Болаларда лейкознинг кечиши
Болаларда лейкознинг кечиши 3 босқичда амалга ошади:
I – ўткир даври. Белгиларнинг манифестлиги (яширин) ўтказилган даво чора тадбирларидан кейин гематологик кўрсаткичларнинг нормал ҳолатга қайтиши кузатилади;
II – тўлиқ бўлмаган ва тўлиқ ремиссия. Тўлиқ бўлмаган ремиссия ҳолатида гемограмма ва клиник кўрсаткичлар нормаллашади. Суяк илиги пунксия текширувида бласт ҳужайралар 20 % ни ташкил этади. Тўлиқ ремиссия миелограмма 5 % дан кўп бўлмаган бласт ҳужайралари аниқланиши билан кечади;
III – болаларда лейкоз рецидиви (қайталаниши). Лейкоз ҳужайраларининг екстрамедулляр ўчоқларда тўпланиши билан кечади: нерв тизимида, тухумдонларда, ўпкада ва бошқа аъзоларда лейкоз инфилтрацияси кузатилади.
Болаларда лейкоз белгилари
Кўп ҳолларда лейкоз белгилари носпецифик кўринишда намоён бўлади: боланинг ҳолсизлиги, уйқу бузилиши, иштаҳанинг пасайиши, артралгия, тана ҳароратининг сабабсиз кўтарилиши. Баʼзи ҳолларда болаларда лейкоз тўсатдан интоксикацион ёки геморрагик синдромлар кўринишида юзага чиқиши мумкин. Оқ қон билан касалланган болалар тери қопламаси ва шиллиқ қаватларнинг сезиларли даражада рангпарлиги, айрим ҳолатларда тери ранги сариқ ёки яшил рангда бўлиши кузатилади. Болаларда шиллиқ қаватлар лейкемик инфилтрацияси ҳисобига гингивит, стоматит, тонзиллит келиб чиқиши мумкин.
Лимфа тугунларининг лейкемик гиперплазияси – лимфаденопатия, сўлак безлари – сиаладенопатия, жигар ва талоқ еса – гепатоспленомегалия кўринишида юзага чиқади.
Болаларда ўткир лейкоз типик клиник белгиси геморрагик синдром, тери ва шиллиқ қаватларнинг қон қуйилиши, гематурия, бурун, бачадон, ошқозон-ичаклардан, ўпкадан қон кетиши ва бўғимларга қон қуйилиши билан кечади.
Болаларда ўткир лейкознинг “жуфти” сифатида анемик синдромлар ҳам кузатилади, яʼни суяк илигида еритропоез ва қон яратилишининг бузилиши. Болаларда анемиянинг даражаси суяк илигида бласт ҳужайралар пролиферацияси даражаси боғлиқ бўлади. Лейкозда юрак-қон томир тизими томонидан қуйидаги муаммолар келиб чиқиши мумкин: Тахикардия, аритмия, юрак чегараларининг кенгайиши (кўкрак қафаси аъзолари ренгенографик тасвири бўйича), миокарддаги диффуз ўзгаришлар (ЕКГ текшируви асосида), ҳайдалаётган қон ҳажми камайиши (ЕхоКГ текшируви асосида). Болаларда лейкознинг интоксикацион синдром белгиларига ҳолсизлик, тана ҳарорати кўтарилиши, кўп тер ажралиши, анорексия, кўнгил айниши ва қайт қилиш, гипотрофия кўринишида кечади.
Иммун танқислиги белгилари инфексион-яллиғланиш касалликларнинг кечиши қийин бўлиши билан намоён бўлади. Лейкоздан азият чекадиган болаларнинг кўпчилиги оғир пневмония ва сепсис натижасида ҳаётдан кўз юмишлари мумкин.
Лейкознинг енг оғир асорати бош мия пардаси, мағиз қисми ва нерв толаларининг лейкемик инфилтрациясидир. Нейролейкоз бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, диплопия, енса мушакларининг ригидлиги кўринишида намоён бўлади. Орқа мия инфилтрациясида оёқларнинг парези, сезги йўқолиши ва чаноқ соҳасидаги ўзгаришлар кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |