутацияга учраган ҳужайралар клонидан иборат бўлиб, уларда етилиш ва нормал қон ҳужайралари бўлиб функсия бажара олиш қобилияти йўқ.
Бласт ҳужайралар қонга тушиши билан барча аъзоларга тарқалади ва аъзо тўқималарида лейкемик инфилтрация ҳосил қилади. Бласт ҳужайраларининг метастатик тарқалиши ва гематоенсефалик барердан ўтиши натижасида бош мия пардаси ва мағиз қисмининг инфилтрациясига сабаб бўлади ҳамда нейролейкоз ривожланади. Аниқланишича, Даун касаллигига дучор бўлган болаларда оқ қон ривожланиши оддий болаларга нисбатан 15 баробар юқори. Лейкоз ва бошқа ўсма касалликларининг ривожланиш даражаси юқори бўлган болалар қуйидагилар бўлиши мумкин: Ли-Фраумен, Клайнфелтер, Вискотт-Олдрич, Блума синдромлари, Фанкон анемиайси, бирламчи иммун танқислик, полиситемия билан касалланганлар.
Болаларда лейкоз касаллиги таснифи
Касалликнинг кечиши бўйича ўткир (2 ёшгача бўлган болаларда учрайди) ва сурункали (2 ёшдан катта болаларда учрайди) шакллари фарқланади. Кўп ҳолларда (97 %) болаларда ўткир лейкоз шакли учрайди. Ўткир лейкознинг асосий шакли туғма лейкоз ҳисобланади.
Ўсма ҳужайраларининг морфологик характерига кўра ўткир лейкознинг икки хил тури: лимфобласт ва нолимфобласт кўринишлари фарқланади.
Лимфобласт лейкоз етилмаган ёш лимфоцитларнинг тартибсиз пролиферацияси натижасида ривожланади. Етилмаган лимфоцитлар – лимфобласт деб номланади ва уларнинг 3 хил типи фарқланади: Л1 – кичик лимфобласт; Л2- катта полиморф лимфобласт; Л3 – катта полиморф лимфобласт, ситоплазмаси вакуолага айланган типи. Антиген маркер бўйича: 0 – ҳужайравий (70-80 %). Т-ҳужайравий (15-25 %) ва Б-ҳужайравий (1-3 %) лейкобластлар фарқланади. Болаларда ўткир лейкознинг Л1 ҳужайралари тури кўп учрайди.
Нолимфобласт лейкоз у ёки бу бласт ҳужайранинг қонга чиқиши натижасида келиб чиқади. Бундай ҳужайралар қуйидагилар бўлиши мумкин: мелобласт кам дифференсиаллашган (М1), мелобласт юқори дифференсиаллашган (М2), промиелоситар (М3), миеломонобласт (М4), монобласт (М5), еритромиелоз (М6), мегакариоситар (М7), еозинофил (М8), дифференсиаллашмаган (М0) лейкоз.
Do'stlaringiz bilan baham: |