Реферат мавзу: Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари Қабул қилди: катта



Download 45,28 Kb.
bet5/10
Sana13.07.2022
Hajmi45,28 Kb.
#786850
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ishlab chiqarish zharayoni va uning natizhalari

Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни.

Ишлаб чиқариш жараёни - бу кишиларни ўзларининг истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолиятидир. Моддий ва маънавий неъматлар яратиш, турли хизматлар кўрсатиш жараёни кишилар иқтисодий фаолиятининг асосий томонидир.
Маълумки, ҳар қандай ишлаб чиқариш, биринчи навбатда, меҳнат жараёнидир ёки бошқача қилиб айтганда, табиатдаги бор нарсаларнинг кўринишини ўзининг истеъмоли учун мувофиқ ҳолга келтириш учун қилинган меҳнат фаолиятидан иборатдир. Ана шу меҳнат жараёнида кишилар, энг аввало, табиат билан, унинг кучлари ва ашёлари билан ҳамда бир-бирлари билан ўзаро маълум муносабатда бўладилар. Ишлаб чиқариш жараёнида бўладиган бу муносабатларнинг шакллари ва хусусиятларини ўрганиш ҳамда уларни билган ҳолда ишлаб чиқаришни онгли ташкил этиш олий мақсадга, яъни чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланилган ҳолда кишиларнинг ўсиб борувчи эҳтиёжларини қондириш мақсадига эришишнинг бирдан-бир йўлидир. Моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг ички қонуниятлари ва унинг ривожланиш хусусиятлари кўпгина иқтисодчи олимлар томонидан кўрсатиб берилган. Улар меҳнат кишилар яшашининг умумий асосидир деб таърифлайдилар. Демак, меҳнат истеъмол қийматларини яратувчи сифатида, фойдали меҳнат сифатида кишиларнинг яшаши учун ҳеч қандай ижтимоий шаклларга боғлиқ бўлмаган ҳолда абадий табиий заруриятдир, меҳнат бўлмаганда киши билан табиат ўртасида модда алмашинуви ҳам мумкин бўлмас эди.
Кишилар ўзларининг онгли мақсадга мувофиқ унумли меҳнати билан табиат моддаларининг шаклларини ўзгартирадилар ва истеъмоли учун зарур бўлган маҳсулотни вужудга келтирадилар. Меҳнат жараёнида кишилар билан табиат ўртасида моддалар алмашинуви билан бирга инсоннинг ўзи ҳам ҳар томонлама камол топиб боради, яъни кишилар ўзининг меҳнатга бўлган қобилиятини, билимини оширади ва уларни амалда қўллашни кенгайтириб боради.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш жараёни истеъмол қийматларни вужудга келтириш учун мақсадга мувофиқ қилинадиган ҳаракатдир, табиат яратган нарсаларни киши истеъмоли учун ўзлаштириб олишдир, киши билан табиат
ўртасидаги модда алмашувининг умумий шартидир, киши ҳаётининг абадий табиий шароитидир.
Ишлаб чиқариш жараёни инсоният тараққиётининг ҳамма босқичларига, ҳамма мамлакатларга, эл-юртларга ва халқларга хос бўлиб, умуминсоний категориядир (тушунчадир).
Шунинг учун бу жараён узоқ тарихга эга бўлиб, оддий тош ва ёғоч қуроллардан фойдаланиб, энг содда овчилик ва деҳқончилик қилишдан тортиб то ҳозирги замон мураккаб технологиясига асосланган роботсозлик, самолётсозлик, компьютер техникаларини, замонавий радио ва телевидение воситаларини ишлаб чиқаришгача бўлган йўлни босиб ўтди. Ҳозирги даврда мамлакатимиз ҳудудида бир неча юзлаб тармоқлар ва соҳаларда халқимизнинг истеъмоли ва ишлаб чиқаришнинг ўзи учун зарур бўлган истеъмол буюмлари ва асбоб ускуналар ишлаб чиқарилади.
Ишлаб чиқаришнинг энг йирик соҳалари саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва алоқа, қурилиш, савдо, тайёрлов ташкилотлари, коммунал ва уй
– жой хўжаликлари, турли хил техник ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларидан иборат. Ҳар бир мамлакат ўз тараққиётининг шу даврдаги босқичи учун зарур ва қулай бўлган тармоқлар таркибини вужудга келтиришга ҳаракат қилади. Бунда ресурслар чекланганлиги ҳисобга олиниб ишлаб чиқаришни ўстириш ва халқнинг талабини қондириш учун ўта зарур бўлган, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга, чет эллар билан бўладиган ҳамкорликни юксалтиришга имкон берадиган тармоқларга алоҳида эътибор берилади.
Турли мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги қарор топаётган ҳозирги ўтиш даврида аҳолига турли хизматлар кўрсатиш миқдори ҳам ўсмоқда. Ўзбекистон ЯИМда хизматларнинг улуши 2004 йилда 37,6 фоизни ташкил қилди. Бу эса Республикамиз ҳукуматининг кейинги йилларда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш учун олиб бораётган комплекс тадбирлари (индивидуал меҳнат фаолияти, ижара, ер, мулк, тадбиркорлик, солиқлар тўғрисидаги қонунлар) натижасидир.
Хўжалик юритишнинг янги шакли ва усулларининг аҳолига хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, турли чиқиндиларни қайта ишлаш усулларининг иқтисодиётимизга кириб келишининг объектив сабаби меҳнаткашларни товар ва хизматлар билан таъминлаш соҳаларини ривожлантиришдир.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида меҳнат фаолиятининг муҳим томони бўлган уй хўжалиги имкониятларидан фойдаланиш (касаначилик, ҳунармандчилик, нонвойлик, уй боғча ва яслилари очиш, репетиторлик, қўшимча дарс ўтиш) ички имкониятлардан фойдаланишнинг муносиб йўлларидан бири ҳисобланади, чунки бу усул қўшимча бинолар қурилишини талаб қилмайди ва маблағни тежашга имкон беради ва шу билан бирга хизматлар турини ва миқдорини купайтиради.
Маълумки, бизда иш вақтининг анчагина қисми уй-рўзғор ишига тўғри келмоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, мамлакат аҳолиси уй-рўзғор ишларига йилига сарфлаган вақт ижтимоий ишлаб
чиқаришга сарфланган иш вақтига қараганда кўпроқ экан. Бунинг устига уй- рўзғор ишлари талайгина қувватни талаб қилади. Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа мисоллар маиший хизматлар кўрсатиш соҳаларини янада ривожлантириш, уй-рўзғор ишларини механизациялаш имконини берадиган машина ва асбоб – ускуналарни кўплаб ишлаб чиқаришни талаб этади. Эҳтиёжлар тури қанча кўп бўлса шунга биноан ишлаб чиқаришнинг тармоқ ва соҳалари ҳам кенгайиб боради. Уларни ўрганиш осон бўлиши учун ишлаб чиқариш икки катта соҳага: моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига бўлинади.
Моддий ишлаб чиқариш соҳаларида (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқалар) зарурий моддий неъматлар яратилади, хизмат кўрсатиш соҳаларида эса турли хил маънавий неъматлар яратилади ва хизматлар кўрсатилади. Бу икки соҳа бир-бири билан чамбарчас боғланган ҳолда ривожланади ва бир-бирига таъсир кўрсатади.
Моддий ишлаб чиқариш соҳаси ўз навбатида икки бўлинмадан — биринчи ва иккинчи бўлинмалардан иборат бўлади. Биринчи бўлинмада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотларининг ишлаб чиқариш истеъмоли учун зарур бўлган воситалар — станок, машина, асбоб- ускуна, хом ашё ва турли материаллар ишлаб чиқарилади. Иккинчи бўлинмада эса халқ истеъмоли учун зарур бўлган истеъмол товарлари ишлаб чиқарилади.
Биринчи бўлинмада ишлаб чиқаришдан чиққан товарлар шу йилнинг ўзида иккинчи бўлимда ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаб чиқариш воситаси сифатида ишлатилиши мумкин, иккинчи бўлинмада яратилган товарлар ва номоддий соҳа хизматлари ўз навбатида биринчи бўлинма учун зарурдир. Шунинг учун улар ўртасида доимо иқтисодий алоқалар ва муносабатлар содир бўлиб туради.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш, бир томондан истеъмол қийматни (нафлиликни) яратишдир, иккинчи томондан, моддий воситалар ва меҳнатнинг сарфланиши, янги қийматнинг яратилиши, бошқача қилиб айтганда, қийматнинг ўсиш жараёнидир.
Ҳар қандай маҳсулот, шу жумладан бозор шароитидаги ёки унга ўтиш давридаги меҳнат маҳсули ҳам икки хил хусусиятга эга: истеъмол қийматига, яъни маълум бир нафлиликка ва қийматга эга бўлиб, жонли ва буюмлашган меҳнат сарфининг маълум миқдорини ўзида мужассамлаштиради. Бу товарнинг ўзаро боғлиқ ва ҳамиша бир-бирини тақозо қиладиган икки томонидир (бу ҳақда кейинги мавзуда батафсилроқ тўхталамиз). Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш жараёнига ҳамиша унинг пировард мақсади билан биргаликда қаралади. Ишлаб чиқаришнинг мақсади чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб, кишилар эҳтиёжини қондириш экан, унинг самараси товар ва хизматларнинг натурал ва қиймат жиҳатдан ўсишида кўринади. Шу нуқтаи назардан олганда ишлаб чиқариш жараёни ҳамиша нафлиликни, яъни истеъмол қийматни яратиш, кўпайтириш ва қийматларнинг ўсиш жараёни ҳисобланади, унинг асосий мақсади эса, истеъмол қийматни, яъни нафли товарни яратишдан иборат бўлади.
Ишлаб чиқаришнинг чекланган ресурслардан фойдаланган ҳолда кишилар эҳтиёжини қондиришга қаратилиши ва шунга зарур бўлган сифат ва миқдорда истеъмол қиймати яратишни бош мақсад қилиб қўйиши унинг ижтимоий йўналишини ифода этади. Лекин бу умумий ижтимоий йўналиш аниқ кишиларнинг, тадбиркорларнинг манфаати билан боғлангандагина амалга ошади. Бозор иқтисодиёти шароитида ёки унга ўтиш даврида ҳар бир мулк эгаси ёки тадбиркор маълум миқдорда фойда олишни, сарфланган воситаларига, пул маблағларига нисбатан кўпроқ қийматга эга бўлишни мақсад қилиб қўяди. Шунинг учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёни бир томондан, истеъмол қийматларини яратиш жараёни бўлса, иккинчи томондан, қийматнинг ўсиш жараёни бўлиб ҳисобланади. Масалан, тадбиркор ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ҳар бир тоннаси 1000 сўмдан 100 тонна, ҳаммаси бўлиб 100 минг сўмлик пахта толаси сотиб олди дейлик. У шу пахта толасидан ип йигиради, қўлланилган асосий воситалар амортизацияси, энергия ва бошқа харажатлар 20 минг сўмни, иш ҳақи 30 мингни ташкил этса, 30 минг сўмлик фойда оладиган бўлса ҳаммаси бўлиб яратилган маҳсулотнинг қиймати 180 минг сўмни, қўшилган қиймат 80 минг сўмни ташкил этган бўлади.
Агар биз 80 минг сўмлик қўшилган қийматдан 20 минг сўмини амортизация, энергия ва бошқалардан иборат моддий харажатлар, яъни олдиндан яратилган қийматлар деб қарасак 60 минг сўмлик қиймат, яъни 30 минг сўмлик иш ҳақи ва 30 минг сўмлик фойда шу ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил қилинган янги қиймат ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонини қуйидагича ифода этишимиз мумкин (3-чизма).
Ишлаб чиқариш жараёнини икки томонлама таҳлил қилиб ўрганилганда уни тўғри тушуниш имконини беради ва турли хил чалкашликлар, мунозарали тортишувларга чек қўяди. Бу ерда шуни ҳисобга олиш лозимки, олдинги ишлаб чиқариш жараёнининг маҳсули бўлиб, шу ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этаётган ишлаб чиқариш воситалари қиймати кўпаймаган ҳолда ўзи қанча қанча қийматга эга бўлса шу миқдорда аниқ меҳнат билан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар қийматига ўтказилади.

Ишчи кучи ва ишлаб чиқариш воситалари (натурал шакллари)


Меҳнат жараёни ёки нафлиликнинг
яратилиши ва кўпайиши жараёни


Истеъмол қиймати, яъни нафлилиги








3-чизма. Ишлаб чиқариш жараёнининг икки томони.

Шуни таъкидлаш лозимки, нафлиликни яратишда капитал тўлиқ қатнашади, қийматни ташкил топишида эса қисман-қисман, яъни уни эскирган қисми қатнашади. Бу ишлаб чиқариш жараёнида қатнашаётган айрим табиий кучлар қийматга эга эмас, шунинг учун улар товарнинг истеъмол қийматини ҳосил қилишда омил сифатида қатнашади, лекин қийматнинг ташкил топишида, унинг кўпайишида қатнашмайди. Демак, ишлаб чиқарилган товарларнинг нафлилигини яратишда ҳар учала омил: ер, капитал, ишчи кучи қатнашади, қийматни ташкил топишида эса меҳнатнинг ўзи қатнашади.






    1. Download 45,28 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish