Интернетдаги гадойчилик
Интернетда қандайдир гуманитар жамоат ташкилоти, болалар уйи ёки етимхона номидан мухтож ёхуд касал болаларга моддий ёрдам кўрсатишни сўраш бўйича илтимослар пайдо бўлиши ҳам мумкин. Фирибгарлар дарҳол бундай сайтларга айнан ўхшаш сайтлар яратиб, уларнинг пул ўтказиш учун зарур бўлган реквизитларини бошкачарок қилиб қўядилар. Шунинг учун, агар Интернет орқали ёрдам пули ўтказмокчи бўлсангиз, энг аввало эримай кўрсатилган ташкилотларга боринг ёки уларга телефон орқали қўнғироқ қилиб, уларнинг аник ревизитлари қандайлигини билинг. Муаммонинг туб моҳиятини билгандан сўнггини пул ўтказиш хақидаги қарорингизни қабул қилинг. Акс холда сизнинг ажратган молиявий маблағларингиз фирибгарларнинг қўлига тушиб қолиши мумкин.
Хорижий фуқароларга нисбатан фирибгарликлар
Реал хаётда ўз турмуш ўртоғини топа олмаганлар бу ишни виртуал дунёда, яъни интернетда ҳам давом эттирадилар. Қидирув бўлғуси қаллиқларнинг расмлари жойлаштирилган танишиш сайтларида ва кундаликларда бошланади. Фирибгарлар пул топиш мақсадида чиройли қизларнинг расмларини сайтларга жойлаштирадилар ва уларни ёқтириб қолган чет эллик фукаролар билан бу «кизлар» номидан ёзишма уюштирадилар. Чет эллик куёвлар бундай эълонларга лаққа тушиб, гўзаллар билан ишонч ила хатлар алмашинадилар. Бироз ишончга киргандан сўнг, «қизлар» турли илтимосларини бошлайдилар: касал ота-онамга ёрдам беринг, кредит тўлашим учун бироз пул ажратинг, сизнинг олдингизга учиб бориш учун билетга хамда сарф-харажатларга пул ажратинг ва бошқалар сингари. Сўралган пул олинганидан сўнг, «қаллиқлар» алоқага чиқмай қўядилар. Алданганликларини билиб қолган хорижий фуқаролар эса ёрдам сўраб, полицияга мурожаат қиладилар. Шуни ҳам айтиш керакки, бундай фирибгарлар узоқ мамлакатлардаги «қаллиқлар» билан ишлайдилар, акс холда яқин мамлакатдагилар ўзлари келишларини сўрашлари мумкин бўлади. Бу эса фирибгарлар учун унчали ёқимли эмас, албатта.
Маҳсус турдаги вируслар ёрдамида амалга ошириладиган киберфирибгарликлар
Барчамизга маълумки, интернетда тарқатиладиган вируслар сонини санаб саноғига етиш мумкин эмас. Киберфирибгарлар томонидан ишлаб чиқилган ва интернетда фаолият кўрсатадиган зарарли дастурлардан бири Trojan.Encoder.20 ҳисобланиб, ушбу дастур шундай дастурлар кодлари жойлаштирилган сайтлар орқали билинтирмасдан бу сайтга кирган фойдаланувчилар компьютерларига юклантирилади. Бу дастур фойдаланувчи компьютеридаги барча файлларни шифровка қилгандан сўнг, ўз-ўзидан йўқолади. Энди фойдаланувчи ўз файлларини очмоқчи бўлса, уларда бу файлларни очиш (ёки расшфровка қилиш) учун фирибгарларга SMS орқали маълум бир миқдордаги пул тўлаш сўралади (10 доллардан 89 долларгача). Агар шундай вирус компьютерингизга тушиб қолса, уни йўқотиш учун Dr. Web томонидан ишлаб чиқилган текин утилитани компьютерингизга юклаб олиш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |